5 октябрь — шоир Фахриёр таваллуд топган кун
Бугун истеъдодли шоир Фахриёрнинг туғилган куни яхши хабар эшитдим. Куни-кеча Қозон шаҳрида 11 маротиба ўтказилган Халқаро туркча шеърият анжумани бўлиб ўтди. Ушбу фестиваль ниҳоясида туркча шеърият ривожига ҳисса қўшган ижодкорларга тақдим этиладиган уч мукофотдан бири — бошқирд халқининг атоқли шоири Рами Ғарипов номидаги мукофот Фахриёрга берилди. Мен 1992 йил баҳорида анжуманнинг биринчи тадбирида устоз Эркин Воҳидов, Рауф Парфи ва Азим Суюн билан қатнашган ижодкор сифатида мазкур тадбир умумтурк адабиёти иқлимида жуда катта мақом тутишини яхши биламан. Davomini o'qish





