Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига
Буюк Чўлпон кўнглидаги ҳаёт ҳақиқатини қоғозга тўккан. Ўша ҳақиқатни «Йўл эсдаликлари»да Жиззахдан Самарқандга етгунча кўрган анвойи гўзаллик сайқалига жо этган «Кўнгилсиз чиқиш», «Кетиш», «Тенгизлар», «Капалаклар», «Зар афшон», «Қуёшми, умидми, севгими?», «Чин бирлик» фаслларини шунчаки оддий ҳикоялар десак, тўғри бўлмайди. Улар юрак қаъридан фавворадек отилиб чиқаётган руҳий азоблар, дардлар, сўниши исталмаган орзу-амаллар ҳақидаги мухтасар роман. Davomini o'qish











