Abdulla Gulshaniy. She’rlar & O‘rolboy Qobil.Bir muhabbat qissasi yoxud Abdulla Gulshaniy kim bo‘lgan?

Ashampoo_Snap_2017.08.14_16h09m38s_001_a.png     Бир бир ижодкор дўстим куйиниб айтиб қолди. Яқинда ўтказилган адабиёт ўқитувчиларининг йиғилишида қатнашишга тўғри келди. Мен қизиқсиниб, ўқитувчилардан: “Абдулла Гулшаний ҳақида ҳам ўқувчиларга маълумотлар берасизларми”? — деб сўрадим. Аввалига улар ажабланиб бир-бирларига қараб олишди. Davomini o'qish

«Lotinmi, kirill?» bahsiga oid ikki maqola

Ashampoo_Snap_2017.08.18_21h38m49s_001_.png  Ўзбекистон лотин алифбосида қолгани яхшими ёки кирилл алифбосига қайтиш керакми? Айни вақтда ўзбекистонликлар шу мавзуни кенг муҳокама қилмоқда. Жамиятимиз ривожланиши учун жуда муҳим саволга жавоб топишга оид баҳсу мунозара акс этган икки мақолани тақдим этамиз. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Sibizg’a volasi. Mif-hikoya & Gulnoz Sattorova. Cho’pchakdan ne muddao?

Ashampoo_Snap_2017.08.08_15h54m59s_003_.png   Шундан кейин билдик, сартарош ҳали ҳануз дунё кезиб юрар, қаерда қудуқ топса, унга ичидаги сирни айтар, уни таъқиб қилиб юрган Искандарнинг жосуслари эса бу қудуқларни кўмиб ташлар, фақат уларнинг назарларидан четда қолган қудуқлардан ўсиб чиққан қамишлар сибизғиларга айланиб, мангу дарбадарлиг-у қувғинга маҳкум этилган сартарош ва Искандарнинг шохи ҳақида ҳикоя қиларди. Davomini o'qish

Boshqalar lotincha imloga qanday o‘tishdi? Mukammallik sari islohotlar

Ashampoo_Snap_2017.08.17_22h06m28s_003_.png  Маълумки собиқ иттифоқдош республикалардаги туркий тилли давлатлардан Озарбойжон ва Туркманистон давлатлари ҳам мустақилликнинг дастлабки йилларида лотин алифбосига ўтишини эълон қилиб, янги алифбога ўтишни тўлиқ якунлаб, айни кунларда янги имлодан бемалол фойдаланишмоқда. Davomini o'qish

Lotin yoki kirill – qay biri ma’qul? Bahs

Ashampoo_Snap_2017.08.16_23h00m58s_001_.png 1993 йили «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонун эълон қилинган эди. Орадан қарийб 24 йил ўтди, бу орада алифбо бир марта ислоҳ қилинди, унга ўтиш муддати бир неча бор чўзилди. Хуллас, Ўзбекистон лотин алифбосида қолгани яхшими ёки кирилл алифбосига қайтиш керакми? Она тилимиз билан боғлиқ айрим муаммолар, хусусан. олдиндаги саволга жавоб топишга оид баҳсу мунозара акс этган ма қолаларни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Shuhrat Rizayev, lotin alifbosi va 17 million o‘zbeklar

Ashampoo_Snap_2017.08.16_04h00m00s_002_.pngШу йилнинг 10 август куни «Китоб дунёси» маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газетасида адабиётшунос Шуҳрат Ризаевнинг «Президентимизга мактуб» сарлавҳаси остида Президентга мурожаати эълон қилинди. Буни «мактуб» деб аташ тўғрилиги ёки нотўғрилиги ҳақида ижтимоий тармоқларда алоҳида баҳс юзага келди.

  Қўшимча: Мазкур мақола ва менинг айрим мулоҳазаларимга ўз муносабатини билдирган Шуҳрат Маткарим фикрлари билан саҳифа остида берилган изоҳлар қисмида танишинг. Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.08.10_17h48m19s_001_.png      Рафиқ  Сайдулло ҳамиша изланишдан, тажриба қилишдан чўчимайдиган, маслаҳатим билан ўзининг ёш қаламини буюк шоирлар асарларини таржима қилиш билан чархлаб бораётган шоир. Унинг янги шеърларини тақдим этишдан мамнунман. Davomini o'qish

Abdusattor Jumanazar. Uch maqola & O’rolboy Qobil. «Mabdayi nur» kimniki?

Ashampoo_Snap_2017.08.07_14h29m15s_001_.png…Абдусаттор Жуманазарнинг чиқишлари мантиқий мулоҳазага асосланиши, далилларининг аниқлиги билан ажралиб туради. Олим мумтоз адабиётимиз тўғрисидаги мулоҳазаларини баён этганда мавҳум, умумий гаплар билан аравани олиб қочмайди, ҳавойи даъволарга берилмайди  (Абдулла Улуғовнинг «Мангу мезон» мақоласидан). Davomini o'qish

G’aybulla Hojiyev: Biz rol o’ynayapmiz & G’aybulla Hojiyev «Silsila» va «Suratlar so’zlaganda» teledasturida

Ashampoo_Snap_2017.08.11_22h24m47s_001_.png Ҳали тўртта кинода ўйнадими-йўқми чиройли йигит-қизлар телевизорга чиқади-да, «мен яратган образ», деб оғизларини тўлдириб гапиради. Устозларимиз бизга ўргатганларини, хокисорликни ёшларимизга ўргатолмаяпмиз. Образ дегани нима? Образ дея соҳамизнинг пири бўлган устозларимиз — Олим Хўжаев, Шукур Бурҳонов, Наби Раҳимов, Раззоқ Ҳамроев, Ёқуб Аҳмедов, Турғун Азизов, Рихси Иброҳимова ўйнаган ролларини айтишимиз мумкин. Davomini o'qish

Abdulhamid Cho’lpon. Yo’l esdaliklari & Sirojiddin Ahmad. Cho’lpon impressionizmi

09 Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига

   Буюк Чўлпон кўнглидаги ҳаёт ҳақиқатини қоғозга тўккан. Ўша ҳақиқатни «Йўл эсдаликлари»да Жиззахдан Самарқандга етгунча кўрган анвойи гўзаллик сайқалига жо этган «Кўнгилсиз чиқиш», «Кетиш», «Тенгизлар», «Капалаклар», «Зар афшон», «Қуёшми, умидми, севгими?», «Чин бирлик» фаслларини шунчаки оддий ҳикоялар десак, тўғри бўлмайди. Улар юрак қаъридан фавворадек отилиб чиқаётган руҳий азоблар, дардлар, сўниши исталмаган орзу-амаллар ҳақидаги мухтасар роман. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Shovqin. Roman & Marhabo Qo’chqorova. “Shovqin”ning shov-shuvlari…

Ashampoo_Snap_2017.08.04_14h09m34s_001_.png10 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам таваллуд топган кун

    Адибнинг бу романи бир қарашда мураккаб, аммо жиддий сиёсий-ижтимоий рамзларга ишора берувчи, кучли адабий пародияга тўлиқ асар саналади. Роман қаҳрамонлари кино оламининг одамлари, яъни, киноюлдузлар, кинодраматурглар, кинорежиссёрлар, кинотанқидчилар, киноижодкорларнинг хулқи, феъли, бетартиб, енгил-елпи ҳаёти ҳақида ёзилгандек таассурот қолдиради. Асарда Фарҳод Рамазоннинг қулоқдош ёзувчи дўстининг шарҳи асарнинг ўзак моҳиятини топишимизда калит бўлиб хизмат этади. Davomini o'qish

Nafisa Omon. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.08.06_19h45m46s_001_.png    Нафисанинг ҳар бир янги шеърини кутиб юраман. Фейсбукдаги саҳифасига тез-тез кириб бу шеърларни завқ билан ўқийман. Бундан бир неча йил аввал унинг шеърлари билан таништирган эдим. Бугун   шоиранинг янги шеърларини тақдим этаётганимдан мамнунман. Davomini o'qish