Javoharla’l Neru. “Dunyo tarixiga nazar” asaridan & Temur G’iyosov. O’zbek xalqining sodiq do’sti

09914 ноябрь – Ҳиндистон давлат арбоби Жавоҳарлаъл Неру таваллуд топган кун

    Жавоҳарлаъл Неру “Дунё тарихига назар” асарида табиийки ўз мамлакати тарихини кенгроқ кўламда ҳикоя қилишга интилади, хусусан Бобурийлар сулоласи ҳукм сурган даврлар баёнига алоҳида урғу беради, Бобур ва Акбар каби улуғ зотлар фаолиятига, уларнинг Ҳиндистон тарихида тутган ўрнини муносиб баҳолайди. Davomini o'qish

Yendirboy Rajabov. Hikoya va she’rlar

087   Ендирбой Ражабов ўтган давр мобайнида ўз ижоди намуналарини республиканинг бир қатор нашрларида чоп этдирди.Қуйида эътиборингизга ижодкорнинг наср ва назмда яратган айрим ижод намуналарини ҳавола қиламиз. Davomini o'qish

Gulnoz Mo’minova. Har tong o’zni Qaqnusdek qaytadan etgum bunyod

034   Ҳазрат Навоийнинг “Назмда ҳам асл анга маъни дурур, /Бўлсун анинг сурати ҳар не дурур” деган машҳур байти бор. Бунда олға сурилган мазмун шарқ-ислом адабиётининг туб моҳиятини ифода этади. Ушбу хайрли анъана ўзбек шеъриятида Навоийдан ҳам уч-тўрт аср олдинроқ бошланиб, ўтган асрга қадар изчил давом этиб келди. Аммо афсус-надомат билан таъкидлаш керакки, XX аср ўзбек шеърияти бундай анъаналардан анча узилиб қолди. Миллий шеъриятимизнинг тошқин дарёдек шиддатли ва улкан бадиий қуввати сон-саноқсиз бегона ўзанлар бўйлаб сочилиб кетди. Davomini o'qish

Bahodir Abdurazzoq. Qiron

067    Тонг саҳардан забтига олган изғирин қош қорая бошлаганда бироз пасайиб, пешиндан бери учқунлаётган қор ростакамига гупиллай бошлади. Абдураҳмон чорва сурувни ўтовига яқин пастқамликдаги қалин саксовулзорга эндирди. У ер сал бўлса-да шамолдан пана, совуқни қайтариб туради…. Davomini o'qish

Anvar Suyunov. Oqtirnoq & Bahodir Karim, Normurod Norqobilov, Otabek Safarov: Hikoyani o’qib

022   Уни илк бор Ғўбдинтоғ этагида учратдим. Қуёш нурлари нимжўш рутубатни кесиб, тираманинг ачимтир иссиғи забтига олганида яйдоқ далада лўккиллаб кетиб борарди. Аҳён-аҳёнда бийдай ялангликда ис олиб чопар, гоҳида бўйнини чўзиб шувоқлар орасига ҳезланиб тикилиб қоларди… Davomini o'qish

O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan uchrashuv

055    11 ноябр куни соат 14.00. да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг кичик мажлислар залида таниқли шоир Хуршид Даврон билан учрашув ўтказилади. Адабиётшунослар ва санъаткорлар иштирокида қатнашадиган учрашувга адабиётимиз ва шоир ижоди ихлосмандларини таклиф қиламиз.
Davomini o'qish

Ibodat Rajabova. Yulg’un gullar dilni chimchilar

033     Ибодат Ражабова шеърларини ўқиган китобхон уларнинг ўзига хос тимсоллар силсиласини, фақат айни шу шоирага хос бўлган фикру мушоҳада тизимини сезади. Бир суҳбатда эътироф  этилганидек, бухоролик иқтидори баланд шоиранинг шеърлари  тил билан эмас дил билан ўқиладиган шеърлардир. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Istilo

006

     Гарчи далв ойининг охирларида кун тўсатдан қиш фаслига хос бўлмаган тарзда исиб жўнаган бўлса-да, унга деярли ҳеч ким эътибор бермасди ёки эътибор беришсалар ҳам ўлгудек ичиб олган бўлса керак, деган хаёлга боришарди: кийими, исқирти чиққан ёмғирпўшини айтмаса, иш излаб, дайдиб юрадиган қора ишчилардан фарқи йўқ эди; у негадир ҳеч кимга юзини кўрсатмасликка ёки биров билан дуч келмасликка ҳаракат қилар, агар қаршисидан йўловчи келаётган бўлса, юзини эълонлар тахтасига буриб ўзини худди ўқиётгандай кўрсатиб турар ва яна йўлга тушар, ўзини кимсасиз кўчаларга яширарди. Davomini o'qish

Boborahim Mashrab. G’azallar, murabba’lar, muxammaslar

004   Дарвешлик Машраб учун шоҳликдан баланд. У «жон тўтисини ишқ ила сарбоз этай деб», жандани кийиб ўзни дарбадарликка чоғлаган эди. Машраб чин маънодаги ошиқ шоирдир. У «Шариат шарбатин ичгон», «Тариқат ҳалқасин тутқон», «Ҳақиқат шоҳини сургон», «Маломат куйида юргон», «Муҳаббат йўлида куйгон» «суяр қуллар», яъни Ҳақ ошиқлари фикру кечинмалари ифодачиси. Машраб ҳақиқий ишқ баҳрига чўмган санъаткор эди: «Шудам пайғамбари савдо, мани девонаи Машраб» (Иброҳим Ҳаққулнинг «Машраб нафаси» мақоласидан). Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Ijod — yaratishga g’ozal mubtalolikdir

007    Ижод – инсон зотига дахлдор бўлган энг сирли ҳодисалардан бири. Ижоднинг асоси (мояси десак ҳам бўлади), моҳияти, намоён бўлишини тушуниш ва тушунтириш анча мушкул, чунки ижод ҳам илоҳий-табиий, ҳам ижтимоий жиҳатга эга. Ижоднинг ҳар икки жиҳати ҳақида ҳозирга қадар анча-мунча фикрлар, қарашлар баён қилинган; булар ичида унинг ижтимоий томони ҳақидаги фикрлар салмоқлироқдай назаримда… Davomini o'qish

Ikrom Otamurod. Balki

034    Таниқли шоир Икром Отамурод бугунги кунга қадар миллий шеъриятимизда ўзига хос ижод намуналари, қолаверса, «Ярадор умид отлари», «Сопол синиқлари», «Изтироб» каби достонлари билан кўплаб шеърият мухлислари қалбини забт этган. Бугун шоирнинг «Балки” деб номланмиш янги достонидан парча тақдим қилмоқдамиз. Davomini o'qish

Erkin A’zam. O’zi bir chinor edi

034    Устоз адиб Асқад Мухтор таваллуд топган куннинг 95 йиллиги олдидан

Шеър тинглаётган жўралар менга саволчан тикилади: ким, қайси шоиринг бу? Овоз таниш, жуда таниш, шу қадар юракка яқин, қадрдонки, баайни болаликдан бу оҳангларни тинглаб ўсгансиз, баайни ҳикматларга кон мўйсафид бобонгиз бошингизни силайтуриб ҳасратли бир кўйда арзу ҳол этмоқда. Davomini o'qish