Umid Bekmuhammad. Fattoh Abdullayevning fidoyiligi

022Адабиётшунос олим Фаттоҳ Абдуллаев таваллудининг 100 йиллигига

 Фаттоҳ Абдуллаев тўплаган, таққослаган, тадқиқ қилган илмий ишлари асосида “Хоразм шевалари” (1961), “Хоразм эртаклари” (1961), “Хоразм шевалари фонетикаси “ (1967), , “Ўқиш китоби” Эски ўзбек ёзуви намуналари” ( ҳаммуаллифлар: Т.Шермуҳаммедов, Л.Халилов)-1973), “Сўзлар ўзаро қандай боғланади?”(1974), “Ўзбек тилининг ўғиз лаҳжаси” (1978), “Ўзбек тилида бошқарув” ( ҳамуаллиф Ф.Иброҳимова) сингари илмий-оммабоп китобларини нашр этдиради. Davomini o'qish

Muhammad Siddiq (Rahmatov). She’rlar

077

Иброҳим Ғафуров домланинг ёзганларидек, Муҳаммад Сиддиқ шеърларида юрак шоири бўлиб кўринди.Унинг юраги табиат ва фалакка боғланган. Унинг шеъридаги ҳар бир фикр табиат билан боғланади, бир япроқни тулпор қилиб минади, терак учларига ой сирҳасидай илинади Шоир илдизлари осмонга қараб ўсаётган авлод вакили… Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Qish hikoyalari

087

…Энг яхши кўрганим — қиш фасли эди. Гап шундаки, мен қиш маҳалида, қиш бўлганда ҳам қирчиллама кунида, биринчи январга ўтар кечаси, Қорбобо келишидан сал олдин туғилган эканман. Шунинг учун мендан бирон киши, дунёга келиб, кўзингни очиб, илк бор кўрган нарсанг нима, деб сўраса, онамдан кейин қишни, қорни, Қорбобони кўрганман, дейман. Хуллас, бу тўртталасини ҳам яхши кўрардим. Davomini o'qish

Ravshan Fayz. She’rlar

045   Равшан Файз ижоди манзарали, ҳиссий-ишқий мавзудаги асарлардангина иборат эмас. Турли фалсафий кузатишлар, олам ва одам ҳақидаги ўйлар, болаларбоп мавзуларга ҳам шоир алоҳида эътибор берган. Унинг шеърларидаги умумий руҳ бироз ҳазиндек туюлади. Аслида, бу шеъриятга хос хусусият. Ижодкор дунёни ўзи истаганидек, тасаввур этганидек кўришни хоҳлайди. (Ориф Толибнинг «Соғинч қўшиқлари» мақоласидан. Мақола билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Anvar Namozov. Yangi yil hangomasi

092

Хона бурчагида телевизор кўриб ўтирган Зарнигорнинг кайфияти яхши эмасди. У қўлига телефонини олди-да, ботиниб-ботинмай рақам терди. Гудок кетар-кетмас, орқа томонида телефон жиринглаганини эшитиб, ортига ўгирилиб қаради. Кейин қорбобога синчиклаб тикилди. Отабек эса телефони жиринглаётганига эътибор бермас, ошналари каби қорин тўйғазиш билан овора эди. У телефонини олиб, экранига қаради-да, Зарнигорга билинтирмай кўз қисиб қўйди. Қиз бундай ташрифни кутмаганди, капалаги учди. Онасига имо қилиб, биргаликда чиқиб кетишди. Davomini o'qish

Grigore Vieru. She’rlar

02

Григоре Виеру шеърлари халқ қўшиқларига айланган. Машҳур қўшиқчи София Ротару репертуарининг маълум қисми шоир шеърлари асосида яратилган қўшиқларидан иборат. Бир суҳбатда шоир «Сизнинг асосий касбингиз нима?» деб берилган саволга «Менинг  асосий  ва севимли касбим Ватанни севмоқ» деб жавоб берган эди. Davomini o'qish

Faxriddin Sodiq. Qaydasan, muhabbat?

014

Эртасига маълум бўлди, ҳаммасини Гулнозанинг ўзи айтиб берди. Шавкатнинг ота-онаси билан Гулнозанинг ота-онаси анчагина илгари гапни бир жойга қўйишган экан. Қизнинг ўзи бехабар. Қиз мактабни битирганида кўз остига олувчилар кўп бўлади, деб белги қилиб қўйишлари керак эмиш. Шавкатнинг бирровга келиб кетишидан мақсад эса қизни бир кўриб қўйиш… Davomini o'qish

Odil Yoqubov. Tilla uzuk

006

    Воҳид олманинг панасида бир неча дақиқа уларга қараб турди. Тўртовининг бу ўтиришида қайси бир классик пьесасдаги вазиятни эслатадиган аллақандай бир нарса бор эди, ҳатто айвоннинг ўзи, ундаги бу-юмлар ҳам саҳнани эслатарди кишига. Фарқи фақат шунда бўлиши мумкин эдики, Зарифани ўртага олган бу учовининг кўзлаган ёмон бир нияти йўқ, уларнинг ҳар бири шу тобда Зарифага яхшилик қилаётганларига, оила номуси учун, Воҳиднинг обрўси учун жон куйдириб, ҳасрат чекаётганларига амин эдилар. Афтидан, улар ўшанда ҳам, Розиянинг ҳар бир қадамини ўлчаб, унинг «уят-андишани билмаган бир беҳаё» эканлигини фош этиш учун жонбозлик қилган пайтларида ҳам Воҳидга яхшилик қилганларига, унинг обрўси, йигитлик шаънига доғ туширмаслик учун курашганларига имонлари комил эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Bu qanday gap?» maqolasiga birinchi javob

Ashampoo_Snap_2016.12.23_12h59m46s_001_.png      Мустақиллик бизга тарихимизни холис ва ҳаққоний идрок этиш, номлари унитилишга маҳкум этилган аждодларимиз ҳақида тўлақонли билиш имкониятини қайтарди. Мана шу имконият туфайли тарихимизнинг номаълум саҳифалари ва қатағон этилган боболаримизга бағишлаб асарлар ёзишга йўл очилди. Бугунги куннинг қадр-қимматини англаш учун биз ҳамиша ўша қатағонлар даврини унутмасдан,  берилган имконият энг аввало катта масъулият эканини чуқур  ҳис этиб иш кўришимизни талаб этади. Йиллар давомида  рус адиби Сергей Бородинни «Улуғ бобомиз ҳаёти ва фаолиятини нотўғри талқин этган» деб айбласагу ўзимиз ундан-да баттар асарлар ёзилаётганига индамай қараб турсак, мустақиллик берган имкониятга нисбатан хиёнат қилган бўлмаймизми? Davomini o'qish

Sharqiya Aliyevaning memuari

03

Оҳ, менинг соддагина (нодон десам ҳақорат бўлар), ҳар қандай буйруқни бажараверадиган, тили йўқ замондошларим! “Орзигул опа бадарға қилинсин!” деб юз фоиз қўл кўтардилар-а! Шу ерда турган милиция хизматчиси “Туринг, Орзигул опа! Бу ёққа ўтинг. Ҳозирдан эътиборан уйингизга бормайсиз, кўрпа тўшагингизни келтириб берадилар” деганидан кейин аёлларнинг ярмидан кўпроғи уввос солиб йиғлай бошладилар. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Cho’lpon e’tiboridagi xarrotlar

03

1936 йилнинг 12 сентябри.Москвада нашр этилиб бутун Евроосиё ҳудудига тарқаладиган “Правда ” газетасида мўйсафид бир чолнинг танбур чалиб турган сурати босилди. Фотолавҳа остида : “Тошкентга Хоразмнинг энг кекса халқ ашулачиси ва чолғувчиси 70 ёшли Матёқуб Харратов келди.У Хоразмнинг бутун мумтоз мақомларини ва халқ чолғуларини билади.Унинг ашулалари Тошкентда граммафон лаппакларига олинади” деган изоҳ бор эди. Davomini o'qish

Rahmiddin Abrayev. She’rlar

03

Адабиёт, шеърият дунёсига эндигина кириб келаётган ёшлардан бири Раҳмиддин Абраев  1995 йил 24 декабрда Қашқадарё вилояти Муборак тумани Қарлуқ қишлоғида туғилган. Бухоро Давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицейининг «Хорижий филология» гуруҳини тамомлаган. Айни вақтда «Муборак Ҳаёти» газетаси адабий ходими ҳамда Қарши Давлат Университетининг ўзбек филологияси факултети талабаси. 2011 – йилда ўтказилган «Дўрмон» II республика семинари иштирокчиси. Davomini o'qish