Shermuhammad Amonov. Hamza she’riyatida matn tahriri masalasi.

099

Ҳамза шеърияти юзасидан шўро даврида кўплаб тадқиқий ишлар қилинган бўлса-да, уларнинг барчасини ҳам чинакам тадқиқот деб аташ қийин. Негаки, айни ўша даврда, Ҳамза шеърияти нотўғри талқин этилди, устоз Озод Шарафиддинов таъбири билан айтганда, шоир адабиёт ихлосмандларига ўзлигидан маҳрум қилинган ҳолда тақдим этилди. Шоир яшаган давр зиддиятлари, ижтимоий-сиёсий бўҳронлар, вафотидан сўнг унинг шахсияти ва ижодининг ҳукмрон мафкура ғоявий манфаатлари йўлида қурбон қилингани сингари омиллар, эндиликда, унинг шеърий асарларини асл манбалар билан муқояса этиш, уларнинг дастхат нусхалари, ҳеч бўлмаганда, муаллиф вариантига яқин матнларини тиклаш ва, шу асосда, хулоса чиқаришни тақозо қилади. Бу эса, бугунги мустақиллик даврида Ҳамза шеъриятини ўрганишнинг назарий-методологик муаммоларини ҳал этиш вазифасини кун тартибига қўяди. Davomini o'qish

Usmon Azim. Adabiyot fidokor insonlar qalbining yolqinidir

099
…Ўзбек хақининг шаклланишида, унинг ўзини анг­лаш жараёнида Адабиёт етакчи рол ўйнади. У ҳамиша халқнинг онгини уйғотишга, унинг зўравонлар ўчириб юборишни маъқул биладиган тарихий хотирасини мустаҳкамлашга ҳаракат қилди; Одамларнинг тақдирини тасвирлаш асносида, бугуннинг суратини чизди; эртанинг орзумандалигида яшади ва бу орзуларни элнинг эрларига юқтирди. У халқнинг руҳи ва онгига айланди. Гўзалликнинг, мутаносиб­ликнинг манбаси сифатида одамларнинг дидини – жамиятнинг дидини юксалтирди. Мен чинакам Адабиёт ҳақида гапиряпман. Адабиётнинг қай даражада тириклиги – Халқ тириклиги даражасини ўлчаб берадиган мезондир. Davomini o'qish

To’ra Mirzayev. Ustozim. «G’ozi Olim Yunusov haqida suhbatlar» turkumidan

Ashampoo_Snap_2017.11.29_20h56m54s_006_.png6 март — Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Тўра Мирзаев таваллуд топган кун

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ғози Олим Юнусов бор-йўғи 17-18 йил илмий ижод билан шуғулланди. Шу қисқагина даврда, у бой мерос қолдирди. Аммо унинг асарлари турли манбаларда сочилиб ётибди. Кўплари қўлёзма ҳолида бўлгани сабабли, уларнинг сақланиб қолгани ёки йўқолгани ҳам маълуммас. Олим асарларини бир жойга тўплаш, йўқолган деб ҳисобланганларини қидириб топишга уриниш, маъқулларини қайта нашр этиш, фан тарихчиларининг шарафли вазифаларидан бўлмоғи зарур. Зеро, бу бизнинг Ғози Олим Юнусов хотираси олдидаги бурчимиздир.

Davomini o'qish

Qo’chqor Norqobil. Oqibat daraxti.

04ғ70
Қўчқор Норқобилни адабиёт мухлислари «Дарё ортидаги йиғи», «Ўн саккизга кирмаган мен бор», «Кулиб тур, азизим», «Қуёшни ким уйғотади», «Хосиятли дунё», «Кафтимдаги қизғалдоқ» сингари қатор насрий ва шеърий китоблари, даврий нашрларда эълон қилинаётган асарлари орқали яхши билишади.Қуйида адибнинг «Оқибат дарахти» ҳикоясини эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Шубҳасиз, унда қаламга олинган воқеалар ўзига хос сабоқ бўлиб, ўқувчини чуқур мулоҳазаларга чорлайди. Davomini o'qish

To’ra Mirzayev Ergash Ochilov. Iste’dod va mas’ullik .

0033
Навоийшунос ва тасаввуфшунос олим Иброҳим Ҳаққулнинг 65 ёшлиги олдидан.

Ўзига хос йўли, мустақил фикрига эга олим сифатида Иброҳим Ҳаққул ўтган йиллар мобайнида истеъдодининг янгидан-янги қирраларини намоён этиб, бир пайтнинг ўзида ҳам мумтоз сўз санъати, тасаввуф шеърияти, ҳам замонавий адабиёт масалалари билан фаол шуғулланиб, “Увайсий шеърияти” (1982), “Бадиий сўз шукуҳи” (1987), “Занжирбанд шер қошида” (1989), “Тасаввуф ва шеърият” (1991), “Тасаввуф сабоқлари” (2000), “Аҳмад Яссавий” (2001), “Ким нимага таянади?” (2006), “Эътиқод ва ижод” (2007), “Навоийга қайтиш” (2007), “Тақдир ва тафаккур” (2007), “Мерос ва моҳият” (2008), “Ижод иқлими” (2009) каби йигирмадан зиёд китоблар, 300 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалар эълон қилди. Қатор мақолалари рус, турк, уйғур ва тожик тилларига таржима қилиниб, Москва, Истанбул, Урумчи ва Душанбедаги нуфузли нашрларда босилиб чиқди. Davomini o'qish

Ahmad A’zam.Til nomusi.


Аҳмад Аъзам. Тил номуси.Тошкент.,Akademnashr. 88 бет

    Таниқли адиб, адабиётшунос Аҳмад Аъзам қаламига мансуб сўнгги китоб бугун босмахонадан қўлимизга келиб тегди. Афсуски, уни қўлга олиб кўриш муаллифнинг ўзига насиб этмади.
Мазкур рисолага жамланган мақолаларида она тилимизнинг тарихи, бугуни ва келажаги ҳақида муаллифнинг кузатишлари, фикр-мулоҳазалари, узоқ йиллик изланишлари натижалари баён этилган. Китобни ўқиб ҳар бир миллатдошимизнинг руҳида тилимиз тақдирига нисбатан куюнчаклик, шуурида сергаклик ва жонсараклик, қалбида эса номус уйғонишидан умидвормиз. Зеро, тил номуси миллат номусидир.
Davomini o'qish

Ikrom Akbarov. Qo’shiqlari va musiqasi yangragan filmlar

052
1 март — Атоқли композитор Икром Акбаров таваллуд топган кун.

Акбаров Икром Илҳомович (1921.1.3, Тошкент) — композитор, Ўзбекистон халқ артиста (1981), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Тошкент (1945) ва Ленинград (1950) консерваторияларини тугатган.
Моҳир композитор ўзининг 60 йилдан зиёд ижодий фаолияти давомида опера, балет, симфония, камер чол­ғу ва вокал жанрларида самарали ижод қилиб, ёрқин истеъдодини намоён этди. Davomini o'qish

Muhammad Rahmon. Hazrati Bashir hikmatlari & Xurshid Davron. Muhammad Rahmonni eslab

055Ноёб истеъдод эгаси  Муҳаммад Раҳмон таваллудининг 65 йиллиги олдидан

Шоирнинг биргина «Яшил дарё» тўплами ўзбек шеъриятидаги бадиийлик жиҳатидан энг юксак китоблар қаторига киради. 1979 йилда нашр бўлган бу китоб ўша йилнинг биринчи китоби эди десам, хато қилмайман (Бир дўстимиз эса «Муҳаммад Раҳмоннинг “Яшил дарё” тўпламини 1979 йилнинг энг самимий китоби» деб ёзган эди) . Бу китобдаги ҳар бир шеър ҳақида алоҳида мақола ёзиш мумкин. Агар шоир биргина шу китобини қолдирганда ҳам ундаги ҳар бир шеър, ҳар бир сатр буюк истеъдод ҳақида дарак берарди. Davomini o'qish

Sergey Tolstov. Qadimiy Xorazm siviliztsiyasini izlab.

003
Сергей Толстов. Қадимий Хоразм цивилизациясини излаб. Тошкент,»Янги аср авлоди», 2014, 380 бет. Таржимон: Анвар Муҳаммадқулов. Қайта нашрга тайёрловчи, сўзбоши муаллифи ва маъсул муҳаррир: Умид Бекмуҳаммад.

Сергей Павловия Толстовнинг фаолиятини кузатиб, уни бемалол Хоразм фарзанди дея аташ мумкин. Унинг Хоразм тарихини ўрганиш бўйича олиб борган изланишлари таҳсинга лойиқ. Толстовнинг ушбу китобини таржима қилган ва нашрга тайёрлаган ижодкорлар ҳаракатларини юқори баҳолаб, уни кенг ўқувчилар оммасига ҳавола этамиз.
Китобни «Янги аср авлоди» нашриётининг Қатортол кўчасидаги дўконидан сотиб олишингиз мумкин. Davomini o'qish

Yozmaslikning iloji qolmaganida (Yozuvchi Abduqayum Yo’ldoshev bilan suhbat).

09
28 февраль — ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев туғилган кун

  Мен  учун ёзишнинг биринчи шарти – қаламга олинажак воқеа ўзимни ҳаяжонлантирган бўлиши шарт. Бусиз мумкин эмас (мен учун, ҳар қалай). Ҳаяжон қанчалик кучли ва самимий бўлса, асар ҳам шунчалик яхши чиқади (ёзиш азоби – бу энди бошқа масала). Воқеа фақат “калла”да эмас, юракда ҳам пишганида, сал лофи билан айтадиган бўлсак, ёзмасликнинг иложи қолмаганида столга ўтиришга ҳаракат қиламан. Ана шунда, Абдулла Қаҳҳор топиб айтганидек, қаҳрамонлар ўз айтар сўзларини қулоқларингиз тагида шивирлаб туради, воқеалар силсиласи эса шундоқина кўз олдингизда туради: уларни қоғозга туширишга улгурсангиз бас… Davomini o'qish

Malika Egamberdiyeva «Yoshlar» telekanalining «Oltin mikrofon» loyihasida.

009
«Ёшлар» телеканали орқали эфирга узатилаётган «Олтин микрофон» лойиҳасининг мухлислари пайдо бўлганига анча бўлди. Бир ойча аввал биз сизга шу лойиҳада иштирок этган таниқли хонанда, ажойиб овоз соҳиби Исроил Саидумаров дастурини тақдим этган эдик. Бугун эса сизни Ниҳол мукофоти соҳибаси Малика Эгамбердиева иштирок этган дастур билан таништирмоқчимиз. Шахсан менга, Маликанинг дастурида Исроил Саидумаров дастурида яққол кўзга ташланган салоҳиятли ижро мен кутганчалик намоён бўлмаган бўлса-да,телеэфирни босиб кетган «дикир -дикир»чи, бугунги ўзбек эстрадасининг «тимсоли»га айланган «Божалар» солистидек чийилдоқ овозли, фақат фонограмма билангина саҳнага ва тқйга борадиган отарчилардан минг…миллион карра аъло эканини тан оламан. Davomini o'qish

Maqsuda Ergasheva. She’rlar & Oydin Hojiyeva. Ko’ngil kishisi edi

099   Мақсуда Эргашева ХХ аср ўзбек шеъриятидаги энг дардли шоира эди, десам хато қилмайман. Мақсуда Эргашева ўша цензура кучли 80-йилларда ҳам мана ман деган эркак ижодкорлар айтишга журъат қилмаган шеърлар ва мақолалар муаллифи эди, десам ҳам адашмайман. У пойтахтда яшамади. Аммо, Тошкентдан анча узоқдаги қишлоғидан туриб шивирлаб айтган шеърлари  бизгача етиб келарди, юракларимизда сурон соларди десам ҳам, менга ишонинг. Бу гапларни ёзар эканман,  «Мақсудадай шоира яна қачон туғиларкан», деб ўйлайман, қайғураман, дил сўзим қиёмат кунига етиб боришига ишониб «Мақсуда,Яратганнинг ҳам, халқингизнинг ҳам олдида юзингиз оқ кетдингиз», дея шивирлайман. Davomini o'qish