Шавкат Раҳмон туғилган куннинг 70 йиллигига
Пушкин “Мис отлиқ” қиссаси орқали Россиянинг шавкатли онлари, асрлар давомида дунё тараққиёти ва тамаддунидан орқада қолган халқининг юксалиш ва ривожланиш томон музаффарона юришлари, рус халқининг тарихида туб бурилиш ясаган Пётр Биринчининг улуғвор ўйлари рўёбга чиқишини башорат қилган бўлса, Шавкат Рақмон “Жез отлиқ” шеърида бошқа халқларнинг бошига кулфат ёғдириш орқали ўзининг саодат қасрини қурмоқчи бўлган “машъум салтанат”нинг инқирозга юз тутиши, Турон халқларининг асрий орзуси рўёбга чиқишини мажозий йўсинда ифодалаб бера олган. Davomini o'qish

Раҳмиддин Абраев шеърлари матбуотимизда кенг ёритилган, шу жумладан «Хуршид Даврон кутубхонаси» саҳифаларида ҳам унинг шеърлари билан танишгансиз. Бугунги саҳифамизда шоирнинг шеърий туркумини тақдим этмоқдамиз.
Бугунги саҳифамизда шеъриятмизининг кенжа авлодига мансуб истеъдодли шоир Муҳаммад Сиддиқ шеърларини тақдим этамиз. 
Асрор Мўмин узоқ йиллардан буён таниқли доғистонлик авар шоири Расул Ҳамзатов ижодининг фидойи тарғиботчиси, шоир асарларининг моҳир таржимони сифатида адабиёт ихлосмандларига яхши таниш. Бугунги саҳифамизда унинг яқиндагина «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган «Расул Ҳамзатов» драмаси ва суюкли авар шоири достони асосида ўтган асрнинг 70-йилларида Ўзбекистон радиосида тайёрланган радиоспектакл билан танишасиз.
Узоқ вақт Ибодат Ражабовадан бирон бир хабар келмаганини энди билдим: оғир бетоб экан. Аллоҳи Каримнинг шафоати билан шифо топганини эшитиб, Яратган Парвардигорга ҳамду санолар айтдим ва бугун мамнуният билан ўзига хос шеърий услуб эгаси бўлмиш шоиранинг янги шеърларини сизга тақдим этмоқдаман.
Саёҳатимнинг қувонтирадиган жиҳатлари ҳақида айтсам, бу энг аввало, Самарқанднинг тарихига бўлган қизиқишим туфайли бу қадимий шаҳарни ўз кўзим билан кўра олишга муваффақ бўлганимдир… Яна шуни англадимки, Самарқандга келган ёзувчининг бу шаҳар ҳақида асар ёзмаслиги гуноҳдир… 
Ўзбек адабиёти ва тарихчилиги ривожига, хусусан, Амир Темур шахсияти ва давлатчилиги тарихини изчил тадқиқ этишга муносиб ҳисса қўшган, миллий тарихимизга оид кўплаб бадиий асарлар муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Поён ака Равшанов вафот этди.Илоҳим, Яратган ўз раҳматига олган бўлсин. Инна лиллаҳи ва илаҳи рожиун.