Ушбу ҳикояни Тошкентни босиб олиб, минглаб Тошкент йигитларини қириб ташлаган, Тошкент қизларининг, Тошкент келинларининг номусини булғаган ўрис босқинчиларининг 24 нафар ҳалок бўлган босқинчи аскари шарафига бунёд этилган Авлиё Георгий бутхонасини Тошкент халқининг миллиардлаб маблағи эвазига қайта таъмирлаган Тошкент шаҳри ҳокимлигига буюк ҳурмат билан бағишлайман. Davomini o'qish
Aleksandr Blok. She’rlar. Jamol Kamol tarjimalari
Александр Блок – йигирманчи аср рус шеъриятининг ёрқин юлдузларидан бири. Етук савия, чуқур лиризм, гўзал оҳангдорлик унинг шеърларига ўзига хос ҳусн ва жозиба бағишлайди.
Азиз ўқувчи! Шоирнинг бир даста шеърларини саралаб, Жамол Камол таржимасида эътиборингизга ҳавола этдик. Ўқинг, юксак шеъриятга ошно бўлинг. Davomini o'qish
Muhammad Siddiq. Maddohlik «san’ati»
Ёзувчи ўзи ҳис қилмаган нарса тўғрисида ёзса, буни ўқиган ўқувчи ҳам ҳеч нарса ҳис қилмайди, – деган эди Абдулла Қаҳҳор, – демак, куйдириш учун куйиш, ардоқлаш учун ардоқланиш шарт. Ҳис қилинмай ёзилган нарса қоғоздан ясалган гулга ўхшайди. Davomini o'qish
Jamol Kamol. Akademik Vohid Abdullayevni eslab
15 МАЙ — АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ, АКАДЕМИК ВОҲИД АБДУЛЛАЕВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Табиатда қуйма олтин, ёмби гавҳар учрайди, дейдилар. Гавҳари шабчироқ ҳақидаги эртакни ўқигансиз. Хўш, ёмби гавҳар, гавҳари шабчироқ деб аташга арзигулик инсонлар учрамайдими? Ёмби гавҳар ўзидан нур таратиб турармиш, унинг ёғдусида кечаси китоб ўқиса бўлармиш. Ўзидан нур таратиб турадиган инсонлар йўқми? Бор, атоқли адабиётшунос олим, академик Воҳид Абдуллаев ана шундай сиймо эдилар. Неча йиллар Самарақанд адабий муҳитини машъал бўлиб ёритиб турдилар. Davomini o'qish
Shukur Qurbon. Ramazoni sharif ilhomlari

Шоир Шукур Қурбоннинг ўзбек шеъриятида ўзига муносиб ўрни бор. Унинг шеърлари, хусусан тарихий достонлари адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин олган. Бугунги саҳифамизда шоирнинг қутлуғ Рамазони шарифга бағишланган бир туркум шеърини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Rafiq O’zturk. Karantinda yozilgan she’rlar
Рафиқ Ўзтурк бу юборган битикларини «Карантинда ёзган шеърларим» деб атабди. Биз ҳам уларни карантинда ўтирган мухлисларимизга мамнуният билан тақдим этамиз. Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Baldan so’ng
Лев Толстой инсонийлик ғояларига эътиқоди баланд ёзувчи сифатида кишилар руҳиятидаги зиддиятларни тасвир этибгина қолмай, ўзи ҳам жамият ва кишилар ҳаётидаги бундай зиддият ва майллардан жароҳатланиб яшаган. Ёзувчидаги мураккаб руҳий ҳолат унинг сўнгги асарларидан бири «Балдан сўнг»да ҳам ёрқин акс этган. Davomini o'qish
Anora Sodiqova. Yig’layapman & Jurnalist Anora Sodiqova nega ishdan bo’shatildi? BBC O’zbek xizmatining jurnalist bilan suhbati
Ўткир мавзуларни кўтариб чиқа олгани билан танилган журналист Анора Содиқова ўз меҳнат жойи — Ўзбекистон миллий ахборот агентлигидан ишдан кетказилгани тўғрисида ижтимоий тармоқда ёзиб қолдиргандан кейин Би-би-си Ўзбек хизмати журналист ҳақиқатан босимга учрадими, унинг ишдан кетиши ортида Хайриддин Султонов турганига қандай асослар мавжуд каби саволларга ойдинлик киритиш мақсадида Содиқованинг ўзи билан суҳбатлашди. Davomini o'qish
Benazir Muhammad. She’rlar
Беназир Муҳаммад (Зариф Султоний) Сурхон воҳасининг Сариосиё туманида туғилган, аммо, умрининг кўпроғини дунёнинг бошқа ўлкаларида яшаган инсон. Ўзига хос шеърлари билан шеърпарастлар назарига тушган шоир. Ҳаётдаями, шеъриятдаям изланаётган мусофир. Унинг йўллари узоқ ва оқ бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Siroju-l-muslimin & Dilnavoz Yusupova. Alisher Navoiyning diniy va tasavvufiy asarlari
Давлатшоҳ Самарқандий Алишер Навоийни “Мир Низомиддин”, яъни “диннинг низоми – қонуни” деб бежиз улуғламаган. Ҳазрат Навоийнинг деярли барча асарларида, хусусан, “Хамса” достонларининг муқаддималарида Аллоҳга ҳамд, Пайғамбарга наът, муножот ва Расулуллоҳ с.а.в мадҳининг мавжудлигиёқ бу фикрни тасдиқлайди. Биз қуйида кўриб чиқадиган асарларда Алишер Навоий шариат ва тасаввуф илмининг чуқур билимдони, назариётчиси сифатида намоён бўлади. Davomini o'qish
Vasiliy Shukshin. Judolik & Vasiliy Shukshin. Chol va bola. Radiospektakl & Chol, qiz va oftob. Hikoyalar to’plami
Ёз пайтида шувоқ ҳиди анқиб, бошинг айланадиган дамлар бўлади. Эҳ, айниқса, кечалари… Тепангда оймўма аста сузади. Юрагинг ҳапқириб кетади. Кўнгилни маст этгувчи ислар таралмиш бунақанги ойдин тунларда беихтиёр ширин, тотли хаёлларга толасан. Э, йўқ, бу ҳатто хаёл ҳам эмас – ичингга ғулғула солиб, зор-интизор этгувчи аллатовур бошқача нарса. Томорқа этагидами, қариқизлар ичидами, беркиниб оласан-да, юрагинг тушуниксиз, сирли севинчдан орзиқиб кетади. Афсус, бундай сокин тунлар ҳаётимизда кам бўлади. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Nido. Doston
9 май — Хотира ва қадрлаш куни
Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган ватандошларимиз хотирасига бағишланган асарлар адабиётимизда салмоқли ўрин эгаллайди. Аммо, бу асарлар орасида устоз Эркин Воҳидовнинг «Нидо» достони самимий эҳтироси ва кучли руҳий таъсири билан алоҳида ажралиб туради. Davomini o'qish
