Бундан чорак асрча аввал устоз Озод Шарафиддинов Машъал Хушвақт шеърлари ҳақида «унинг шеърлари ҳароратли, фикрлари теран, ҳис-туйғулари оҳорли. Уларда фалсафийлик ҳам, юмор ҳам, киноя-ю писандалар ҳам,чуқур дардлар ҳам бор» деб ёзган эди… Davomini o'qish
Qaysin Quliyev. She’rlar. Abdulla Oripov tarjimalari & Asror Mo’min. Shoir haqida
1 ноябрь — Атоқли болқор шоири Қайсин Қулиев туғилган кун
Қайсин Қулиев туркий халқлар шеъриятида ўзига хос ва ўзига мос ўрин эгаллаган ижодкор. Унинг Ўзбекистонга, ўзбек халқига бўлган самимий муҳаббати, ўзбек шоирлари, айниқса, Зулфия, Шукрулло ва Абдулла Орипов билан бўлган ҳам ижодий, ҳам дўстона муносабати уни бизга яна ҳам яқинлаштиради. Davomini o'qish
Pirimqul Qodirov. Adibning “Yon daftar”idan & Til boyligi — dil boyligi & Til va el
25 октябрь — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров туғилган кун.
Баҳор ўз қудрати билан тирик дарахтни яшнатиб, ўлигини бутун хунуклигича фош қилиб кўрсатади. Адабий истеъдод ҳам яхши билан ёмонни мана шу тарзда бир-бирига қарши қўйиб, уларнинг кескин фарқини очади, оқни оққа, қорани қорага ажратиш орқали маънавият оламида баҳорнинг хизматини қилади. Davomini o'qish
Maqsud Shayxzodaga bag’ishlov
25 октябрь — Ўзбекистон халқ шоири Мақсуд Шайхзода туғилган кун
Ўзбек адабиётининг буюк намояндалари – Ғафур Ғулом ва Ойбек каби оташнафас санъаткорлар сафида ижод қилган Мақсуд Шайхзода зуваласи шеърият шуъласи билан ёрилган куйчи эди. Унинг асарларида буюк инқилобий идеаллар, жўшқин ватанпарварлик туйғулари, чинакам ижодий ҳиссиётлар билан яшаган ёниқ қалбнинг гулдурос акс садоси мужассам топган (Мирзо Иброҳимов,Озарбайжон халқ ёзувчиси). Davomini o'qish
Xurshida Vahobjon qizi. «Vatan mehri» kitobidan muxammaslar, dostonlar
Бугун таниқли шоира Хуршида Ваҳобжон қизининг туғилган куни. «Хуршид Даврон кутубхонаси» ва барча шеъриятни севувчилар номидан шоирани қутлаймиз, узоқ умр, баракали ижод тилаймиз. Бошингиз соғ бўлсин, адашим, синглим! Davomini o'qish
Jonibek Alijonov. She’rlar
Жонибек Алижонов яқинда менга юборган шеърлари остида «Устоз, ёзганларимни ҳар сафар сизга юбораман-у очиб кўрмасингиздан ўчираман…» — деб ёзибди. Жонибек ўчириб юбормасдан, шеърларини сизга тақдим этишга шошилдим. Жонибекнинг шеърлари у Касби агросаноат коллежи талабаси бўлганда «ХДК»да эълон қилинган эди. Орадан шунча вақт ўтиб, унинг бугунги шеърларини баҳоланг. Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Devonu lug’otit-turk» ohanglari» turkumidan
«Девону луғотит-турк» асари пайдо бўлганидан туркийларнинг тарихдаги ўрни ҳақида гап кетса,айни шу асар биринчи навбатда тилга олинади. Бу бебаҳо ва абадиятга эш асар ҳамиша ижод ва илми дониш аҳлини ҳаяжонга солган, у бамисли оҳанрабодек юракларни ўз бағрига тортган. Davomini o'qish
Ey Sarbon, ohista yur… Sa’diy Sheroziy g’azali — Botir Zokirov & Ahmad Zohir & Sherali Jo’rayev & Jo’rabek Murodov
Асрлар давомида буюк Саъдийнинг бу машҳур ғазалини кимлар қўшиқ қилиб айтмаган. Биргина ХХ асрда уни юзлаб Шарқ ҳофизлари, шу жумладан бетакрор иқтидор соҳиблари Ботир Зокиров, Аҳмад Зоҳир, Шерали Жўраевлар бу қўшиқни маромига етказиб, ҳар бири ўзига хос тарзда куйлаган. Бугун бу қўшиқни улуғ Ботир Зокиров таваллуд топган кунда унинг ижросида эшитиш нақадар мароқли… Davomini o'qish
Habibullo Said G’ani. She’rlar & Gulbahor Said G’ani. Habibulloh Said G’ani lirikasida tabiat va ruhiy uyg’unlik
Таниқли шоир Ҳабибулло Саид Ғани лирикаси шеъриятимиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Бу ҳақда айрим адабиётшуносларимиз ўз фикрларини баён этганлар. Унинг ижодида бўртиб кўриниб турган жиҳат бу – табиатга уйғунлик бўлиб, шеърларида дарахт образига жудаям кўп дуч келамиз. Бу дарахт унинг лирик қаҳрамони, гоҳ яшнаган, гоҳ ҳорғин, гоҳ қуриган, гоҳ гуллаган ва ҳоказо кўринишда намоён бўлади. Davomini o'qish
Shohsanam Nishonova. «Tazarru» turkumidan
Шоҳсанамнинг шеърларини илк мартаба тақдим этганимизда у ҳали талаба эди. Бугун шоира қизимнинг янги шеърлари билан таништирамиз… Davomini o'qish
Vinsent Van Gog: O’z yo’lingdan chekinma!..
Ван Гогнинг мактубларини бундан қарайб 40 йилча аввал ўқиганман. Мактублар билан танишганимда, уларда покиза қалбли,муҳаббати рад этилган, таҳқирланган, асарлари узоқ вақт тан олинмаганидан беҳад изтироб чеккан,ижодий изланишларидан доимо қониқмаган инсон қисмати мужассам бўлганини дил-дилдан сезиб,изтироб чекканман. Мана шу таассурот натижаси ўлароқ, мусаввирга бағишлаб шеър ёзганман, унинг бир мактубидан олинган ва муҳаббати учун ҳар қандай азобу қийноққа тайёр инсон юрагининг нидоси акс этган парчани «Бибихоним қиссаси» асаримга эпиграф қилиб олган эдим. Мана ўша парча: «Мен ёниб турган чироқ устида қўлимни тутиб: “Қўлимни қанча тутиб туришга чидасам, шу вақт ичида уни кўришга имкон беринг”, — деб ўтиндим. Аммо, улар чироқни ўчириб, “Сен уни кўрмайсан”, — дедилар…» (Хуршид Давроннинг «Пол Верлен, Винсент Ван Гог ва Рауф Парфи» мақоласидан) Davomini o'qish
Ma’ruf Jalil. Visol va hijron. She’rlar & Shoirning o‘zi o‘qigan she’rlar
10 октябрь – шоир Маъруф Жалил таваллуд топган кун
Қишлоғимиз атрофи тоғлар билан ўралганга ўхшайди. Қаёққа қараманг — тоғ. Шимол томонда кўриниб турганини Оқтоғ, жануб томондагисини Қоратоғ, дейишади. Оқтоғ томондан Оқдарё, Қоратоғ томондан Қорадарё оқади. Шу икки дарё оралиғини Миёнкол, дейишади. Икки дарё аслида мустақил дарёлар эмас, Зарафшон дарёсининг Самарқанд яқинида иккига бўлиниб оқувчи ирмоқлари. Улар Хатирчида бирлашиб, яна Зарафшон бўлиб оқади Davomini o'qish
