14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун
Шарқ мумтоз адабиётини, хусусан, Жалолиддин Румий, Сайфи Сароий, Лутфий, Алишер Навоий, Фузулий, Машраб, Огаҳий, Нодира, Увайсий, Муқимий, Маҳжурий каби шоирлар ижодини мустақил ўрганган Қосимжон Раҳмиев Бобур шеъриятига ҳам ўзгача ихлос қўйди. Бобурнинг ўтли ғзаллари, рубоий ва туюқлари Шодмон учун маҳорат мактаби бўлди. Шоҳ Бобур шахси ва ижодига бўлган ҳурмат ва муҳаббат, адабий таъсир Шодмон шеърларида акс этганини кўрамиз. Davomini o'qish

Ўшанда ўн саккиз ёшда эдим. Институт аудиториясида, банкни қандай қилиб муваффақиятли бошқариш хусусида домла маъруза ўқир, мен эса биринчи партада Лев Толстойнинг мактублар тўпламини ўқиб ўтирар, домла билан сира ишим йўқ, у нима ҳақда гапираётганига эътибор қаратмас, маърузанинг зарур жойларини ҳам дафтаримга қайд этмас, улуғ адиб мактубларининг ичига кириб кетгандек, китобдан бошимни кўтармасдим.
Ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) қолдирган бой адабий меросида унинг мактублари алоҳида эътиборга молик. Айниқса шоиранинг замондош шоирларга ёзган мактублари жуда қимматли. Уларда ўша давр нафаси, ижод, шеъриятнинг қисмат эканлиги уфуриб туради. Хусусан, эътиборингизга ҳавола этилаётган атоқли рус шоири, Нобель мукофоти соҳиби Борис Пастернакка мактубларда ҳар икки ижодкор шахси акс этади (Таржимондан). 
Устоз Абдулла Ориповнинг қизлари Шоира Орипова бугун ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидаги матнни эълон қилди: Навоий таваллудига бағишланган отамнинг табрикларини, интернетга ишонмай, Туркиядан Ўзбекистонга самолётда етказиб келиб, 2014 йил 6 февралда Ёзувчилар уюшмаси рахбариятига (Муҳаммад Алига. ХДК изоҳи) берган эдим. Бугун ўша мактуб матнини аямнинг хотиралари билан бирга сизга улашяпман.
„Хамса“ таркибидаги „Сабъаи сайёр“ ва „Садди Искандарий“ достонларида Навоий шоҳлик билан боғлиқ масалаларни биринчи ўринга олиб чиқди. Бу достонлар хамсанавислик анъанасида ўзининг ижтимоий-сиёсий характери ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. „Хамса“га устоз Абдураҳмон Жомий (1414—1492) юқори баҳо берди. 
Мазкур олди-берди можароси 1938 йил август кунларининг бирида қоқ пешин чоғи Хони қишлоғида, Нодар Ломжариянинг имеретиялик бувиси, аниқроғи — онасининг онаси муҳтарама Юлия Микеладзе ва боланинг гуриялик бобоси, аниқроғи — отасининг отаси муҳтарам Кишварди Ломжария ўртасида бўлиб ўтди. 

Гулдон синибди. Уйдан чиқиб кетганимдан бери ўша ерда, икки кийим жавонининг ўртасидаги атай қарамаса кимсанинг кўзи тушмайдиган жойда турарди. Унинг нариги токчага безак учун қўйилган гулдон билан бир хил шаклдалигини синиқларни тера туриб сезиб қолдим…