Ikrom Otamurod. Ishora. Doston & Islomjon Yoqubov. «Kangul» qushining hol izhori

022     Икром Отамуроднинг ҳукмингизга ҳавола этилаётган “Ишора” номли янги достони поэтик ифодаси қатига улуғ сирлар яширинган. Аслида, зоҳиран ниҳон тутилгандай туюлувчи кўнгил асрорининг: иштиёқ, интилиш, интизорлик, соғинч, қувонч, дард, афсус, надомат, қаноат, сабр каби турфа туйғуларга йўғрилган самимий ва оғриқли изҳорлари белгилар чизгиси ва шама-ишоралар суврати орқали ўз маъно-мазмунини очади. Davomini o'qish

Tetsuo Miura. Adashgan shu’lalar

11   Қувноқ халқ қўшиқларини куйлаб келаётган сархуш ёш японлар тушган чаналар қалин шамшод дарахтлари ўсган дара орасидан отилиб чиқиб, қор босган тоғлар қуршовида сокин жимирлаб турган мовий кўлга қараб бурилди. Атрофга совуқ қўнғироқ садолари таралди. Қирғоқлари музлай бошлаган, ёздагига қараганда суви анча камайиб қолган кўл ўртасида қиш осмонининг акси қорайиб кўринар эди. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Yangi she’rlar & Ikki kitob

011  Ўзимнинг болалигим ҳақида гапирсам… Кўпроқ бобом ва момомга эргашиб юрганман. Қаерга боришса бирга борганман. Далаларни оралаб, тупроқ йўлларни кечиб бошқа овулларга бориш мен учун ўзга бир оламга саёҳат қилишдай гап эди. Момоларим менга шамол, булут, сув, Ер билан гаплашишни ўргатишган. Улар “Шамол айтар экан, булут айтар экан”, деб ҳикоя бошлашарди. Мен уларнинг тилида шеърият тилини кўрганман… (Эшқобил Шукур билан суҳбатдан. Суҳбатни тўлиқ мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish

Fyodor Dostoyevskiy. Mas’uma & Oq tunlar. Radioqissa

067Гап шундаки, бу ҳикоя ҳам, кундалик ҳам эмас. Бундан бир неча соат илгари ỹзини деразадан ташлаб, жонига қасд қилган жувоннинг эри қандай холатдалигини тасаввур қилиб кỹринг: стол устида хотинининг жасади. Эсанкираган эр ҳали хаёлини йиғиб ололмаган. У «хаёлини бир нуқтага жамлаш», содир бỹлган воқеанинг маъносига етиш учун у хонадан бу хонага сарсари юради. Қолаверса, ваҳима касали, ỹзи билан ỹзи гаплашиш хасталиги ҳукм ỹтказа бошлаган. Ỹзи билан ỹзи гаплашиб, гỹё содир бỹлган ҳодисани баён қиляпти, аслида эса воқеани ỹзи учун ойдинлаштиряпти. Davomini o'qish

Aziz Said. Ismim «Oh»dir mening…

088   80-йиллар адабиётга кириб келган ёш шоирларнинг ҳаммаси ҳақида бирваракайига суҳбатлашиш имконсиз. Шунинг учун уларнинг биттаси ҳақида, ҳеч кимникига ўхшамайдиган ўз йўли, ўз оҳанглари, ўз хаёлот дунёси, ўзига хос ғайриоддий ташбеҳлар силсиласи билан шеъриятга кириб келган Абдували Қутбиддин ҳақида суҳбатлашсак. Davomini o'qish

Bayram Ali. Hech kimga bildirmay…

06   Машъум жавоб хати бехосдан қўлимизга тушиб бутун синфимиз болаларининг ғазабини келтирди, мен эса аччиқланганимдан ўзимни қўярга жой тополмай қолдим. Шу учун ҳам режам ҳаммага маъқул тушди-ю, дунёни сув босса ўрдакка айланадиган биргина Мўмин мишқи унамади холос…. Davomini o'qish

Ernest Heminguey. Yozuvchi va urush & Alvido, qurol! Audioroman

Ashampoo_Snap_2017.07.09_23h11m47s_002_.png   Эрнест Ҳемингуэй таваллудининг 120 йиллиги олдидан

   Мен кўп урушларда қатнашдим, шунинг учун бу масалада ғаразим қаттиқ, ҳатто жуда ҳам қаттиқ. Бу китобнинг муаллифи онгли суратда шу фикрга келдики: урушларда жанг қилаётган одамлар дунёдаги энг ажойиб одамлардир, фронтнинг қизғин қисмларига кириб борганинг сари бундай ажойиб кишиларга кўпроқ дуч келабошлайсан. Лекин урушни бошлаганлар, унинг оловига яна олов ташлаб турганлар иқтисодий рақобатдан, фойда ундиришдан бошқа нарсани ўйламайдиган тўнғизлардир. Мен урушда бойлик орттирганлар, уруш оловини ёққанлар урушнинг биринчи кунларидаёқ мамлакат граждан-ларининг мухтор вакиллари томонидан отиб ташланмоғи зарур, деб ҳисоблайман. (Эрнест Ҳемингуэй. «Алвидо, қурол» романига ёзилган сўзбошидан)

Davomini o'qish

Abu Ali ibn Sino. Hikmatlar & Abu Ali ibn Sino. Tibbiy o’gitlar & Ibn Sino. Ma’rifiy videofilm

     88Гениал инсонларнинг қолдирган изларини асрлар оша ўзида сақлаб келаётган фан, адабиёт ва санъатнинг буюк дурдоналари бор-ки, улар барча халқлар учун ҳам умумбашарий хазинадир. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Ishq, dard va isyon shoiri & Avaz O’tar. Saylanma

05Аваз Ўтарнинг 135 йиллигига

   Шоирлар бўлади, ўзлигини таниганидан охирги нафасигача ижодини улуғ мақсад, курашчан туйғулар ҳаракатлантириб туради. Бундай қаламкашлар қайси шеърий шаклларда ёзишмасин халқ хотирасида адолат, одамийлик ғоялари устуворлиги учун куч сарфлайдилар. Тасаввур этилса, фикрлаш тарзининг ўзи бундай шоирларда маҳорат. Чунки улар ҳали хаёлда ярала бошлаган ҳар бир шеърлари билан хўрланган одамларнинг ёнида турадилар. Бедодликдан ун тортаётган қанча бечоранинг кўз ёшлари уларни қалб косасига тўкилади. Davomini o'qish

O‘lmas Umarbekov. Fotima va Zuhra. Audiokitob & Qizimga maktublar & Omon Muxtor. Daraxtlar parvozi

077   У — миллий ёзувчи, асарларида бизнинг “ҳаёт ва адабиётда бўлган кучли ва ожиз томонларимиз”ни акс эттиради. Унинг асарларида яна, насрдан кўра шеърга хос руҳ устун туради. Бу — Ўлмас аканинг шоирона руҳидан келиб чиққан бўлса керак…  Davomini o'qish

Odil Yoqubov. SSSR xalq deputatlari I syezdidagi nutqi & Ozod Sharafiddinov. Nutq yoxud adib hayotining yulduzli onlari

011  Машҳур нутқнинг 30 йиллигига

 Шу кунларда бундан роппа-роса 30 йил аввал — 1989 йилнинг 25 май — 9 июн кунлари Москвада бўлиб ўтган СССР халқ депутатларининг биринчи съездининг сўнгги кунида атоқли адиб Одил Ёқубов сўзлаган нутқ ва унда собиқ империя тарихида илк бора рўй-рост айтилган жўшқин фикрлар эсланмоқда. Энг қувончлиси, бугунги ёш авлоднинг фикрли вакиллари Одил Ёқубовнинг шу тарихий нутқига бот-бот мурожаат этишмоқда, буюк адибнинг мардлиги ва тантилиги, ҳақиқатпарварлиги, фидойилигига таҳсин айтишмоқда.  Davomini o'qish