Тетсуо Миуранинг бу ҳикоясини 40 йилча аввал ўқиганимдан кейин унинг рус тилига таржима қилинган барча асарларини қидириб, топиб ўқиб чиққанман. Рус тилида «Родина в горшке овальной формы» деб аталоган мазкур ҳикоя умрим давомида менга ҳамроҳ бўлиб келаётган асарлардан бири бўлиб қолди (Хуршид Даврон)… Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Madaniyat va ma’rifat» telekanali bahona ayrim mulohazalar
Умримнинг йигирма йилидан зиёди Ўзбекистон телерадио компанияси каналларида ўтди. Шу сабабдан бу даргоҳда бўлаётган воқеаларга, аниқроғи телеканаллар фаолиятида кўзга ташланаётган айрим камчиликларга бепарво бўлолмайман. Бу гапларни ёзаяпману бошқа бир гап онгу шууримда айланади. Бир пайтлар бир донишманд кутилаётган ижтимоий ўзгаришлар ҳақида гапираётиб, лўнда қилиб айтган эди: » Ҳамма гапни айтадиган кунлар келади. Аммо, унутма, бўтам, ўшандаям, бу гапларни эшитадиган қулоқ топилмайди…» Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Bog‘lardan nay chalib o‘tdi shamollar
Шеърият мухлислари янги шеърларини интиқлик билан кутадиган Нодира Афоқованинг яқинда эълон қилинган туркумини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Mario Benedetti. Yashil piyola
Асар том маънодаги психологик ҳикоя бўлиб, бошдан охиригача ўқувчи диққатини сусайтирмайди. Ёзувчи иложи борича қаҳрамонлари ички оламини тасвирлашдан қочади, воқеаларга аралашмайди. Ҳикояда худди ҳеч нарса бўлмаётгандек. Ваҳоланки, инсон ички дунёсидаги қилча ўзгариш ва кечинмаларни нозикфаҳм ўқувчи қийналиброқ бўлса ҳам таҳлил қилиб боради ва беихтиёр ҳикоянинг иштирокчисига айланади. Оилада вужудга келган таранг асабий вазият, аёлнинг объектив сабабларга кўра ёмон йўлга кириб кетиши натижасидаги ҳолатлари ниҳоятда синчковлик билан қаламга олинган. Davomini o'qish
Mumtozbegim. Ikki hikoya
Мумтозбегим (Элмира Ҳазратқулова) ўз ёзган ҳикояларини бир ҳаваскор ёзувчининг машқлари деб билади. Унинг икки ҳикоясини тақдим этиш билан бугун биз бу машқларга баҳо беришни энди сайт ўқирманларига ҳавола этамиз. Davomini o'qish
Mavlono Jaloliddin Rumiy. «Ma’naviy Masnaviy»dan hikoyatlar.
“Маснавий”да бир неча юз ҳикоят ва ривоятлар келтирилган. Қуръони каримнинг юзлаб ояти тилга олиниб, тафсир этилган. 690 ҳадисга румиёна шарҳ берилган. Кўз олдимизда ҳам калом илмининг улуғ билимдони, ҳам тасаввуф таълимотини сарбаланд чўққига олиб чиққан ориф инсон ва ҳам муқтадир даҳо шоир гавдаланади. Оддий латифалар, ҳикоятлардан Румий фавқулодда фалсафий-сўфиёна маънолар чиқаради, теран тафаккури доирадан доирага, даражадан даражага кўтарилиб боради. “Қуръоннинг уч қабат ботиний маъноси бор”, деб қайд этади у ва ана шу маъноларни изчил бизга тушунтиради. Davomini o'qish
Tillaniso Eshboyeva. Rafiq Saydulloga maktub
Сизнинг шеърларингиз ҳақида ёзмоқчи бўлиб, қандай шеърни исташим ҳақида сўзлаб кетдим. Хуллас, руҳиятнинг, инсон ўз руҳининг турли томонларидан мўралаб кўраётган, мўралаб кўришга уринаётган Шеър ёқади менга. Албатта, Қалб, Туйғу, Ҳолатни ҳам четга сураётганим йўқ. Қалб, Туйғу, ҳолат ҳақида пафоссиз, рост, инсон ўз ичида туриб, ўз-ўзига гапираётган каби яралган Шеър ёқади менга. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Ot egasi & Olim Toshboyev.»Men yomon yozuvchimasman…»
Устоз «Адабиёт ўладими?» мақоласини Ёзувчилар уюшмасида катта адабий йиғинда мана шундай тик туриб, ғулдираган овозда ўқиб берганида йиғилганлар шеър ёхуд достон каби тинглаганлари кўз ўнгимда турибди. Йиғилиш қизғин мунозаралар билан якунланганди ўшанда. Адиб ҳаётининг сўнггигача такрорлаб кетган «Мен адабиётга хиёнат қилмадим», деган гапини энди-энди англаётгандекман… Davomini o'qish
Husnora Ro’zmatova. Shikasta ma’buda. Novella
Таниқли адиб Назар Эшонқул тавсияси билан эълон қилинаётган Ҳуснора Рўзматованинг “Шикаста маъбуда” новелласи ҳам шаклан, ҳам мазмунан ўзининг экзистенцилача руҳи билан кишини бирлан ўзига жалб қилади. Новелла тўлалигича борлиқни экзистенциалистик қабул қилиш, англаш, хаос ва бўшлиқда ўз мавжудлигини излаш ҳақида. Davomini o'qish
Umid Xolliyev. Tiriklik iztiroblari. Qissa
Бувимга дунёнинг охири қаерда? – деб савол берганимда ҳали мактабга бормасдим. Болалик тасаввуримда эса қуёш ботадиган жой дунёнинг охиридек эди. Уйимиздан анча узоқда, кун ботиш томонда ғўза баргларини тўкиш учун дори сепадиган самолётларнинг қўналғаси жойлашганди. Менинг назаримда, қуёш шу қўналғанинг орқа томонига бориб ботадигандек… Davomini o'qish
Chingiz Aytmatov. Bo’tako’z. Audioqissa & Manqurt. Chingiz Aytmatov asari asosida havaskorlik spektakli
Ушбу саҳифада Чингиз Айтматовнинг муҳаббатга бағишланган энг гўзал асарларидан бири «Бўтакўз» қиссаси билан танишасиз. Шунингдек, Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романидан ўрин олган найман она ривоят-қиссаси асосида саҳналаштирилган «Манқурт» ҳаваскорлик спектаклини ҳам томоша қилишингиз мумкин. Найман она ривоят-қиссасини эса мана шу саҳифада мутолаа қилишингиз мумкин.
Ahmad A’zam. Xotira mavjlari & Ro’yo yoxud G’ulistonga safar. Roman
28 июнь — Ёзувчи Аҳмад Аъзам туғилган куннинг 70 йиллиги
Аҳмад Аъзам умрининг сўнгги йилларида «Рўё ёхуд Fулистонга сафар» деган роман ёзди. Адибнинг яхши-яхши қисса ва ҳикояларини билар эдик, аммо бу асари бўлакча — ғаройиб эканидан ҳайратга тушдик. Туғилган куни арафасида ёзувчининг олтмиш йиллик умрнинг кўп ўй-кечинмаларидан нақл қилинган ана шу асар бошланмасини сайтхонларимиз яна бир бор ўқисин деб ният қилдик. Саҳифа якунида асарнинг тўлиқ матни ҳам илова этилди. Davomini o'qish
