Ҳаётим тўласича китоб билан, мутолаа билан боғлиқ. Бирор кунимни китобсиз тасаввур қилолмайман. Китоб ўқимаган кунимни беҳуда ўтган деб ҳисоблайман. Эҳтимол, «Гулхан» ўқувчилари учун бундай гап ғалати туюлиши мумкиндир, лекин мен бор гапни айтяпман. Чунки китобга меҳр қўйган одамлар учун бу жуда-жуда оддий ҳол. Davomini o'qish
Murod Muhammad Do’st: Moddiy g’arazni yengish juda qiyin
Мурод Муҳаммад Дўстнинг ижоди ҳақида гап кетганда жаҳондан келамиз, ҳали у, ҳали бу ёзувчини, адабий услубларни тилга оламиз. “Дашту далаларда”, “Бир тойчоқнинг хуни”, “Дарвоза ёнидаги ит” ҳикоялари, “Истеъфо”, “Мустафо”, “Галатепага қайтиш” қиссалари, “Лолазор” романини мазмунан тўлдириб турган материал миллий, ўта миллий эканини эътибордан қочирамиз. Яна, адиб жаҳон адабиётидан қанчалик ўқиб-ўрганган бўлмасин, асарларида Эргаш Жуманбулбул, Ислом шоир каби достончилар муҳитида униб-ўсганлиги сезилишини унутамиз. Davomini o'qish
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Rumiyona. (“Masnaviyi ma’naviy”dan olingan shohbaytlarga nazmiy sharhlar). II-qism
Мавлоно Жалолиддин Румийнинг улуғвор асари — “Маснавийи маънавий”сидан олинган шоҳбайтларга таниқли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим томонидан битилган назмий шарҳларининг биринчи қисми билан уч ҳафтача олдин таништирган эдик. Бугун мазкур шарҳларнинг иккинчи қисмини мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish
Nikolay Gogol. Taras Bulba. Audiokitob & Zuhriddin Isomiddinov. Taras Bulba: Oshkor va pinhon qiyofa & Erjan O’rmonboyev. Taras Bulba — rus adabiyotidagi amerikalik ilk josus
«Тарас Бульба», аслида қисса эмас – насрда битилган достон. Унинг бутун руҳи, охирига қадар мардона бир оҳанг билан давом этадиган услуби, Сечь казакларининг эркин ва ҳур ҳаёти тасвирланган ўринларида қадим достонларни ёдга туширувчи оҳанг-ифодалар, матнидаги ритм бу фикрни далиллайди. Таъбир жоиз бўлса, «Тарас Бульба» – қаҳрамонлик эпоси. Davomini o'qish
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Rumiyona. (“Masnaviyi ma’naviy”dan olingan shohbaytlarga nazmiy sharhlar). I-qism
Таниқли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим томонидан Мавлоно Жалолиддин Румийнинг улуғвор асари — “Маснавийи маънавий”сидан олинган шоҳбайтларга назмий шарҳларининг биринчи қисмини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Muhiddin Rahim. Osmonlar aylanib, armon bo’ldilar
19 апрел — адабиётшунос ва шоир Баҳодир Содиқов таваллуд топган кун
Баҳодирда ўзига мустаҳкам бир ишонч бор эдики, бу унинг ҳар бир хатти-ҳаракатида яққол кўзга ташланиб турарди. Мен эса ўз имкониятларимга шубҳа билан қарардим ва шу жиҳатдан Баҳодирнинг тамом акси эдим. Ҳозир ҳам 17-18 яшар бир йигит бундай мустаҳ-кам ишончни қаердан олган эди экан-а, деб ҳайрон бўлиб юраман. Davomini o'qish
Muhammad Salom. Hikoyalar & Nusratilla Jumaxo’ja. Ijodiy kamolot bosqichi
19 апрел — ёзувчи Муҳаммад Салом таваллуд топган кун
Давримизнинг икки асрлик ҳаётий тажрибасини кўраётган, маҳсулдор, тинч оқадиган сокин дарёдай оғиркарвон ёзувчиларидан бири Муҳаммад Саломдир. Ёзувчининг илк ҳикояси “Мени кечирсанг, бас” номи билан 1961 йилда Самарқанд вилояти газетида чоп этилган. Davomini o'qish
Karlos Fuentes. Qo‘g‘irchoq malika
Бу қиз ҳақида мана шунақа узуқ-юлуқ, тарқоқ хотиралар қолган хаёлимда, чунки мен унга, асосан – лўппи ёноқлари, гоҳ етилган жавдар бошоқлари, гоҳ қоврилган каштан ёнғоғи тусида товланувчи силлиқ сочларига – китоб ўқишдан чарчаган пайтларимдагина эътиборимни қаратар эдим. Ҳозир яхлит бир манзара ҳосил қилиш учун узуқ-юлуқ хотираларимни бир ипга маржон янглиғ тизар эканман, бир нарсани аниқ тушунаман – ўша пайтларда Амиламия менинг болалик хаёлларим билан китоб туфайли ёлғиз менга тегишли ва ёлғиз ўзим учун инкишоф этган оламга раҳна солар экан. Davomini o'qish
Charli Chaplinning qizi Jeraldinega maktubi
16 апрел — Чарли Чаплин таваллудининг 130 йиллиги
Биласанми, болалигингда тунлари сенинг ётоғинг ёнида ўтириб, “Уйқудагии гўзал”, “Ҳушёр аждарҳо» эртакларни айтиб берганман. Кўзларимга уйқу келаганида унга кулиб шундай дердим: “Кет! Уйқум, булар менинг қизимнинг орзулари!” Мен сенинг орзуларингни кўрардим, Жералдине, келажагингни, бугунги кунингни кўрганман… Davomini o'qish
Mario Benedetti. Lotin Amerikasining adabiy pasporti
Кўпчилик Кортасарни “Классиклар ўйини” романига қадар яхши ёзганини ва унинг асарларига сиёсий мавзулар аралашгач ёзувчининг савияси ўта даражада тушиб кетганини айтиб чиқишлар қила бошлади. Аммо Кортасар бу танқидларга парво қилмай ёзаверарди. Негаки у ҳозир ёзаётганларининг буткул бошқача услубда эканини, буларни ўша танқидчилар ҳали тушуна олмаётганини билиб турарди. Davomini o'qish
Rashod Nuri Guntekin. Qon da’vosi. Audiokitob & G‘amsizning o‘limi. Hikoya & Ikki roman: Yashil kecha & Choliqushi
Билмадим, ростми-ёлғон, маҳалладаги аёллар у ҳақидаги бир воқеани кўп гапиришарди. Ғамсиз болаларининг ўлимидан кейин яшашни истамаган эмиш… Davomini o'qish
Orifjon Komil. She’rlar
Орифжон Комилнинг фейсбукдаги саҳифасида эълон қилинган шеърлари кўпчилик даврадошлари назарига тушди. Даврадошларимнинг айримлари,хусусан Умид Али менга ёш шоир ижодига диққат қилишимни сўрашди. Бугунги саҳифамизда Орифжоннинг шеърларига сизнинг диққатингизни қаратишни истадик. Davomini o'qish
