Уйимиздаги энг мўтабар китоблар — луғатлар. Луғатни ҳеч ким бирровга ўқиш учун бермайди. Ундан фойдаланаман деган киши, албатта, ўзи сотиб олиши керак. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 5 жилдлиги, “Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати” 4 жилдлиги, “Фарҳанги забони тожикий” (“Тожик тилининг изоҳли луғати”) 2 жилдлиги, шунингдек, “Ўзбек халқ мақоллари”нинг 2 жилдлиги қўлга яқин ерда турадиган, деярли ҳар куни титкиланадиган китобларим бўлса керак. Davomini o'qish
Hindistondagi buxorolik qozi & Muhammad Avfiy. Nodir hikoyalar.
Муҳаммад Авфий XII асрнинг охири XIII аср бошларида яшаган бухоролик машҳур адиб ва тазкиранависдир. Унинг «Лубобул-албоб» («Идрок хулосалари») асари илк тазкиралардан. Авфий қаламига мансуб«Жавомиул-ҳикоёт» тарихий ва фолклор материалларига асосланиб ёзилган бўлиб, унинг ўша давр ижтимоий иллатларини фош қилувчи ва юксак инсоний фазилатларни мадҳ этувчи ҳислатларини кўпгина Европа ва Шарқ тадқиқотчилари таъкидлаганлар. Davomini o'qish
Nikolas Gilyen. She’rlar & Xurshid Davron. Nikolas Gilyen haqida
Бугун туғилган куни нишонланаётган, ХХ аср испанча шеъриятнинг ёрқин шоирлари сафидан муносиб ўрин эгаллаган Николас Гильен ижоди бундан 40 йил аввал менинг диққатимни жалб этган ва унинг бир сонетига эргашиб «Гул ҳақида қўшиқ» номли шеъримни ёзган эдим. Ушбу шеър билан боғлиқ бир воқеа умримнинг охиригача ёдимдан чиқмаса керак. Davomini o'qish
Murod Muhammad Do’st. «Toshkentdan maktublar» turkumidan ikkinchi maktub: Said Ahmad
Би-би-си Ўзбек хизмати беш йилча аввал “Тошкентдан мактублар” рукни остида янги лойиҳага қўл урган ва таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст бу рукннинг муаллифи экани ҳақида хабар берган эди. Саҳифамизда Мурод Муҳаммад Дўстнинг машҳур актёр, Халқ артисти Шукур Бурҳонга бағишланган биринчи мактуби билан таништирган эдик. Бугунги — иккинчи мактуб машҳур ўзбек адиби Саид Аҳмад ҳақида. Davomini o'qish
Said Ahmad. To’rt hikoya & Kelinlar qo’zg’oloni. Milliy akademik teatr spektakli
10 июнь — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллуд топган кун.
… Одам боласи туғилган юртига ўхшайдими? Билмадим, мен негадир шунақа деб ўйлайман. Дюннинг сувратига қарайман. У менга ҳар куни битта офтоб туғадиган Японияга ўхшаб кўринади. Унга қараганимда буюк Японияни кўриб турганга ўхшайман … Davomini o'qish
Chingiz Aytmatov. Oq kema (Kiril va lotinda) & Shoxdor ona bug’u rivoyati & Rivoyat asosida ikki multfilm
10 июнь — Чингиз Айтматов вафот этганига 10 йил тўлди
Ҳозир эса сенга Шохдор она буғу ҳақидаги эртакни худди бобомдан эшитганимдек сўзма-сўз ўзим айтиб бераман. Шундай секин сўзлайман- ки, бошқа ҳеч ким эшитмайди, сен эса эшитгин. Мен ҳамма нарсани кинодагидай сўзлашни ва кўришни севаман. Мана шундай. Бобом бунинг ҳаммаси бўлган воқеа, дейди. Шундай бўлган экан…» («Оқ кема» қиссасидан) Davomini o'qish
Bahodir Qobul. Ikki hikoya & Ena shamol & Bahodir Qobul «Avtoportret» teleloyihasida
Ойнабулоқ Ойқорнинг шундоқ кўзи остидаги булоқ. Яна бир оти Ойбулоқ. Биров Ойқортоққа қовуш қўйилган деса, бошқалар худди кўргандек, ой ҳар оқшом шу булоққа тушиб кетади дейишади. Бу ерда ўзи одамларнинг ҳам, жойларнинг ҳам оти битта эмас. Davomini o'qish
Мавлоно Ҷалолиддини Румӣ. Маснавӣ. Давоми дафтари дуввум & Маснавии маънавӣ. 11-12. Audio
«Маснавӣ», ба хотири осонии кори тарғибу ташвиқи ғояҳои ирфонӣ, фаҳмишу омӯзиши пайравону муридони пири тариқат ва дарку маърифати асрори ҳақиқат, чунон равшану возеҳу фаҳмо ва хотирнишину мутасаввиру гӯё нигошта шудааст, ки ҳар касе метавонад ба қадри тавону имкони худ аз ҳар байту тамсилу ҳикояту ривояти он суду баҳрае бардорад.. Davomini o'qish
Viktor Alimasov. Men va «Men» & Falsafa yoxud fikrlash lazzati
Ташқи «Мен» мен кабидир, лекин ички «Мен» мендан улуғроқ, сирлироқ, у муқаддасликка даъво қилиб мен ва ташқи «Мен»билан баҳслашгани-баҳслашган. Уларнинг бирортасидан ҳам кечолмайман, эъзозли фикрларим ҳам уларнинг баҳсу муроқабаларидан туғилган. Davomini o'qish
Georgos Seferis. She’rlar
Ўзини бутунлай шеъриятга бағишлаш фикрида юрган шоир ниятини устози Элиотга айтади. Элиот эса у кутган гапни эмас, тамомила бошқа маслаҳатни беради. “Шоир шеър ёзишдан ташқари бошқа бир иш билан ҳам шуғулланиши керак, — дейди устози. — Ўзини поэзияга буткул бахшида қилиш мумкин эмас, зеро шеърий ижод жараёнининг асосий қисми ғайришуурий тарзда кечади. Шу боисдан кўп вақтда нимадир — бошқа нарса билан машғул бўлиш зарур”. Davomini o'qish
Ne’mat Arslon. Ikki hikoya: Amalgama & Almamater daraxtining mevasi
“Амальгама!..” Хаёллар оламининг узоқ гўшасида қолиб кетган, мазмуни ҳам, моҳияти ҳам нотаниш бу сўз кўксимга афсонавий эликсирдай қуйилиб, вужудимни ҳиссиётларга тўлдириб, ёқимли аллалаб турган илоҳий неъмат.. Davomini o'qish
Zuhra Ochilova. Hanuz ko’nglim — bola…
Донишманд Чингиз Айтматов “Юрагида болалигини сақлай олган ижодкоргина истеъдодлидир” деган эди. Кутубхонамиз саҳифаларида бир неча бор шеърлари тақдим этилган Зуҳра Очилованинг янги туркуми юрагида болалигини асраб келаётган шоиранинг “Тафтли ошён” тўплами саҳифаларидан олинган. Davomini o'qish
