9 феврал — Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун
“Ал ҳаёю минал имон” – “Ҳаё иймондандир” ҳадиси шарифи айтилганда, аввало, Усмон р.а.нинг сиймоси гавдаланган. Зеро, Расулуллоҳнинг ўзлари у кишининг ҳаё эгаси эканликларини кўп бора таъкидлаганлар. Навоийнинг ҳам Усмон р.а.нинг ҳаёлари ҳақидаги маълумотларга асосланган ҳадислар асосидаги ҳикояти берилади… Davomini o'qish




Ўтган асрнинг 70-йилларида ёзувчи Соҳиб Жамолнинг «Гули сиёҳ» номли романининг ўзбекча таржимаси нашр этилганда, китоб жуда машҳур бўлган эди. Асарда кўзи ожиз Амал исмли қизнинг Нодир исмли йигит билан бўлган муҳаббати ҳақида ҳикоя қилинади. Роман муаллифи Соҳиб Жамолни гоҳ афғонистонлик, гоҳ озарбайжонлик, гоҳ советлардан сиёсий бошпана сўраган арабистонлик деган гаплардан бўлак бошқа бир аниқ маълумот тополмайсиз.
Уйнинг сири мен уни сотиб юборган куннинг ўзиёқ аён бўлди. Мен янги бошпана топдим, энди кўнглимга шабада тегиб, аввалгидек юрагим оғриб, ўпкамга ҳаво тиқилиб қолмайди деб кўнгилни кенг қилгандим. Лекин янги уйни қўлга киритиб, эрталаб уйғонсам… 

Бу бир кам дунёнинг не-не савдолари бўлса-да, бугунгидек шўрида кун қишлоқ аҳлининг бошига келади, деб ким ўйлабди дейсиз? Яна денг, икки маййитни бир кунда ерга беришдек кулфат! Банданинг бир кунмас-бир куни бу дунёдан кетмоғи тайин бўлса-да, бир куни бу ҳаётдан насибаси узилса-да, бир куни ажал эшик қоқиши чин бўлса-да, бутун овулни мотамга чулғаб, манаман деган азим кишисини олиб кетаверадими бу ажал?! Икки одами тенг вафот этган овулда кўтарилган мотамсаро айтимлар кўнгилларни қоронғилатиб, барчани лоҳас қила бошлади.
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон билан «Ўшал дамлар»ни эслаймиз…
Жон – инсон қудрати, илоҳий моҳиятининг асоси. Жон ҳақидаги қарашлар турлича бўлиб, у руҳ деб ҳам аталади. Тасаввуфий рисолаларда унинг ҳақиқатлари жуда кенг шарҳланган. Жон – руҳ, нафс. Илоҳий (раҳмоний) нафас ва Оллоҳнинг амрларидандир. Ҳақнинг тажаллийсидир, – деб изоҳланади тасаввуф луғатларида…