Maqsud Shayxzoda nega qamalgan? & Ikki xalq farzandi. Hujjatli film

091     Мақсуд Шайхзода… Озарбайжон диёрида туғилган, фалакнинг гардиши билан ўзбек тупроғига келиб қолиб, мустабид тузумнинг тазйиқ ва таҳдидларига қарамай, завқу шавқ билан ижод қилган, замонавий ўзбек тили ва адабиёти тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшган бу буюк ижодкорнинг муборак номи ҳеч қачон халқимиз хотирасидан ўчмаслиги лозим. Davomini o'qish

Gulbahor Said G’ani. She’rlar & Qo‘shig‘imni kutmoqda dunyo (2010)

Ashampoo_Snap_2017.10.23_13h35m09s_001_.png    Бугунги кун ўзбек шеърияти иқлимида Гулбаҳор Саид Ғанининг ўзи танлаган ва собитлик билан бораётган йўли бор. Бу йўлнинг пасту баланди, кузи ва баҳори, қору саратони унинг шеърларида мужассам бўлиб, шоирга йўлдош бўлганларга майин кайфият улашади. Бугун шоиранинг янги шеърларини сизга тақдим этар эканман, синглимга янги шеърлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Maqsud Shayxzoda. She’rlar & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.10.24_15h59m31s_001_.png25 октабр —  Aтоқли шоир Мақсуд Шайхзода таваллуд топган кун

Ўзбек адабиётининг буюк намояндалари – Ғафур Ғулом ва Ойбек каби оташнафас санъаткорлар сафида ижод қилган Мақсуд Шайхзода зуваласи шеърият шуъласи билан ёрилган куйчи эди. Унинг асарларида буюк инқилобий идеаллар, жўшқин ватанпарварлик туйғулари, чинакам ижодий ҳиссиётлар билан яшаган ёниқ қалбнинг гулдурос акс садоси мужассам топган (Мирзо Иброҳимов,Озарбайжон халқ ёзувчиси).
Davomini o'qish

Sanobar Mehmon. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.07.31_16h41m21s_001_.png…Шеърнинг борлиги учун, сўзнинг борлиги учун, Сизнинг борлигингиз учун Худойимга шукр!!! Минг бор шукр!!! Биз бошқача бўлолмаймиз, бизнинг бахтимиз ҳам, бахтсизлигимиз ҳам, фазилатимиз ҳам, нуқсонимиз ҳам ШЕЪРдир  (Санобар Меҳмоннинг «Менинг дарахтларим» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Erkin A’zam: «Yozganimni bilaman,bilganimni yozaman» & Nabijon Boqiy. Erkin A’zam qanday yozadi…& Erkin A’zam bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2017.10.16_17h28m37s_006_.png     Ёзувчи ҳамма нарсадан хабардор, ҳамма соҳанинг билимдони бўла олмайди. Бунинг иложи йўқ. Лекин ўзи ёзаётган нарсани мукаммал билиши керак. Мен, масалан, нима ҳақида ёзишни ўйлаб ўтирмайман. Чунки нимани ёзиш кераклигини биламан… Davomini o'qish

Uilyam Folkner. «Qora musiqa» hikoyasidan fiqralar & Mansur Jumaev. Kichkina odamning ulkan qalbi

Ashampoo_Snap_2017.05.08_22h31m16s_003_.png       Жаҳонга машҳур адибнинг катта бобоси Уильям Кларк Фолкнер (1826 — 1889) АҚШ  тарихидаги асосий  воқеалардан бири — Шимол ва Жануб урушида қатнашган, ўз даврида машҳур бўлган “Мемфиснинг оқ атиргули” романи муаллифи эди. Фолкнер бола пайтида оиласи шимолдаги Оксфорд шаҳрига кўчгач, адибинг бутун умри шу шаҳарда кечади. Davomini o'qish

Asqar Mahkam. «Tabriz daftari»dan she’rlar & Kavsar. Asqar Mahkam ijodi haqida

0_161637_d87c8b06_orig.png  Шоирнинг шеърлари шунчаки ирфоний эмас. Агар теран нигоҳ ташласак, бу шеърлар замирида ҳикмат ва ибрат дунёсини кўра олишимиз мумкин. Зеро, Асқар Маҳкам тасаввуф руҳиятига мурожаат қилганида унинг қоидалари ва одобларига ижодда ҳам амал қила олган инсонлардандир.  Davomini o'qish

Rishton bozorida “Roshidoniy” xalq kutubxonasi ish boshladi

0_1bfcd6_501ab410_orig.png   Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 28-йиллиги муносабати билан Риштон шаҳри марказидаги деҳқон бозори ҳудудида  “Рошидоний” номидаги халқ кутубхонаси очилди. Катта китоб жавонини Дилшод Болтабоев ўз ҳисобидан ясаттирди. Davomini o'qish

Jamol Kamol. Jamiyat havosining azon qatlami

Ashampoo_Snap_2017.10.21_19h07m46s_001_.png      Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг ойдин қиз тимсолида ёш ижодкорлар семинарига йўллаган мактубини интернетда ўқиб, таъсирландим. Таъсирланмай бўладими? Гап халқимизнинг бугунги қисмати, эртанги истиқболи устида кетаяпти. Бу – ҳақиқий зиёли, ижодкорнинг ёлғиз виждон даъвати эмас, балки жон қичқириғи! (Хуршид Даврон мактубини мана бу ерда ( асосий & қўшимча) ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Bizning til

Ashampoo_Snap_2015.10.08_22h21m16s_011_.png21 октябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул  қилинган кун

    Ўз миллий тили ҳақида ғамхўрлик қилмаган одам аслида тил ҳақида эмас, ўзи ҳақида ғамхўрлик қилмаган бўлади. Тилни унутиш — ўзини унутишнинг бир кўриниши. Ўзини унутиш эса миллий илдизлардан узилишга ва қаерда бўлмасин, муваққат, яъни туп ёймай омонатгина кун кечиришга олиб келади. Davomini o'qish

To’ra Sulaymon. Til — o’zagimizning, o’zligimizning, o’ziga bekligimizning bosh belgisi. Ochiq xat.

Ashampoo_Snap_2017.10.14_13h54m35s_002_.png   21 октябр — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

  Она тилимизга давлат тили мақоми берилганининг 28 йиллиги арафасида донишманд шоир Тўра Сулаймон сайланмаси мундарижасидан муносиб ўрин эгаллаган «Тил — ўзагимизнинг,ўзлигимизнинг, ўзига беклигимизнинг бош белгиси» номли мақоласини тақдим этмоқдамиз. Мен анча содда ва ҳазилваш ёзилган , аммо жуда теран ва жиддий бу мақола ёзилганидан анча вақт ўтганига қарамай, ҳалигача аҳамиятини йўқотмаган, йўқ-йўқ, адашдим, аҳамияти яна ҳам ошган деб айтган бўлардим. Davomini o'qish