Қазақтың ұлы ақыны Ұлықбек Есдәулет 70 жаста! / Ulkan qazoq shoiri Ulug’bek Esdaulet 70 yoshda!
Davomini o'qish
Abdulla To’qay. She’rlar.
Бугун (26.04) шоирнинг туғилган куни
Йигирманчи аср бошида яшаган Абдулла Тўқай шеърияти татар туркларининг, Ҳусайн Жовид шеърияти озори туркларининг, Яҳё Камол шеърияти Туркия туркларининг, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон шеърияти ўзбек туркларининг, Абдухолиқ Уйғур шеърияти эса уйғур туркларининг юрак саси бўлган эди. Davomini o'qish
Botir Zokirov. Majnun monologi & Xurshid Davron. Buyuk muhabbatdan yaralgan qo’shiq
26 апрел – Буюк Санъаткор Ботир Зокиров туғилган кун
Ботирнинг ўзи Мажнун эди. Бекорга бу қўшиқни айтмаган. У тўққизинчи синфда ўқиётганида бир қизни яхши кўриб қолган эди. Исми Фарангис эди. Қиз ҳам Ботирни яхши кўрарди. Ўзаро мактублар ёзишарди. Аммо, қизнинг ота-оналари уларнинг яқин бўлишларига кескин қаршилик кўрсатишди. Аммо, Ботир ҳам, Фарангис ҳам ҳеч қачон бир-бирларини унитишмади. «Мажнун» қўшиғи ана шу айрилиқ туфайли Ботир юрагида куну тун яшаган изтиробу қайғунинг инъикоси эди… Davomini o'qish
Xalq pulini mashshoqlarga sochayotgan vazirlik: Madaniyatning kuni kimlarga qoldi?
Бундан тўрт йил аввал вазир Озодбек Назарбековнинг ўзи Маданият вазирлигининг фаолияти фақат тадбирбозликдан иборат бўлиб қолганини айтган эди. Мана орадан тўрт йил ўтди, бу вақт ичида тадбир-у шоулар кўпайгандан кўпайдики, камаймади. Вазирнинг ўзи эса ҳали «Артист», ҳали «The Cover up kids» ҳали «Овоз»да ҳакамлик қилиб ўтиришдан ортмаяпти. Davomini o'qish
Muhammad Yusuf. She’rlar & Haqiqiy she’r — odamlar orasida…& Muhammad Yusuf. Hujjatli film
26 апрел — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган куннинг 70 йиллиги
Ардоқли шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кунга 66 йил тўлди. Шоир шеърлари халқимиз юрагидан муносиб ўрин топган. Унинг шеърлари еттидан етмишгача бўлган шеърхонлар тилидан тушмайди, дилларида аксу садо беради.
Ubaydiy. G’azallar,ruboiylar,tuyuqlar & Qul Ubaydiy. Vafo qilsang. Turkiy devondan namunalar
Мумтоз адабиётимизнинг улуғ сиймоларидан бўлмиш Убайдий ҳали ҳануз ўзининг бутун салоҳияти билан бизга равшан бўлмай қолаётган шоирлардан биридир. Биз ҳамон унинг қаламининг кучи-ю адабиётимизда тутган муносиб мавқеъидан бехабар қолмоқдамиз. Она тилимиз шиддати ва қудрати унинг асарларида нечоғлик намоён бўлганининг ўзигина Убайдийнинг тенгсиз ижодкор эканини англатади. Davomini o'qish
Muhammad Yusuf she’riyati: xalqparvarlik va dard & Shoir haqida hujjatli film
Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Муҳаммад Юсуф шеъриятга 80-йилларда кириб келди. 70-йиллар авлоди ижодида бир қадар бўй кўрсатган эркка ташналик, мустабид тузумга бўлган норозилик ифодаси кейинги ўн йилликда шеъриятга қадам қўйган ижодкорлар асарларида ўзининг янада очиқроқ ифодасини топдики, бундан шоир шеърияти ҳам мустасно эмас. Davomini o'qish
Xurshid Davron. 500 so’mlik puldagi yozuv.

Бу битикни бундан роппа-роса 10 йил аввал иш дафтарларимдан бирига ёзиб, кейин таҳрир қилмай, ўзгартирмай саҳифамга жойлаб қўйган эканман. Орада бир президент келиб, бошқаси келди. «Нима ўзгарди, яхшиландими ёки баттар бўлдими?» деб ўйладиму ёзганимни яна сизга тақдим этгим келди. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Otdan tushmagan yozuvchi.
Мендан битта асар билан ёзувчи адабиётда қолиши мумкинми деб сўрашса: «Ҳа! Бу Мурод Муҳаммад Дўст ва унинг «Дашту далалар» ҳикояси» – деб жавоб қайтарардим. Davomini o'qish
Murod Muhammad Do’st. Darvoza yonidagi it.
АТОҚЛИ ЁЗУВЧИ МУРОД МУҲАММАД ДЎСТНИ 75 ЁШИ БИЛАН САМИМИЙ ҚУТЛАЙМИЗ!
Тонготарда итни уйқу элитди. У тушида онасини кўрди. Кейин уни хўжайин чакмонининг бағрига солиб, уйига опкелди. Унга сири кўчган сопол товоқчада сут беришди. Хўжайиннинг болалари суйиб эркалашди, унинг жажжи оқ-қора холдор панжаларини ўпиб, юзларига суркашди… Davomini o'qish
Abdulla Qodiriy. Haqiqiy yozuvchi bo’lmoq uchun
10 апрел — Буюк адиб Абдулла Қодирий таваллуд топган куннинг 130 йиллиги
Сўз сўзлашда ва улардан жумла тузишда узоқ андиша керак. Ёзувчининг ўзигина тушуниб, бошқаларнинг тушунмаслиги катта айб. Асли ёзувчилик айтмоқчи бўлган фикрни ҳаммага баробар англата билишда, орага англашилмовчилик солмасликдадир… Davomini o'qish
Abdulla Qodiriy. O’tgan kunlar. Roman asosıda ko’p qismli radiospektakl & Umarali Normatov. «O’tgan kunlar» va qo’rquv saltanati
«Ўтган кунлар», бир қарашда, анъанавий ишқ достонларини ҳам эслатади. Унда Отабек билан Кумушнинг ишқий саргузаштлари, фожиаси жуда катта маҳорат билан тасвир этилган. Асардаги ишқий саргузаштлар китобхонни ҳаяжонга солади, Отабек билан Кумушнинг гўзал бахтини барбод этган омиллар кишини чуқур ўйга толдиради. Муаллиф ошиқларнинг ишқий саргузаштлари баҳонасида муайян тарихий даврни — Туркистоннинг рус босқини арафасидаги аҳволи, қора кунларини кўз олдимизда гавдалантиради. Davomini o'qish
