
2 июль -шоира Гулбаҳор Саид Ғани таваллуд топган кун.
Гап Қўқон ҳақида кетганда, энг аввало, «Қўқон — шоирлар шаҳри» дейишади гап аввалида. Дарҳақиқат,шундай! Қўқон пайдо бўлибдики, унда шеър яшайди.
80-йилларнинг бошида илк марта Қўқонга борганимни эслайман. Мен борган кунимоқ Хон Ўрдасини кўрсатишларини илтимос қилдим. Аммо, Қўқонда бир ҳафта бўлиб, саройни кўрмай қайтганман. Бир мушоирадан иккинчисига, учинчисига…ўнинчисига ўтиб, Қўқон атрофидаги туманларнинг деярли ҳаммасида шеърхонлик қилиб ўрдани кўрмай Тошкентга қайтганман. Деярли бир ҳафта ажойиб шоир акам — Ҳабибулла Саид Ғани мени ўрдага яқинлаштирмаган. Қайтадиган куним «Хон саройини кўрмадим-да!» деб ўкинганимда, Ҳабибулла ака «Кейинги сафар албатта уни кўраман деб Қўқонга яна келашингиз учун шундай қилдим!» деган эдилар. Davomini o'qish








