
Узнет тармоғида янги сайт: ёш шоир,неча йиллик қадрдоним Ориф Толибнинг веб саҳифаси иш бошлабди.Жуда хурсанд бўлдим,чунки адабиётни тарғиб қиладиган,шоир ва ёзувчилар ижоди билан таништирадиган саҳифалар қанча кўпайса,Узнетнинг жамият ривожи учун аҳамияти шунча ортади.
Ориф Толибни анча йиллардан,талабалик йилларидан бери биламан. Орифжон машҳур адибимиз Набижон Боқийнинг тутинган укаси. Бу камгап ва камтарин йигитнинг ижодий ишларига Оллоҳдан ривож тилаб қоламан.
Орифжоннинг сайтда қўйилган илк китобини ҳам сизларга тавсия қиламан. Davomini o'qish




Ҳамид Исмоиловнинг “Жинлар базми” романининг биринчи қисмини ўқиб чиқиб, «Баракаллоҳ!» дегач,муаллифнинг “Озодлик” радиоси мухбири билан қилган суҳбатини ҳам топиб,танишиб чиқдим. Аммо, бу суҳбатда Абдулла Қодирий ёзаман деган романга асос бўлиши кўзланган асар умуман тилга олинмабди. Айни шу сабабдан 2010 йили Тошкентда чоп этилган Муҳаммадҳакимхон Тўранинг “Мунттахаб ат-таворих” асари хусусида, уни ўзбек тилига таржима қилган заҳматкаш олим, тарих фанлар доктори, профессор Шодмон Воҳидов китобга кириш сўз тарзида ёзган мақола билан сизни таништирмоқчи бўлдим. Ушбу мақолада Абдулла Қодирий ёзишни орзу қилган асар ҳақида шундай хотиралар келтирилади: 



