23 ДЕКАБРЬ – УСТОЗ АСҚАД МУХТОР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
«Инсонга қуллуқ қиладурмен» ҳикоямнинг асл номи «Инсонга қуллик қиладурмен» эди, билмадим, кейин ўзгартиришибди…(Хуршид Дўстмуҳаммаднинг Асқад Мухтор ҳақидаги хотираларидан). Асарнинг радио(аудио) нусхасини бизга тақдим этган адабиётшунос олим дўстимиз Искандар Мадғозиевга миннатдорчилик билдирамиз. Davomini o'qish



Таниқли ёзувчи Собир Ўнар 58 ёшида вафот этди. Оллоҳи Карим Собир укамни, узоқ йиллик қўшнимни раҳматига олсин. Фарзандлари ва яқинларига сабр берсин. Биз ҳаммамиз Оллоҳникмиз ва Унга қайтгувчимиз. 

Сукут сақлайлик, дедим ўзимга, ўзларимга. Хотира фақат сукунатдагина намоён бўлади. Унинг беш дақиқалик ёки беш соатлик замон кесимида зоҳирлиги ҳеч нимани ифода этмайди. Айтдимку, ўлим шундай чорасиз бир муаммо: замонни тан олмайди, маконсиз қолдиради сени…