24 март — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун
Шукур Холмирзаев ёзган барча асарларида инсониятни севиб яшашга бўлган даъватлар қабариб кўринади. У жаҳон адабиётининг ўнлаб ҳикоянавислари билан бир қаторда турадиган асарлар яратди. Биз ўша бадиият дурдоналаридан олам-олам маъно топамиз. Бу эса ўз навбатида, адабиётни тушунишга ва унинг келажагига бўлган ишонч туйғусини англаб етишга ёрдам беради. Davomini o'qish




Ўткир Раҳмат шеърларида соф ва самимий туйғулар, қувонч ва қайғу, шукроналик ва изтироб, орзу ва армон каби ҳар бир инсонга хос кечинмалар, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги азалий кураш, ҳаёт ва борлиқнинг турфа ранглари табиат призмаси орқали тасвирланади. Уларни мутолаа қилар экансиз, она табиатнинг нафис жилвасига мафтун бўласиз, айни пайтда борлиқдаги барча мавжудот, жонли ва жонсиз нарсалар илоҳий бир қонуниятга бўйсуниши ҳақида фалсафий мушоҳадаларга чўмасиз. 
