20 ноябр — Адиб,шоир ва драматург Машраб Бобоев таваллуд топган кун
Машраб ака Валентин Катаевнинг “Хаёл чечаклари” (русча номи “Трава забвения”, шекилли) номли хотира китобини қандай қилиб ўзбек тилида қайта ёзганига шахсан менинг ақлим бовар қилмайди. Фаластин шоири Муин Бсису шеърларини жигар қонини аралаштириб ўзбекчага ўгиргани учун ҳам “Ташриф қоғози” китоби худди ўзбек тилида ёзилгандек ўша пайтларда қўлма-қўл ўқилган эди, ҳозир ҳам Муин Бсису тўпламини варақласангиз, беихтиёр аъзои баданингизда чумоли ўрмалаётгандек бўлади. Davomini o'qish