«Хуршид Даврон кутубхонаси» Алишер Навоий ва Мирзо Бобур боболаримизни нафақат таваллуд айёмларида балки мунтазам идроку тадқиқ этишни лозим деб билади ва икки улуғ зотга бағишланган мақола ва шеърларни тақдим этишни давом этади. Davomini o'qish
Teglar: Nodira Afoqova
Nodira Afoqova. Sanobar Akramova. Xurshid Davron she’riyatida ijodkor shaxsning ijtimoiy pozitsiyasi muammosi
Хуршид Даврон лирикаси ўзбек шеъриятининг ўзига хос саҳифаларидан бирини ташкил этади. Бу ўзига хосликни характерлайдиган жиҳатлар кўп, албатта. Бу сирада алоҳида образларга (бола, от, тун, дарахт, қуш каби), алоҳида мавзуларга (болалик, уруш, тарих, санъат, пейзаж каби) кўп мурожаат қилиш; бадиий тасвир тизимининг ўзига хослиги; аксарият шеърларда замоннинг аниқлиги; бадиий тасвирнинг ёрқинлиги кабиларни санаш мумкин. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ma’naviy Masnaviy. Birinchi kitobdan hikoyatlar & Nodira Afoqova. Insoniyatning so’z osmonidagi me’roji
Агарда инсоният тарихида яратилган шу каби жамийки улуғвор китобларни бир халққа қиёсласак, Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”си уларнинг султони;
– уларни султонга қиёсласак, “Маснавий” – шу султоннинг тожи;
– уларни тожга қиёсласак, “Маснавий” – шу тожнинг гуҳари шарифидир. Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Qalb & Nodira Afoqova. Jadid g’azaliyoti
Қалб: биз уни ҳис этамизми? – бир қарашда савол жуда оддий, унга жавоб бериш ҳам осондай. Лекин астойдил ўйлаб қарасак, жавобимиз анчагина мавҳум, бизгача айтилганларнинг такрори, сийқаси чиққанроқ мулоҳазалардан иборат бўлишини иқрор этишга тўғри келади… Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Xalq shoiri Xurshid Davronga
Туғилган куним муносабати билан ижтимоий тармоқларда самимий тилаклар билдирган даврадошларимга,аввалан ёш шоир дўстларимга, телефон орқали кўнглимни шодлантирган жигарларимга, уйга келиб муборакбод этган инсонларга, узоқ-яқин юртлардан қутловлар йўллаган қардошларимга, барча юртдошларимга энг самимий миннатдорчилигимни айтаман. Барчангизни Аллоҳи Карим ўз паноҳида асрасин. Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Bog‘lardan nay chalib o‘tdi shamollar
Шеърият мухлислари янги шеърларини интиқлик билан кутадиган Нодира Афоқованинг яқинда эълон қилинган туркумини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Yangi she’rlar
Ёрқин шоираларимиздан бири Нодира Афоқованинг дил сатрлари бугунги шеъриятимиз саҳифаларига ўзига хос рангу оҳанг билан акс этмоқда. Бугун шоиранинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Shoir yuragi. She’rlar kitobi & Nodira Afoqova. Shukrona
Устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун олдидан
Абдулла Орипов шеърларида ҳаёт воқеа-ҳодисаларининг ижодкор қалбда жаранг берган акси-садоси туфайли туғилган қайғу ва кадар; хиёнаткор дўстдан, ҳасадгўйдан, манфаатпараст биродардан, ноқобил фарзанддан ва яна шу каби кўпгина нарса-ҳодисалардан ҳасрат; дунёнинг турли бурчакларида содир бўлаётган адолатсизлик, тенгсизлик, биродаркушликдан туғилган алам ва афсус, эҳтимол, кенгроқ ўрин тутар. Бу ҳасрат, бу мунг нуқул шахсий кечмишлар билан, тор ҳудудий макон билан боғланган бўлмай, умуминсоний дард билан йўғрилган. Davomini o'qish
Bahodir Sarimsoqov. Alisher Navoiy poetik sintaksisidagi bir usul xususida & Nodira Afoqova. Hayot barqarorligining asosi
Бугунги саҳифамизда Алишер Навоий ижодига оид иккита мақолани тақдим этмоқдамиз. Бири устоз олим, профессор Баҳодир Саримсоқов қаламига мансуб. Иккинчиси шоира ва адабиётшунос олима Нодира Афоқованинг “Хазойин ул-маоний”нинг илк девонидан жой олган 288-ғазалга ёзган шарҳидир. Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Muhabbatnoma
Хоразмийнинг «Муҳаббатнома»си ўзбек мумтоз адабиётидаги нома жанрининг илк ёрқин намунаси саналади. Бугун ушбу ёрқин асардан илҳомланиб ёзилган шоира Нодира Афоқованинг шеърий туркумини сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Mutolaa: Leonid Andreyev. Yahudo Iskariot
Ўқувчи китобни эмас, китоб ўқувчини танлайди. Менга шундай туюлади. Китоб хаос қайнагандай бўлиб кўринган дунё сайилгоҳида ўз ўқувчисини адашмай топиб, унинг олдига қўл тегса титилиб кетадиган капалакдай учиб боради. Унинг оёқлари остида гулкосаси ҳали очилмаган, гулбарглари биллурдай шаффоф, банди жуда нозик гул каби ўсиб чиқади. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Qit’alar, fardlar, ruboiylar, tuyuqlar & Nodira Afoqova. Hayotning ulug sinchisi
Улуғ Алишер Навоий ҳаётнинг синчков кузатувчиси ва чуқур билимдони эди. У гадодан тортиб шоҳгача, дарвишдан тортиб донишмандгача, деҳқондан тортиб амиру бекларгача – жамиятнинг барча тоифа кишилари ҳаётини энг майда икир-чикирлари қадар жуда яхши билган. Бундан ташқари, мутафаккир шоир ҳайвонот ва наботот оламининг, космик фазо сирларининг, ўз даври фани эришган ютуқларнинг, инсон психологиясининг ҳам нозик билимдони эди… Davomini o'qish