26 март — Таниқли адабиётшунос олим, замонавий шеъриятимизнинг зукко мунаққиди Иброҳим Ҳаққул (1949-2022) таваллуд топган кун
Аввало шуни айтмоғим керакки, мен биринчи қадамларингизданоқ ижодингизни жуда катта қизиқиш билан кузатиб келаман. Мени мақолаларингиз ва китобларингиздаги теранлик, мулоҳазалар ҳамда хулосаларнинг чуқур билимга асосланганлиги, фикрдаги, илмий тафаккурдаги дадиллик ва ниҳоят, ҳар бир саҳифадан барқ уриб турадиган самимият ўзига жалб қиларди. Айниқса, Алишер Навоий ҳақидаги тадқиқотларингиз, унинг бир қатор ғазалларига берган таҳлилларингиз, тасаввуф борасидаги изланишларингиз сизни адабиётшунослигимиз соҳасида олдинги ўринларга олиб чиқди. Сиз халқимиз ўртасида мумтоз адабиётимизнинг етук ва баркамол тадқиқотчиси ҳамда тарғиботчиси сифатида танилдингиз. Davomini o'qish


19 февраль — Устоз Мақсуд Шайхзода хотираси куни




«Рангин лаҳзалар» тўпламининг муаллифи Шавкат Раҳмон ҳам ўзига хос ўткир шоирона нигоҳ эгаси. У дунёни нозик ва оригинал поэтик образлар орқали идрок этади. Унинг лирик қаҳрамони ҳам фикрловчи шахс. У замон ҳақида, истиқбол ҳақида, инсон табиатининг зиддиятлари ҳақида ўйлайди. Лирик қаҳрамон характери орқали биз шоирнинг дунёга муносабати билан танишамиз, унинг беором ўйлари ва изтиробли дардларига шерик бўламиз. Шоир инсонни севади, лекин уни идеаллаштирмайди.
