XX asr rumin she’riyatidan.

04      ХХ аср румин шеъриятининг ёрқин вакиллари Тудор Аргези, Василе Николеску, Марин Сореску, Йон Карайон, Ана Бландиана, Ион Александру шеърларини Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон ва Мирпўлат Мирзо таржимасида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Avliyoxon Eshon. Bedorlikka chorlov. Shavkat Rahmonni eslab

09    Ҳозиргача  Озод Шарафиддиновнинг адабиёт ҳақидаги мулоҳазаларини, Иброҳим аканинг ёшлар шеърияти борасидаги сўзлари-ю, Рауф Парфи ва Усмон Азимнинг самимий, дилкаш суҳбатларини эслаб, бир-биримизга гапириб юрамиз. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon — tarjimon

08     Истеъдодли шоир Шавкат Раҳмон моҳир таржимон эди. Шоирнинг ўзи тартиб берган “Сайланма”сида (1997) “Испан шеъриятидан таржималар”  деган махсус бўлим бор. Ундан Хуан Рамон Хименес, Рафаэл Алберти, | Федерико Гарсиа Лорка каби испан шоирларининг шеърлари ўрин олган. Davomini o'qish

El dardini suyaklariga singdirgan shoir

09      Шавкат Раҳмон шеърияти… Шавкатли, муқаддас, чинакам ҳодиса бўлган бу шеърият ҳақидаги мулоҳазаларимизни жаҳон шеъриятининг айрим мўъжизалари билан уйғунликда, муштаракликда баён қилсак тўғри бўлар. Davomini o'qish

Shamsiya. Ko’ngli haqqa talpingan shoir

08     2 октябрь — Шавкат Раҳмон хотираси куни

    Шавкат Раҳмон ўз фикрий юксаклигидан туриб ўтмиш ва келажак орасига солинган кўприкнинг шонли, мустаҳкам, шу билан бир қаторда заиф, ожиз, чирик нуқталарини ҳам теран нигоҳлари билан аниқ кўра олган ва ўқувчига кўрсата олган фозил, ростгўй ва жасоратли шоир. Davomini o'qish

Odiljon Obidov. Jo’mard shoir haqida o’ylar

098    Атоқли шоир Шавкат Раҳмон таваллуд топган кунга 65 йил тўлди

   Ўш кўп улуғ сиймоларининг бешигини тебратган шаҳар. Бу даргоҳда ўтган асрнинг жўмард шоирларидан бири Шавкат Раҳмон дунёга келди ва камол топди, шеъриятнинг юксак чўққиларига кўтарилди. Беўлчов умр экан, бу дунёни эрта, 46 ёшида тарк этди. Davomini o'qish

Ispan she’riyatidan: Xuan Ramon Ximenes, Rafael Alberti, Federiko Garsia Lorka

034    Ўтган асрнинг 80-йиллари адабиётга кириб келган ёш шоирлар дунё шеъриятининг энг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилишга катта эътибор берган эди. Биримиз француз, бошқамиз немис, шу жумладан, мен япон, Шавкат Раҳмон эса испан шеъриятига «ёпишиб» олган эдик. Шавкатнинг таржима меросидан ўрин олган машҳур испан шоирлари: Хуан Рамон Хименес, Рафаэл Альберти, Федерико Гарсиа Лорка шеърларини сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Insoniy fojialarning mudhishi

077Шавкат Раҳмон таваллудининг 65 йиллиги олдидан

Шавкат Раҳмон ижодида ижтимоий мазмун кучли эканлиги адабиётшунослар томонидан аниқланган. Шоир гарчанд аксаран туркийларнинг узоқ ва яқин тарихига мурожаат қилса-да, бу ижтимоий мазмун муайян замон ёки макон билан чегараланмаган; билъакс, унда кўп ҳолларда умуминсоният ҳаётига дахлдор ҳодисалар акс этади. Баъзи шеърларида эса кутилмаган ижтимоий фикр яширинган бўлади. Davomini o'qish

Radovan Pavlovski. She’rlar. Shavkat Rahmon tarjimalari

04

Македония Болқон ярим оролида жойлашган мамлакат. Бу юртда яшовчиларнинг шеъриятга нечоғлик шайдо эканликларини биргина мисол билан исбот этиш мумкин. Ҳар йили Македониянинг Струге шаҳрида гўзал Охрид кўли соҳилида жаҳон шоирларининг мушоираси ўтказилади. Бугун ана шу шеърсевар диёр шоирларидан бири Радован Павловскининг шеърларини Шавкат Раҳмон таржимасида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Federiko Garsia Lorka. «Eng qayg’uli shodlik» kitobidan she’rlar

09     Шавкат Раҳмоннинг буюк испан шоири Федерико Гарсиа Лорка шеъриятидан қилган таржималари нафақат ўзбек таржима санъати тарихида,шу билан бирга ўзбек шеърияти такомилида ҳам катта таъсир кучига эга бўлган ҳодисалардан бири деб ҳисоблаш лозим. Гарсиа Лорка шеъриятининг ўзбекчада жаранглаши жуда кўп ёш ўзбек шоирлари ижодида ўзига хос оҳангларни пайдо бўлишига сабаб бўлди. Шавкат Раҳмон бу ишга жуда катта масъулият билан киришгани ва йиллар давомида ҳатто нашр этилган таржималарига қайтиб,уларни янада мукаммал бўлишига интилганини билиш учун Лорканинг ўзбек тилида чоп этилган икки китобини ўзаро солиштириш кифоя бўлади. Davomini o'qish

Ulfatxon Ibrohimova. Non hidi

07

Мана шу одамларнинг ҳеч қачон кўнгли қолмайдиган тўйимли, мазали тандирда пишган буғдой ноннинг улуғ неъмат, буюк химмат эканлигини мен 1996 йил 10 сентябр куни Шавкат Раҳмон касалхонада умрининг охирги соатларини яшаётган дамларида, касалхона палатасига қўнғироқ қилган кайнэгачиси — Муҳаббатхонга: «Муҳаббат опа, агар Тошкентга келсангиз тандирда ёпилган нондан олиб келинг?», — дея илтимос қилган ва мана шу воқеа сабаб, Шавкат Раҳмон оддийгина инсон эмаслигини, ажабтовур шоир эканлигида бир ҳикмат борлигини ҳис қилиб келаман. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. She’rlar («Yoshlik» almanaxi, 1980 yil,10-son)

Ashampoo_Snap_2017.11.11_14h32m09s_001_.png   Ўша олис 80-йилларда ўзбек адабиётига кириб келаётган ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш учун Ғафур Ғулом нашриётида «Ёшлар баёзи», «Ёш гвардия» нашриётида «Ёшлик» альманахи ташкил этилган эди. Уларнинг ҳар бирини олиб варақласангиз, шеърият майдонига нафақат кимлар кириб келганини, шу билан бирга ўзбек адабиётида юз бераётган янгиланиш жараёнини кузатгандай бўласиз. Davomini o'qish