Shodmonqul Salom. Yangi she’rlar & Shoir Shodmonqul Salom «Azizim, Hayot!» teleloyihasida (2019)

04 Асл шоир ҳамиша ўзгаришда яшайди. Ҳаёт тажрибалари, қувончу аламлар, миллат ва она юрт ташвишлари шоир табиатида ўзгаришлар ясайди. Шодмонқул Саломнинг янги шеърларида ана шу ҳақиқатни кўрасиз. Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. Vatan deb shivirlar kaftlarim mening

Ashampoo_Snap_2017.10.27_22h58m04s_002_a.png23 декабрь — Шоир Шодмонқул Салом таваллуд топган кун

   Кўнгил деган дўст бор. Худо кўнгилга ёққан чироқ бор. Шунга ишонаман, буюрганини, авжимни келтирганини айтаман, бажармоққа етмиш икки томирим, ақлу юрагим билан интиламан. Одамга ишонаман, ҳаётни севаман! Йўлимга қараганларнинг ва мен йўлига қараганларнинг умиди менинг ор-номусим: шуни ҳар турфа шаклда гоҳ шоир бўлиб, гоҳ ўғил, гоҳ ота, гоҳ фуқаро бўлиб уддалашга танда жон бор экан, талпинавераман. Шунга кучим етмай қолса, юрагим тўхтаса керак (Шодмонқул Саломнинг «Сурхон ёшлари» газетаси анкетаси саволларига берган жавобларидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Olomon

Ashampoo_Snap_2017.10.24_00h28m14s_006_.png   Ёшликдаги зерикиш хавфли, қариликдагиси аламли бўлади. Зерикиш оламдаги ўз юмушини унутишдир. Инсоният бугун бир-бирига айтар гапи тугаган, муҳташам, аммо файзсиз уйда ўлтирган кекса ота ва ноқобил ўғилга ўхшаб қолди. Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. Alifbodan ham avval & Alpomish. O’zbek xalq dostoni

Ashampoo_Snap_2016.12.23_14h27m59s_003_.png 23 декабрь — Шоир Шодмонқул Салом таваллуд топган кун

   Адабиётда туйғулар ёш танлайди. Шоир, Носир, Ваъзгўй, Арзгўй… туйғулар бор. Бу туйғулар қачон келиб, қачон руҳимизни тарк этишни биздан сўрамайди. “Уй-жой, шароит қилиб олай, кейин бемалол ижод қиламан” деган режаларни адабиёт рад этади (Шодмонқул Саломнинг «Сурхон ёшлари» газетаси анкетаси саволларига берган жавобларидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. Oyni otga taqa qilgan tunlarim

Ashampoo_Snap_2016.09.09_00h03m01s_004_.png     Шеърнинг тузилиши ақлни, рационал тафаккурни чилпарчин қилиб, гўёки буткул янги олам очишга бемаъни уринишда эмас, аксинча, тахайюл кенглик­ларида ҳам мутаносибликни, фикрлар, туйғулар аро боғланишни маҳкам тутишда намоён бўлади. Эътироф этиш керакки, бундай яхлитлик шоир шуурининг эмас, ғайришуурининг маҳсули – атайлаб, ўйлаб, ҳисоблаб бундай шеър ёзиб бўлмайди. – Шодмонқул Саломнинг ўқувчиларга манзур, эътирофларга ноил шеърларида ана шундай хусусият бор. Davomini o'qish

Ibrohim G‘afurov: “Aql va yurak ma’nosini izlayman…”

09      Ҳаётидан кўнгли тўлган одам бормикан ўзи? Одам боласи бугуним кечаги кунимдан, эртанги куним бугунимдан яхши бўлсин, дея яшар экан унинг орзу-умидлари асло ниҳоя билмайди. Бу адабиётга ҳам, ижодий жараёнга ҳам тааллуқли. Демоқчиманки, кўнгил тўлиши — бу бахт, бироқ тўлиқ бахт бор деб ўйлайсизми? Дунёда тўлиқ бахт бўлмаганидек, тўлиқ қаноат ҳам йўқ. Ҳаммавақт, ҳар қандай шароитда ишни, нафасни яхшилаш, кўтариш, янгилаш, ўзгартириш имкони мавжуд. Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. Bahorgi majlislar

088  Ташқарида илк баҳорнинг ёмғир исли совуққина ели кирланиб қолган қорларни ялаб, тарновларни тилга соларди. Кун совуққина бўлса-да, офтобли, баҳорнинг келгани энди рост, булутлар ҳам шаштидан қайтган ёвдай аллақандай майинлашган. Уй ичида, икки қават кўрпача устида Норқул домла “Тафаккур” журналининг эски сонларидан бирини мук тушганча ўқиб, печка ёнида ўтирибди. Хонада ўзидан бўлак ҳеч ким йўқ: бола-бақра мол-ҳолга қараб, келин неваралар ҳам ташқарида ўз юмушлари билан андармон юришибди. Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. Xalaji

033

Уй томондан мотоцикл товуши эшитилди. Фермер бурилиб қаради, улов бир муддат гур-гурлаб уй олдида турди-да, сўнгра дала бошига ортидан чанг кўтариб кела бошлади. Оқбойнинг кўнгли ғашланиб қўйди. У ким бўлсаям қишлоқдан келаётганди. Мотоцикл ўзига яқинлашгач, таниди. Мактабжўраси Хуррамнинг коллежда ўқийдиган ўғли экан. “Бобо кетибди-да”, деб кўнглидан ўтказди Оқбой. Davomini o'qish