Jabbor Eshonqul. Ustoz haqida so’z & E’tiqod va soflik ovozi. Akademik To’ra Mirzayev tavalludining 85 yilligiga bag’ishlangan to’plam

05Беназир инсон ва академик Тўра Мирзаев таваллудининг 85 йиллигига

Кўнгилга яқин одаминг ҳақида, айниқса, ўзинг меҳр кўрган, меҳр қўйган устозинг ҳақида ёзиш жуда ҳам оғир бўлар экан. Устоз ҳақида айтмоқчи бўлганларинг шунчалик кўпки, қайси бирини қоғозга тўкиб солишни билмайсан. Тўкиб солмоқчи бўлганинг шунчалик кўпки, бироқ “тўкила” олмайсан, кўнгилдаги, ўйлаганинг кутганингдай тилга чиқавермайди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. E’tiqod va soflik ovozi & Qadringni qaddingdan baland tut. Akademik To’ra Mirzayevga bag’ishlov

07Беназир инсон ва академик Тўра Мирзаев таваллудининг 85 йиллик муносабати билан Устозга бағишланган “Эътиқод ва софлик овози” номли тўплам нашр этилди. Мазкур китобдан“Хотира ёғдуси”, “Истеъдод ва эътиқод”, “Изланиш ва издошлик”, “Эътироф” каби фасллардан иборат бўлиб, улуғ фольклоршунос, академик Тўра Мирзаев ҳақидаги хотиралар, Устозга бағишланган шеърлар ҳамда издошларнинг фольклоршуносликка оид илмий мақолалари ўрин олган. Davomini o'qish

Abduqaodir Hayitmetov. Ibrohim Haqqul & Naim Karimov. Ibrohim Haqqul fenomeni & Baxtiyor Nazarov. O’zbek adabiyotshunosligining zabardast namoyandasi

02Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига

   Иброҳим Ҳаққул  ўтган асрнинг 70-йилларида ёрқин асарлари билан кўзга кўрина бошлаган навқирон авлоднинг, янги адабий даврнинг, ўзгара бошлаган муҳитнинг меҳварида бўлди. Ўзи ана шу муҳит шароитида шаклланди, тарбия топди ва вояга етди. Айни вақтда принципиал қарашлари, мақола ва китобларида илгари сурган фикрлари билан шу авлод ижодининг эстетик принципларининг барқарорлана борувига ва ҳатто шу тенгқур шоир-ёзувчиларнинг шахс ва инсон сифатида қарор топишига таъсир кўрсатди. Davomini o'qish

To’ra Mirzayev. So’zdan so’zning farqi bor & Umid Bekmuhammad. Dunyoga tarqalgan o’zbek maqollari

Ashampoo_Snap_2017.10.11_13h44m00s_001_.png   Тил, фалсафа ва бадиий ижоднинг ўзига хос ҳодисаси сифатида юзага келган халқ мақоллари фольклорнинг ихчам шакл, аммо теран мазмунга эга бўлган бир жанридир. Ҳар бири тилимиз кўркини, нутқимиз нафосатини, ақл-фаросат ва тафаккуримиз мантиқини ҳайратомуз бир қудрат билан намойиш этган ва эта оладиган бундай бадиият қатралари халқимизнинг кўп асрлик ҳаётий тажрибалари ва маиший турмуш тарзининг бамисоли бир ойнасидир. Davomini o'qish

Tog‘ay Murodga bag’ishlov (2) & «Qo’shiq» kitobi

Ashampoo_Snap_2018.02.26_13h59m15s_001_.pngЎзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллигига

    Тоғай Мурод бу – Тўполондарё. Уни мен дунёдаги энг чиройли дарёлардан бири деб биламан. Вой, бу дарёнинг шўхлиги! Вой, бу дарёнинг ўзига одамни сиғдирмаслиги! Бир кафт сув ололмайсиз! Бир зум оёғингизни роҳат тўлқинга сололмайсиз. Қўймайди! Шитоб билан оқизиб кетади. Чирпирак қилиб юборади. Лекин бутун Сурхон унинг боис гул-гул яшнайди, очилади, тириклик қўшиғини айтиб жар солади, нашъа суради. Davomini o'qish

Baxtiyor Nazarov, Naim Karimov, To‘ra Mirzayev: Befarq qarab turishga haqli emasmiz & Alisher Navoiy nomidagi Davlat adabiyot muzeyi. Videofilm

Ashampoo_Snap_2018.01.31_12h13m43s_001_.pngАкадемик Азиз Қаюмовнинг Тошкент шаҳар ҳокимига “Очиқ хат”и эълон қилинганига ҳам мана икки ҳафтадан ошиқ вақт ўтди. Бироқ, шу вақтга қадар шаҳар ҳокимияти раҳбарлари томонидан бу хатга бир оғиз ҳам муносабат билдирилмагани одамни ўйлантириб ва ташвишга солиб қўяди. Davomini o'qish

Boqiy so’z. Folklorshunos olim To’ra Mirzayev bilan suhbat

0665    Атоқли ўзбек олими Ҳоди Зарифнинг аниқлашича, жонли оғзаки ижро шароитларида асрлар давомида куйлаб келинаётган “Алпомиш” достони илмий доираларга 1890 йилдагина маълум бўлган. Рус шарқшуноси Е. Ф. Каль ўз кундалигида 1890 йилнинг октябрида Термиз шаҳри яқинидаги Солиҳобод қишлоғи ўзбек-қўнғирот уруғининг айнли аймоҚига мансуб бахши Омонназардан достон тинглаганлигини, у уч соатга яқин тўхтовсиз дўмбирада куйлаганлигини ёзади. Davomini o'qish

To’ra Mirzayev. Ustozim. «G’ozi Olim Yunusov haqida suhbatlar» turkumidan

Ashampoo_Snap_2017.11.29_20h56m54s_006_.png6 март — Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Тўра Мирзаев таваллуд топган кун

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ғози Олим Юнусов бор-йўғи 17-18 йил илмий ижод билан шуғулланди. Шу қисқагина даврда, у бой мерос қолдирди. Аммо унинг асарлари турли манбаларда сочилиб ётибди. Кўплари қўлёзма ҳолида бўлгани сабабли, уларнинг сақланиб қолгани ёки йўқолгани ҳам маълуммас. Олим асарларини бир жойга тўплаш, йўқолган деб ҳисобланганларини қидириб топишга уриниш, маъқулларини қайта нашр этиш, фан тарихчиларининг шарафли вазифаларидан бўлмоғи зарур. Зеро, бу бизнинг Ғози Олим Юнусов хотираси олдидаги бурчимиздир.

Davomini o'qish

To’ra Mirzayev Ergash Ochilov. Iste’dod va mas’ullik .

0033
Навоийшунос ва тасаввуфшунос олим Иброҳим Ҳаққулнинг 65 ёшлиги олдидан.

Ўзига хос йўли, мустақил фикрига эга олим сифатида Иброҳим Ҳаққул ўтган йиллар мобайнида истеъдодининг янгидан-янги қирраларини намоён этиб, бир пайтнинг ўзида ҳам мумтоз сўз санъати, тасаввуф шеърияти, ҳам замонавий адабиёт масалалари билан фаол шуғулланиб, “Увайсий шеърияти” (1982), “Бадиий сўз шукуҳи” (1987), “Занжирбанд шер қошида” (1989), “Тасаввуф ва шеърият” (1991), “Тасаввуф сабоқлари” (2000), “Аҳмад Яссавий” (2001), “Ким нимага таянади?” (2006), “Эътиқод ва ижод” (2007), “Навоийга қайтиш” (2007), “Тақдир ва тафаккур” (2007), “Мерос ва моҳият” (2008), “Ижод иқлими” (2009) каби йигирмадан зиёд китоблар, 300 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалар эълон қилди. Қатор мақолалари рус, турк, уйғур ва тожик тилларига таржима қилиниб, Москва, Истанбул, Урумчи ва Душанбедаги нуфузли нашрларда босилиб чиқди. Davomini o'qish