Xulio Kortasar. Mixlab tashlangan eshik. Hikoya & Yozuvchi bilan suhbat & Biz Glendani shunday yaxshi ko‘rardik. Xuloo Kortasar hikoyasi asosida radiokitob.

025      26 август — таниқли адиб Хулио Кортасар таваллуд топган кун

“Михлаб ташланган эшик” ҳикоясида эса уста ишбилармон Петроненинг кечинмалари орқали инсоний мулоқот эҳтиёжи ҳис қилинади. Кортасар тилга олган эшик ортида эшитилган йиғи, гўдак ҳам, уни аллалаётган она овози ҳам – буларнинг бари бошқа бир инсон, Петроненинг тунги “мен”и, унинг шахсан ёлғизлигидир; ўзи ёп-ёруғ кундуз куни тан олмаган, англаб етмаган беғараз тоза инсоний мулоқотга, инсон тафтига кучли эҳтиёж сезишидир. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Bemorlarning salomatligi & Olim Otaxon. Maftunkor va g’aroyib olam ijodkori

01226 АВГУСТ — ТАНИҚЛИ АДИБ ХУЛИО КОРТАСАР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

«Беморларнинг саломатлиги” ҳикояси ҳақида узоқ мулоҳаза юритиш, зарурат туғилса, мунозара қилиш мумкин. Лекин мен бир нарсага эътиборингизни қаратишни истардим, ёзувчи оддий воқеадан шундай қизиқарли, ҳаққоний, ҳаётий ҳикоя яратганки, беихтиёр Эвелин Пиконнинг кифтини келтириб айтган “ҳикоя ҳикояга айланиши учун Кортасардан фойдаланади” деган ибораси эсга тушади. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Shishaga solingan maktub & Biz Glendani shunday yaxshi ko’rardik & Ma’suma Ahmedova. Ulug’ yozuvchining hayrati

045      Англиялик машҳур актриса ва кейинчалик сиёсатчи бўлган Гленда Жексон ўтган асрнинг 60-80- йиллар санъатида бетакрор роллари билан ажойиб, моҳир ва буюк актриса сифатида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллайди. Биз қуйида эътиборингизга ушбу ҳикоя киритилган китобга ёзилган сўнгсўз – Гленда Жексонга йўлланган мактубни ҳавола этмоқдамиз. Бу мактуб катта ижодкорнинг ўзи каби атоқли санъат устаси, йирик шахсга бўлган эҳтироми ва ҳайратидан далолат беради. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Tlyon, Ukbar, Orbis Tertius & Sharifjon Ahmedov. Borxes va Kortasar

Ashampoo_Snap_2016.11.03_23h57m37s_012_.png

    Аргентиналик икки улуғ адиб – Хорхе Луис Борхес (1899 — 1986) ва Хулио Кортасар (1914 — 1984) бадиий меросининг XX аср жаҳон адабиётидаги кўлами беқиёсдир. Шу кунларда ҳар икки ёзувчининг таваллуд айёми (Борхеснинг 115 йиллиги, Кортасарнинг эса – 100 йиллиги) нишонланар экан, айри икки адабий йўлдан борган, ҳар бири алоҳида ва хос бадиий воқелик ярата олган, аммо оқибатда жаҳон адабиётида баробар ва беназир из қолдирган бу улуғлар меросига ўзбек ўқувчиси эътиборини жалб этишни истадик. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari (08). Lotin Amerikasi «sehrli realizmi» (01)

002 1960-нчи йиллар бошида Лотин Америкаси адабиётида майдонга келган “янги роман” жанрининг мисли кўрилмаган мувафаққияти китобхонларнинг эътиборини ўзига қаратди. Ушбу ўзига хос “Американинг янгидан кашф этилиши” ортидан Лотин Америкаси адабиётининг бадиий мазмун-моҳиятини таърифлаб бераоладиган атамага ҳам эҳтиёж сезилди. Ва тез орада бундай атама топилди. Дарвоқе, 1925 йил немис санъатшунос олими Франц Роо Ғарбий Европа адабиётида юксалган экспрессионизм эстетик оқимини “сеҳрли реализм” деб номлаган эди. Ушбу атама айни муддао бўлиб чиқди. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Tutash bog’lar

Ashampoo_Snap_2017.08.23_20h07m15s_001_.png    Хулио Кортасар қаламига мансуб  ушбу ҳикояни бундан аввал Шарифжон Аҳмедовнинг аслиятдан қилган таржимасида тақдим этган эдик (Мана бу ерда). Бугун айнан шу ҳикояни Олим Отахон томонидан рус тилидан қилган таржимасида мутолаа қилинг, ҳар икки таржимани ўзаро солиштириб, сабоқ олинг. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. O’tayotgan bog’lar

025 20 август — Хулио Кортасар таваллуд топган кун

  «Аргентинанинг биринчи рақамли адиби» деб таърифланган Хулио Кортасар (1914-1984) насрнинг барча жанрларида баракали ижод қилди. Айтиш мумкинки, моҳир ҳикоянавис Кортасар ҳикоя жанрида кашфиёт ясай олди.  Буюк адибнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган машҳур ҳикояси — «Михлаб ташланган эшик»  ҳикоя жанри ҳақидаги тасаввуримизни бойитади, олам ва одам ҳақида чуқурроқ ўйлашга, фикрлашга ундайди деб ўйлаймиз. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Tush paytidagi orol

Ashampoo_Snap_2016.12.05_03h35m59s_001_.png    Марини помидор шарбати солинган банкани очишга киришди. У бошини кўтарганида иллюминатор ойнасида кўринаётган орол ғойиб бўлган, уфққа қадар ясланган поёнсиз мовий денгиз кўзга чалинарди, холос. У беихтиёр соатга қаради, вақт қоқ туш пайтини кўрсатарди. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Biri kam dunyo.

003

    Мен ўз ёзувчилик тажрибамдан келиб чиқиб, афсуски, ана шу шов-шувга жалб этилган адиб сифатида айтмоқчиманки, бизнинг адабиётимизни машҳур қилган ноширлар эмас, уларнинг асарларидир. (Хулио Кортасар билан суҳбатдан.Мана бу саҳифада суҳбатни тўлиқ ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Tilla baliqchalar

099     Ижодий фаолиятининг самарали қисмини икки буюк адиб Хорхе Луис Борхес ва Хулио Кортасар асарларини ўзбек китобхонига яқинлаштиришга йўналтирган Шарифжон Аҳмедовнинг янги таржимасини тақдим этамиз. Шарифжонга ҳам таржимачилик, ҳам ҳикоячилик ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Aksolotl

07
Аксолотллар тўғрисида обдон ўйлаган вақтларим кўп бўлган. Ботаника боғидаги аквариумга борар ва уларнинг сезилар-сезилмас ҳаракатларидан, қотиб туришидан кўз узмай, соатлаб тикилиб турардим. Энди ўзим ҳам аксолотлман. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Dahshatli tushlar

026

Хулио Кортасар таваллуд топган куннинг 100 йиллиги олдидан

     Жаҳонга машҳур адиб  Хулио Кортасарнинг  “Имтиҳон”, “Ютуқ” каби ажойиб романлари, “Бестиарий”, “Ўйин тугади” каби қатор ҳикоялар тўплами ҳамон адабиёт мухлисларини ҳайратга солиб келмоқда, ажойиб адабий маҳоратга далил сифатида катта адабиётга хизмат қилмоқда. Davomini o'qish