11 июнь — Атоқли япон адиби Ясунари Кавабата таваллуд топган кун
Нобел маърузалари орасида Ясунари Кавабатанинг нутқи бошқаларникидан тамомила ажралиб туради, шунинг учун бу нутқни жаҳон тафаккур аҳли жуда қадрлайди. Ундан япон миллий тафаккури, маданияти ва маънавиятининг бутунлиги, яхлитлиги қайдан эканлигини билиб олса бўлади. Бу бутунлик бадиий тафаккурдаги узвийлик, давомийлик ва собитликдандир. Ҳар бир зиёли ўз халқи тафаккури ва маданияти ҳолатини айни шу мезонлардан туриб баҳолай олиши керак. Davomini o'qish



Мен университетнинг ғишт девори ёқалаб бориб, мактаб биносининг қаршисидан чиқиб қолдим. Мактаб ҳовлиси энсиз тахта панжара билан ўралганди. Гуллари тўкилиб битган сакуранинг қорамтир шохлари остидаги қуриб-қовжираган ўт-ўлан орасидан чириллаган овоз эшитиларди. Мен қадамимни секинлаштириб, нафас чиқармай қулоқ сола бошладим… 





