
6 апрел — истеъдодли адиб Исажон Султон таваллуди куни.
Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романи бир мақола доирасида таҳлилу талқин этиш мушкул бўлган асарлар сирасига кириши аниқ. Ҳозирча фақат шу нарсани айтиш лозимки, дунё, одамзод тақдири борасида жиддий ўй суришга қуввати етадиган бу ёзувчи ўз тафаккурида, кўнглида тўлиб-тошаётган фикрларини, ҳиссиётларини тилига чиқаришда донолик ва куч-қувват касб этиб бормоқда. Миллий адабиётимиз учун энг муҳими, бизнингча, мана шу жиҳатдир… Davomini o'qish

Сойга яқин, қирнинг тошлари орасига шишани кўмдик. Ортга қайтиб, уйда гурунглашиб ётдик… Орадан йиллар ўтди. Ўтган кузда Қорадарага бир тўп табиат шайдолари билан яйрагани бордик. Ўшанда адиб билан кўмган шишани излаб топиш истаги пайдо бўлди. Тўдадан секин ажралиб, ўша таниш сойдан ўтдим. Шиша кўмган жой кўчки сабаб, кўздан пана бўлибди. Гарчанд кўп уринсам-да, тополмадим. Ниманидир йўқотгандай, кўнглим ғашланди. Эслаб кетдим… 








