25 октябрь — Ўзбекистон халқ шоири Мақсуд Шайхзода туғилган кун
Ўзбек адабиётининг буюк намояндалари – Ғафур Ғулом ва Ойбек каби оташнафас санъаткорлар сафида ижод қилган Мақсуд Шайхзода зуваласи шеърият шуъласи билан ёрилган куйчи эди. Унинг асарларида буюк инқилобий идеаллар, жўшқин ватанпарварлик туйғулари, чинакам ижодий ҳиссиётлар билан яшаган ёниқ қалбнинг гулдурос акс садоси мужассам топган (Мирзо Иброҳимов,Озарбайжон халқ ёзувчиси). Davomini o'qish

Бугун таниқли шоира Хуршида Ваҳобжон қизининг туғилган куни. «Хуршид Даврон кутубхонаси» ва барча шеъриятни севувчилар номидан шоирани қутлаймиз, узоқ умр, баракали ижод тилаймиз. Бошингиз соғ бўлсин, адашим, синглим! 
«Девону луғотит-турк» асари пайдо бўлганидан туркийларнинг тарихдаги ўрни ҳақида гап кетса,айни шу асар биринчи навбатда тилга олинади. Бу бебаҳо ва абадиятга эш асар ҳамиша ижод ва илми дониш аҳлини ҳаяжонга солган, у бамисли оҳанрабодек юракларни ўз бағрига тортган. 
Таниқли шоир Ҳабибулло Саид Ғани лирикаси шеъриятимиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Бу ҳақда айрим адабиётшуносларимиз ўз фикрларини баён этганлар. Унинг ижодида бўртиб кўриниб турган жиҳат бу – табиатга уйғунлик бўлиб, шеърларида дарахт образига жудаям кўп дуч келамиз. Бу дарахт унинг лирик қаҳрамони, гоҳ яшнаган, гоҳ ҳорғин, гоҳ қуриган, гоҳ гуллаган ва ҳоказо кўринишда намоён бўлади.
Шоҳсанамнинг шеърларини илк мартаба тақдим этганимизда у ҳали талаба эди. Бугун шоира қизимнинг янги шеърлари билан таништирамиз… 


