Таржимондан: Чўққилари осмон ўпган Кавказ тоғларининг бағрида бир ўлка бор. Уни Доғистон дейдилар. Дўппидеккина бу ўлкада қирққа яқин тилда сўзлашадиган бир миллион халқ яшайди. Расул ана шу халқнинг шоири, ана шу халқ шуҳратини бутун дунёга таратган шоир. «Доғистоним» шоирнинг биринчи насрий асари. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Erkin Vohidov. Hayot, adabiyot va til haqida
28 декабр — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган куннинг 81 йиллиги
Эркин Воҳидовнинг адабий нуқтаи назари,фикрлари «Шоиру шеъру шуур» номли китобда намоён бўлади. Бу китобнинг пайдо бўлишида ҳиссам борлигини, яъни «Ёш гвардия» нашриётида ишлаб юрганимда айни менинг ташаббусим билан адибларнинг адабий ўйларини акс эттиражак рукн ташкил этилган эди. Бу рукн остида илк нашр этилган китоблар «Шоиру шеъру шуур» билан Абдулла Ориповнинг «Эҳтиёж фарзанди» тўплами бўлган эди. Davomini o'qish
Tohir Malik. Davron. Qissa & Tohir Malik «Hayot va Xayol yo’llari» teledasturida
27 декабр — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик таваллуд топган кун
Таниқли адиб Тоҳир Маликни 70 ёшга тўлиши билан веб-саҳифамиз номидан чин дилдан қутлаймиз ва Яратгандан Тоҳир акага, оиласига эминлик тилаймиз. Илоҳим, фарзанду набиралар ва шогирдлар камолини кўриб юрсинлар, янги асарлар билан халқимизни мамнун этсинлар. Davomini o'qish
Gulandom Tog’ayeva. She’rlar & Guljamol Asqarova. Tabrik va taskin
Вахшивор ҳақида ўйласам, Сизни, Сўфи Оллоёр бобони эслайман, худдики қачонлардир Каттақўрғонимдан Вахшиворга кетган Сўфи Оллоёр бобом шу икки худудни ва Сизга бўлган меҳримни янаям мустаҳкам боғлаб тургандек туюлади. Балки булар ҳам одамнинг илоҳий ришталар, муқаддас нуқталар, азалга туташтиргувчи белгилар, моҳият излаш каби одати билан боғлиқ бир ҳоллардир, билмадим, кўп нарсага ақлим етмайди опа. Ҳар қалай Сизга ўзимни ва юрагимни боғлиқ кўраман, шеърларингиздаги чуқур ва тийран изтиробга ўзимни яқин сезаман… Davomini o'qish
Ibrohim G‘afurov. Ko‘ngil bitiklari

27 декабр — Иброҳим ҒАФУРОВ таваллудининг 80 йиллиги
Атоқли мунаққид, таржимон ва адиб, Ўзбекистон санъат арбоби Иброҳим Ғафуров миллий адабиётимизда муносиб ўрнига эга ижодкорлардан. У адабиётимиз тараққиётига қизғин ижодий ишлари билан сезиларли ҳисса қўшди. И.Ғафуров адабий танқидчилигимизда ўзига хос фикрлаш тарзи, услуби билан алоҳида ажралиб туради. Davomini o'qish
Ansoriddin Ibrohimov. Bobur – aruzshunos
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Аруз” рисоласи икки жиҳатдан муҳим: биринчидан, у ўзбек шеър назариясини бойитгани, такомиллаштиргани билан беқиёс аҳамиятга молик бўлса, иккинчидан, антология сифатида ҳам улкан эътиборга сазовордир. Davomini o'qish
Bir asrning ikki dahosi. Adabiyotshunos olim Vahob Rahmonov bilan suhbat
Ўзбек мумтоз адабиёти тарихидаги икки буюк сиймо –¬ Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини ўрганиш орқали чинакам инсон ҳаёти қандай бўлиши кераклиги ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлиш мумкин.. Davomini o'qish
Muhammad Iqbol. She’rlar. Erkin Vohidov tarjimalari
Шарқ ва Ислом оламининг буюк шоири ва алломаси Муҳаммад Иқбол Покистон давлатининг маънавий устози деб тан олинган. Урду ва форс тилларида шеър ёзган, Шарқ фалсафаси ва тасаввуф таъсирида ижод қилган. Шоир илк шеърларидаёқ инсонни, табиатни, халқ дарди ва кайфиятини куйлайди. «Эронда тасаввуфнинг тараққиёти» (1908) асарида Шарқ фалсафаси ва диний таълимотларини таҳлил қилади, Ибн Сино, Ибн Арабий каби файласуфларнинг дунёқарашини юксак баҳолайди. Davomini o'qish
Po’lat Mo’min. She’rlar & Ozod Mo’min. Dadamni eslab…
24 декабр — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пўлат Мўмин таваллудининг 95 йиллиги
Вафотларига қадар дадамлар – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пўлат Мўмин ҳақида мақола ёзаман деб ўйламаганман. Негадир, улар камида тўқсон йил яшайдилар, деган ишончда эдим. Чунки, саксондан ўтган бўлсаларда, тиним билмай ижод қилардилар… Davomini o'qish
Nodir Normatov. Bisot & Ummon yuzidagi mavjlar & Sirojiddin Ibrohim. Giyohi behishtni qidirib…
24 декабрь — Таниқли ёзувчи Нодир Норматов таваллуд топган кун
Таниқли ёзувчи Нодир Норматов (1950-2017) ҳам умрини тинимсиз юришда – ўша рамзий “гиёҳи беҳишт”ни қидириб ўтказди. “Гиёҳи беҳишт”га ўхшаш алафлар орасидан уни топиш осон бўлмагандир, ҳар нечук. Топдими? Қайдам, буни ёлғиз ўзи ва Ўзи билади… Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. Vatan deb shivirlar kaftlarim mening
23 декабрь — Шоир Шодмонқул Салом таваллуд топган кун
Кўнгил деган дўст бор. Худо кўнгилга ёққан чироқ бор. Шунга ишонаман, буюрганини, авжимни келтирганини айтаман, бажармоққа етмиш икки томирим, ақлу юрагим билан интиламан. Одамга ишонаман, ҳаётни севаман! Йўлимга қараганларнинг ва мен йўлига қараганларнинг умиди менинг ор-номусим: шуни ҳар турфа шаклда гоҳ шоир бўлиб, гоҳ ўғил, гоҳ ота, гоҳ фуқаро бўлиб уддалашга танда жон бор экан, талпинавераман. Шунга кучим етмай қолса, юрагим тўхтаса керак (Шодмонқул Саломнинг «Сурхон ёшлари» газетаси анкетаси саволларига берган жавобларидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Qisqa hikoyalar
Аловиддин соялар шаҳридан сеҳрли чироқни ўғирлаб олгач, қизиқиб чироқни ишқалади. Чироқ ичидан жин чиқди… Davomini o'qish
