Iqbol Qo’shshayeva. Yerga qo’nmaydigan qushlar

09Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимни 65 ёшга тўлгани билан чин дилдан қутлаймиз!

    “Ҳаёт қўшиғи”. Бу шеърнинг туб моҳиятига, нега бу “Икки дарахт” ҳақидаги шеър айнан “Ҳаёт қўшиғи” деб аталганининг фаҳмига етмаганман. Йўқ, билардим, умуман севги ҳақида-да, деб. Лекин ундаги изтироб залворини, айрилиқни, армонни туйиш, лирик қаҳрамон дардига етиб бориш ва кўнгил аршигача юксалиш учун бироз вақт керак бўлди. Ниҳоят бор сирини шамолларгагина инонган одамни танигандай бўлдим… Davomini o'qish

Blaje Koneski. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

034 Мен Блаже Конески шеърларини 31 йил аввал «Қалъа» номи билан нашр этилган Македония шеърияти антологияси учун таржима қилганман. Бугун уларни, айниқса, миф ва эпос таъсирида ёзилганларини ўқиётганимда, тўлқинланиб кетдим, ҳатто айрим шеърларда бугун атрофимда, ўзбек жамиятида кечаётган ижтимоий ҳодисалар акс эттиб тургандай туюлди. Яқин кунларда ушбу антология таркибига кирган яна бир таниқли шоир Радован Паповски шеърларини ҳам бетакрор ижодкор Шавкат Раҳмон таржимасида ўқиш имкониятига эга бўласиз. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Odamoviga uchyoqlama qarash.Novella.

07    Бу одамни кўрганда беихтиёр ўзингизнинг чанг-чунгга беланиб, терлаб-пишиб юришингизни, шимингиз дазмолланмай, кўйлагингиз ёқаси нотоза эканлигини ўйлайсиз (аслида ҳеч бири шундай эмас, лекин сизга шундай туюлаверади) ва шу заҳоти, уясидан қулаб тушган полапонлардек, хаёлингизга лоп этиб келиб қолган шу куйди-пишди ўйларингизнинг ҳам бетартиб, узуқ-юлуқ ҳамда чала эканлигини англаб, довдираб тураверасиз — бу одамнинг қарашлари унинг нақадар музайян ва равон мушоҳада қилишини кўз-кўз қилади.

Davomini o'qish

Ozarbayjon she’riyatidan: Iso Ismoyilzoda & Eldor Boxish

005   Озарбайжон шеърияти турк адабиёти бўстонининг энг гўзал боғларидан биридир. Бугун сизга ана шу боғнинг икки дарахти — икки шоир: Исо Исмойилзода ва Элдор Бохиш шеърларини қардош адабиётнинг фидойи тарғиботчиси,  таржимони  Усмон Қўчқор таржимасида тақдим этмоқдамиз Davomini o'qish

Yoshlar mushoirasi

09    Фейсбукдаги саҳифаларда эълон қилинган шеърларни вақт топганда кузатиб бораман.Яхши шеърга дуч келиб қолсанг, ўша ижодкорни кузата бошлайсан. Мана бугун ана шу кузатишлар орқали топилган ёки фейсбукдаги мен дидига ишонган даврадошлар саҳифаларида эълон қилинган шеърларни мушоира шаклида сизга тақдим этмоқдаман. Албатта, бу шеърларнинг савияси турлича, аммо, уларда унаётган уруғнинг нур томонга интилишидек тинимсиз ҳаракатни кўрасиз. Бундан кейин ҳам  (фейсбукдаги даврадошлар ёрдамида) шу тарздаги  мушоираларни тақдим этиб бориш режамиз бор.  Мушоира  иштирокчиларининг   шеърлари  келгусида   алоҳида саҳифаларда  тақдим этилишга ҳам ишонамиз. Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon. Ustoz & Murtazo Qarshiboy. Haqiqiy Boysun

0710   август — таниқли  адиб ва кинодраматург Эркин Аъзам таваллуд топган кун

   Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон:  Эркин аканинг ёзувчилигини агар бир оғиз сўз билан таърифлаш лозим бўлса, мен самимийлигига алоҳида урғу берган бўлардим. У самимий ёзувчи — шу билан бирга ҳамма нарса айтилган бўлади!  Муртазо Қаршибой: Ёзувчига хос самимият унинг қаҳрамонлари мисолида яққол кўриниб туради. Шоир Хуршид Даврон бир пайт “Эркин аканинг ҳикояларини ўқисам, унинг ўзи билан суҳбатлашгандек бўламан” деган эди. Бу — ана шу самимият эътирофи, десак муболаға бўлмас. Davomini o'qish

Zarvaraqlar: Boburning “maxfiy vasiyatnoma»si

033     Буюк инсоннинг бу дунёдан кўз юмиши ҳам икир-чикирлардан, майда-чуйда таъмалардан холи бўлади. Буюк инсон умрининг сўнгги дақиқаларини ҳам буюклик билан якунлайди. Бу борада ҳам Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўз авлодларига ўрнак бўларли бир иш қилиб кетган экан. “Бобурнома»нинг «Тўққиз юз ўттиз олтинчи (1529) йил воқеалари” бобида ўғли Ҳумоюн қаттиқ касал бўлиб қолганида, бўлиб ўтган бир воқеа келтирилади… Davomini o'qish

Abdurashid Mamadolimov. Hattuba

04    Ана шундай кунларда биринчи синфда бир қиз пайдо бўлди. У жуда ҳам чиройли эди. Бўйи синфдошлариникидан баланд, оқ юзли, қўғирчоқдек кийинадиган бу қиз дарров ҳаммамизнинг диққат марказимизга кўчди. Тез кунда биз халфанадошлар барчамиз уни “севиб қолдик”. Қизиғи шундаки, ҳаммамиз қизни баравар севар, бир-биримиздан рашк ҳам қилмас эдик… Davomini o'qish

Fazliddin Madiyev. “Kommunist” Aziz Nesin

04 Азиз Несин, шубҳасиз, турк адабиётининг дунё таниган забардаст вакилларидан бири. Унинг асарларини ўқиган китобхоннинг юзига беихтёр табассум югуради ҳатто қаҳ қаҳа отиб кулдирсада, асарлардан чиққан мазмун моҳият одамнинг инсонга айланишига туртки берадиган даражада кучга эга, залворли. Азиз Несин севган адибларибдан бири, айни мактабнинг охирги йилларида унинг “Футбо қироли”, “Ҳуштак афанди”, “Демократия шунқори” ҳикояларини синфхонада қиқирлаб кулавериб, бир ўқиган жойимизни бир неча марта ўқир эдик. Бу ўринда таржимоннинг маҳоратига ҳам таъзим қилишимиз керак албатта. Davomini o'qish

Sobir Rustamxonli. Shahnozning yodgori

077    Ўша оқшом куз қуёшининг ёруғида ўтмишининг қайси азиз кунидан бўлса ҳам бош кўтарган жуда ширин бир хотира уйғонган эди. Бутун борлиқ юракни ларзага солувчи табиийлик билан шовулларди. Тоғларнинг сийнасида барқ урган ўрмон улкан ўчоқдай ловуллпаб ёнар, қоялар олов шуъласи сингари осмон остида жилваланарди. Davomini o'qish

Sohiba Hayitboyeva. Bu ishq meni qo’ymaydi omon

07   “Ер юмалоқ” деди у киши. Ҳайрат билан жилмайдим. У билан суҳбатлашсам, руҳим қувват оларди. Илк бор қўлимга Ғаззолийнинг китобини тутқазди, Навоийнинг гўзал байту ғазалларини келтирди. Гўё осмонда учардим, ўз оламимда яшардим мен. Қалбим билан руҳимнинг хоҳишини бераётганимдан бахтли эдим.. Davomini o'qish

«Haqsizlik sirtmog’i»dan «Chayongul»gacha

06    “Ёш куч” журналида ишлаб юрган вақтларим эди. Бир куни таҳририятда бир дунё қоғозларга кўмилиб ўтиргандим, қашқадарёлик бир аёл таҳририятга ўз дардини баён қилгани келди. Ҳамма ишларимни бир четга суриб, ҳалиги аёлга қулоқ тутдим. Ўзини Чаман деб таништирган бу аёл шундай равон тилда гапирар эдики, беихтиёр тингловчини сеҳрлаб олгандек бўларди. Ҳатто номи чиққан ижодкор бўла туриб, мен ҳам Чаман опанинг нутқидек чиройли гапира олмас, воқеаларни мана шу оддий бир қишлоқ аёлидек тасвирлаб беролмасдим… Davomini o'qish