Очиғи, мен Ғарб адабиёти назарияси, хусусан, сўнгги йилларда истеъмолга кириб келган ва жуда кўп қўлланилаётган модернизм, постмодернизм, абсурд, экзистенциализм, сюрреализм каби атамалар моҳиятини яхши билмайман. Уларни англашга, қанча кўп билишга интилганим сайин бу борада билимларим камлигини кўпроқ англаяпман. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Jon Maksvell Kutzee. Xo’jayin va Xizmatkor. Nobel mukofoti ma’ruzasi
Кўп йиллар илгари, у кимсасиз оролдаги ҳаётини қоғозга туширишга аҳд қилганида, қарасаки, тилига сўзлар келмаяпти, қалам қоғоз устида юришни хоҳламаяпти, ҳатто бармоқлари қимирламаяпти. Шунга қарамай, у ўзини мажбур қилди, сўз кетидан сўз топиб, жумла ортидан жумла тўқиб, кундан-кунга ёзувчилик кўникмасини оширди ва ниҳоят, гап Жумавойга бориб тақалганда саргузаштларни силлиқ ва шариллатиб ёзиб ташлади. Davomini o'qish
«O’zbekistonni ko’rgimiz keladi…»
Шундоққина ён қўшнимиз бўлмиш Афғонистон Ислом Республикасининг олти вилоятида кўп сонли ўзбеклар истиқомат қилишини юртдошларимизнинг ҳаммаси ҳам билишмас экан. Чунки баъзиларга улар билан интернет тармоғи орқали мулоқот қилганимни айтганимда, “Афғон тилини яхши биласанми?” дея таажжуб аралаш савол беришди. Афғонистонда ўзбек миллатига мансуб аҳоли яшашини оддий ҳолдек қабул қила олишмади. Назаримда, улар ўзбекларни фақатгина Россияга ишлаш учун бориб, шу туфайли бироз муддат ўша ёқда яшаб келади, деб ўйлайдиганлардан эди.
Davomini o'qish
Yolg’on emas, g’araz

«Озодлик» радиосининг «Ўзбек хонандалари Қримдаги «россияпарастлар» тадбирида қатнашади» сарлавҳаси билан эълон қилинган хабарини майда бир ёлғон деб қабул қилиб бўлмаслигининг битта сабаби бор. Бу майда ёлғонга қурилган хабар моҳиятида мени бениҳоя ғазаблантирган ёвуз ғараз сингдирилган.
Boburiy shahzodalar hayoti haqidagi drama va dunyo sahnasidagi qonli o’yinlar
Аввал ўзингга боқ, кейин…
Принстон университети олимлари: Бугунги Америка демократик давлат эмас
BBCдан қўнғироқ ва ундан кейинги икки суҳбат
Баҳодир Йўлдошев эски пьесани шундай саҳналаштирдики…
Пол Крейг Робертс: Ғарб оммавий ахборот воситалари «алдоқчилар армияси»сига айланган, Ғарб дунёсида ҳақиқат ўлдирилган.
Ашраф ака айтган гапга мутлақо қўшилмайман.
Австралия телевидениеси журналисти Скотт Макинтайр нега ишдан ҳайдалди?
Эшитадиган қулоқ борми? Davomini o'qish
Sevara Hayitboyeva. Ertaklar

Ҳали коллежда таълим олаётган жиззахлик ёш ёзувчи қизим Севара Ҳайитбоева шеър ёки ҳикоя эмас, эртак ёзади. Очиғини айтаман, Севара айни шу жиҳати билан диққатимни тортди. Чунки болалигимдан эртак ўқишни яхши кўраман. Яқиндагина Севара хоразмлик ёш ёзувчи Маъруф Менгли билан хонадонимда бўлишган ва адабиёт ҳақида, хусусан, бадиий эртак жанри ҳақида ҳам узоқ суҳбатлашган эдик. Севаранинг эртакларини сизга тақдим этар эканман, бу ҳали хамир учидан патир эканини, ёш ёзувчи келажакда бизни бадиий етук ва кутилмаган воқеаларга бой эртаклари билан қувонтиришини орзу қилиб қоламан. Davomini o'qish
Rahimjon Rahmat. Yanqalar va to’rtliklar
Ироданг — эгаси йўқ эшак. Бу эшакни дуч келган одам мийиғини чиқариб миниб юрибди. Ақлинг — карвонидан адашган ит. Боёқиш ким бир тишлам нон берса, ўшанинг кетидан думини ликкиллатиб эргашаверади… Davomini o'qish
Muhammad Yoqub Bobojonov. «Gulposhsho» so’zi-ismning ma’nosini axtarib

Гулпошша синглим, сен ўша вақтларда ҳам-мани бир савол билан қийнаб юборган эдинг:
-Мени исмимнинг маъносини айтиб беринглар?
Онам бечора:
-Бу исмни сенга момонг қўйган, тирилиб келса айтиб берар, -деб жаҳли қўзирди. Davomini o'qish
O. Henri. Uch hikoya
Ҳар куни айни шом бошланиши арафасида ўша сокин ва кичкинагина хиёбоннинг ўша жимжит муюлишига кулранг либосдаги бир қиз ҳар доимгидай яна кириб келади. У таниш ўриндиғига яхшилаб жойлашиб олади-да, бошқа ҳеч қандай иши йўқдай берилиб китоб ўқий бошлайди. Davomini o'qish
Mirzo Kenjabek. Poklik va muhabbat tarannumi

Адабиёт оламида улуғ шоиримиз Алишер Навоий ўта машҳур бир ғазалининг илк байтини тиланчидан бир қанча олтин баҳосига сотиб олган, деган нақл юради. Гадо шоир эшигига келиб, бу байтни ўқиб, тиланчилик қилган экан… Davomini o'qish
Muhabbatga to’la yurak sohibi & Botir Zokirovning «Ra’no»si.

«Қиш» пайтида одам ëзни соғинади. Ботир акани қўшиғини эшитиб кўнглим бўшади. Эркак бўлсам ҳам эшикни беркитиб йиғладим. Нега йиғладим билмайман ҳам. Хуллас эшиттириш мени 1973 йилга олиб кетди. Ўшанда филфак талабаси эдим. Ëтоқхона кираверишида тошкентлик холалар хоним сотишар¸ бу хонимга биз сира тўймас эдик ва магнитофонларимиздан Ботир аканинг қўшиқларини эшитар эдик. Эҳ у даврлар……
Ҳамма кунлардан аъло….. (Бир мухлис қолдирган ёзувдан) Davomini o'qish
Madrahim Mahmudov. Ibn Sino va xorazmlik olimlar
Кўп йиллардан буён бахс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган муаммолардан бири ― Ибн Синонинг Хоразмга келиши ва фаолияти билан боғлиқдир. Аксарият олимлар Ибн Сино Хоразмга тахминан 1000 йилда, яъни 20 ёшида, келган деган фикрни ёқлашади. Бунинг асосий далили сифатида 999 йилда Бухоронинг қорахонийлар томонидан вайрон этилиши кўрсатилади. Профессор А.А.Қодиров ва тиббиёт фанлари номзоди У.Т.Соипов қораҳонийлар таъқибидан қутилиш учун сарсон-саргардон бўлган Ибн Сино 1002 йилда Хоразмнинг пойтахти — Урганчга келади, деб ёзадилар. Davomini o'qish
