Yapon xalqining eng sevimli shoirlaridan biri Matsuo Basyodir. Uning she’rlarini yod bilmagan yapon dunyoda yo’q. U yaponlar uchun o’zbekkka Alisher Navoiy, rusga Pushkin, eronlikka Hofiz, xitoylikka Li Bo, nemisga Hyote qancha aziz bo’lsa, shunchalik qimmatlidir. Men Basyoni qarayib 40 yildan ortiq vaqt davomida tarjima qilaman. Unga bo’lgan mehrim bir necha she’rimda aks etgan. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Mikoyil Mushfiq. Abadiyat nag’masi.
5 июнь — Атоқли азарбайжон шоири Микойил Мушфиқ таваллуд топган кун
Атоқли азарбайжон шоири Микойил Мушфиқ 1908 йил 5 июнда Бакуда туғилган. 1939 йилнинг 12 мартида советлар тузуми томонидан қатл этилган. Ўзининг қисқа ҳаёти ва фаолияти мобайнида яратган асарлари нафақат азарбайжон,балки умумтурк адабиётининг хазинасидан муносиб ўрин олган. Davomini o'qish
Yoshligimiz qo’shiqlari. Botir Zokirov. Ra’no
Улуғ санъаткор Ботир Зокиров таваллудининг 75 йиллигига бағишланади
Бу қўшиқ илк марта 1964 йилда суратга олинган «Қўшиқ суратини чиз» деган мусиқавий фильмда ижро қилинди. Қўшиқ ижрочиси Ботир Зокиров бу қўшиқни ижро этар экан¸ расм чизади. Шаҳло кўз гўзаллар расмини кўмир билан оқ қоғозга эпчиллик билан чизган Ботир Зокиров ғамгин оҳангда гул ва чечаклар ҳақида қўшиқ куйлар эди. Ҳам расм чизиб¸ ҳам қўшиқ куйлаëтган рассом 60-йиллар томошабинини мутлақ мафтун қилган эди. Davomini o'qish
Dunyo adabiyoti: Uilyam Shekspir. Videofilm.
Шекспирнинг адабий фаолияти уч даврга бўлинади. Ҳаммаси бўлиб у икки поэма, 154 сонет ва 37 пьеса яратади. Ижодининг биринчи даврида (1590-1601) Шекспир поэма ва сонетларидан ташқари, уйғониш даврининг характерини акс эттирган хушчақчақ комедиялар: “Адашишлар комедияси”, “Қийиқ қизнинг қуйилиши”, “Вероналик икки йигит”, “Севгининг беҳуда кучайиши”, “Ёз кечасидаги туш”, “Виндзорлик масхарабоз аёллар”, “Йўқ нарсадан бир талай ғавғо”, “Бу сизга ёқадими?”, “Ўн иккинчи кеча”; “Англиянинг ўтмишидан олинган хроникалар” деб номланган тарихий драмалар: “Генрих VI”, “Ричард III”, “Генрих IV ”, “Қирол Иоанн”, “Ричард II”, “ Генрих V”; ниҳоят, “Ромео ва Жульетта” ҳамда “Юлий Цезарь” номли икки машҳур трагедиясини ёзди. Davomini o'qish
Umar Sayfiddin. Ikki hikoya
Хатижа хоним жуда вақтли тул қолган бой бир хонимафанди эди. Ўн уч ёшдалигида олтмиш олти ёшли қарияга теккани учун “ерга тегиш” деган нарсадан нафратланган эди. Ўн йилга яқиндирки, эркак деса унинг хаёлига роматизм, балғам, пахта, банка, ёд йиғимларидан иборат кир, сиқувчи, лаънати ўйлар келар эди.. Davomini o'qish
Tog’ay Murod. Ku-ku-ku
3 феврал — атоқли ўзбек адиби Тоғай Мурод (1948–2003) туғилган кун.
Тоғай Мурод ўз тупроғини севган, севдира олган аломат ёзувчи эди. Унинг асарлари кўз очган саналарга қарайман: илк ҳикояси «Бобоси билан набираси» 1966 йили ёзилган. Демак, айни ўн саккиз баҳорга тўғри келар экан. Сўнгги асари — «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романига 1998 йил — нақд эллик ёшнинг устида нуқта қуйилган. Ҳисобланса, ўттиз икки йиллик ҳайрат ва муҳаббат, илҳом ва меҳнатнинг ҳузури бизга қолди, завқи ва дарди ўзбекнинг, инсониятнинг мулки бўлди… Мен Тоғай Мурод хонадонида бўлмаганман, нашр этилмай ётган ёхуд бошлаб қўйган асарларидан хабарсизман. Лекин бўлиши керак. Кўнглидагисини эса эҳе-э… ҳисоблаб бўладими? Бетизгин бир ҳарислик билан асарлари, улар яратилган йиллар рўйхати кўз олдимдан ўтади. Тўртта ҳикоя. Тўрттагина-я… «Бобоси билан набираси», «Кузнинг бир кунида», «Ку-ку- ку», «Эр-хотин», (150 дан ортиқ ҳикоялар ёзган Жек Лондон бор-йўғи 40 ёшга кириб- кирмаган.) Davomini o'qish
O’Genri. Ikki Hikoya: Bo’lingan tanga & Dori izlab
Бир куни ҳар доимгидай ўз идорамда иш билан машғул бўлиб турганимда хонамга Трипп кириб келди. Мен Триппнинг аниқ қаерда ишлашини билмасам-да, лекин унинг жуда ҳам камбағал эканлигини билардим. Davomini o'qish
Mehr-oqibat navbati.
Бу дунё гўдакнинг бир томчи кўз ёшигаям арзимайди… (Фёдор Достоевскийнинг «Ака-ука Карамазовлар» романидан) Davomini o'qish
Tog’ay Murod. Er-xotin
Яхши шоир Ўролбой кўрпага бурканиб, ишқий шеър битди. Мисраларини фарзандидай ардоқлаб, вояга етказди. Беихтиёр ўзининг биринчи муҳаббатини — синфдоши Холбувини эслади… Қоронғини қучоқлаб, Холбувини бағрига босгандай бўлди. Кўнглига оқшомдай маъюслик чўкди. Тўшакдан имиллаб туриб, тимирскиланиб бориб чироқни ёқди. Биринчи китобини варақлади. Шеърлари кўзига жуда бачкана кўринди. Юзларини бужмайтириб, китобни каравот остига отиб юборди… Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Tazarru’

Камина сизни икки маротаба Париждаги ўз уйингизда кўрмоққа ҳаракат қилган эдим, ноилож, энди хат ёзишга мажбур бўлдим. Фавқулодда қувонч билан шуни айтишим жоизки, мен сизнинг “Баҳор еллари” романингиздан нақадар чуқур, қанчалар чек-чегараси йўқ таассуротлар олганимни таърифлашга сўз топа олмайман. Бу мен мутолаа қилган барча улуғ китоблар ичидаги энг ажойибидир. Ва у ўзининг ботиний дунёси, одамлар ва предметлардаги теран фалсафаси билан, мазмун-моҳияти билан мени ларзага солди (Мопассаннинг Иван Тургеневга ёзган мактубидан). Davomini o'qish
Xulio Kortasar. Avtobus
Ажойиб романнавис, қисқа ва ғайритабиий новелла-ю ҳикоялар устаси Хулио Кортасарнинг “Имтиҳон”, “Ютуқ” каби ажойиб романлари, “Бестиарий”, “Ўйин тугади” каби қатор ҳикоялар тўплами ҳамон адабиёт мухлисларини ҳайратга солиб келмоқда, ажойиб адабий маҳоратга далил сифатида катта адабиётга хизмат қилмоқда. Яқин кунларда унинг икки ҳикояси таржимаси ҳам сайтимиз саҳифаларида илк бор эълон қилинади. Davomini o'qish
Xulio Kortasar. Iblis so’lagi

Жаҳонга машҳур адиб, ажойиб романнавис, қисқа ва ғайритабиий новелла-ю ҳикоялар устаси Хулио Кортасарнинг “Имтиҳон”, “Ютуқ” каби ажойиб романлари, “Бестиарий”, “Ўйин тугади” каби қатор ҳикоялар тўплами ҳамон адабиёт мухлисларини ҳайратга солиб келмоқда, ажойиб адабий маҳоратга далил сифатида катта адабиётга хизмат қилмоқда. Яқин кунларда унинг икки ҳикояси таржимаси ҳам сайтимиз саҳифаларида илк бор эълон қилинади. Davomini o'qish
