Хисрав Шоҳоний 1968 йили «Амири Кабир» нашриёти сўровномасида ўзи ҳақида шундай ёзган эди: Ўйлашимча, мен жуда бой ва мураккаб ҳаёт йўлига эга инсонман…Келажак биографлари мен ҳақимда нима ёзишни билмай қолмасин деган мақсадда, менинг ижодимни келгусида ўрганишни истаган тадқиқотчиларнинг вазифаларини осонлаштириш мақсадида қуйидаги маълумотларни маълум қилишни маъқул кўрдим: Davomini o'qish
Muallif: Adib
Isajon Sulton. Mening gulim
Бир куни кеч маҳали…. гулимнинг мени чорлаётганини эшитдим. Оҳ, бу овоз!.. Ундаги илтижо, умид, илинж, муҳаббат!.. Ғаму хавотир ичра чақноқ бир зарра каби бўлиб, отилиб қошига бордим. Сайёд, бу маккор, доғули Сайёд ўзининг азалий ишини адо этган, нигорим бу баттол қўшинининг қутқусига дош бера олмаган эди. Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Ikki hikoya
Биз нима учун қуёш чиққанида хурсанд бўламиз? Нега унинг ерни ялаётган нурлари бизга бахт улашади? Мовий осмон, атроф ям-яшил, кўзларимиз бу рангларни симириб юрагимизни бўяйди. Бахтинг ичингга сиғмасдан югуриб, сакраб, куйлагинг келади. Лекин умрбод зимистонга маҳкум қилинган кўзи ожизлар атроф борлиққа ўзгача сурур бахш этувчи ёрқин ранглар ва ажиб жилоларни кўра олишмайди. Davomini o'qish
Sherali Turdiyev. Ular Germaniyada o’qigan edilar & Hujjatli film
Шерали Турдиевнинг мақоласи ва ҳужжатли фильм 30 – йилларда Германияда ўқишга юборилган маърифат қалдирғочларининг фожиали ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Uchishni istayman. Doston (1973).
Хуршид Давроннинг титроқ ун билан ёзилган «Учишни истайман» деган фалсафий достони мана бу сатрлар тугалланади:
Учишни истайман!
Учишни истайман!
Учамиз, ҳей, шоир жўралар,
Ёлғон шеърлар узра бешафқат.
Дўст бўлади ўтли яралар,
Душман бўлар бизга ҳатто бахт. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Uyg’oq toshlar. Dramatik doston

Ёшликда ёзилган ушбу достон ўша йиллардаги тажрибалар, изланишлар натижаси сифатида баҳоланиши керак .Энг муҳими, достон тоталитар давлатдаги ижтимоий муҳитга қарши ва жамиятда инсоний ҳис-туйғулар барқарор бўлиши истагида пайдо бўлган эди. Davomini o'qish
Normurod Norqobilov. «Zangori ko’l» kitobidan ikki hikoya
7 июнь — таниқли ёзувчи Нормурод Норқобилов таваллуд топган кун
Қайноқ гармсел шундагина илк бор киши хонадонига мўраламоқ истагини туйди. Оппоқ тўшакда пиш-пиш ухлаётган қизчаси тепасида хаёлчан ўтирган хушрўй жувонга кўзи тушди. Негадир ғамгин эди у. Шаҳарчага бегона, гармсел илгари уни ҳеч учратмаган. Ётлиги — шаҳарча аҳлига хос лоқайдлик йўқ эди чеҳрасида. Туриш-турмушидан нафосатга мойиллиги сезилиб турарди. Ҳаётга ташна, ўз навбатида, ғоят маъюс эди… Davomini o'qish
Usmon Azim. Ikki hikoya.

Мен бу ҳикояларни олис 1991 йилнинг ноябрида ўқиган эдим… Ўша пайтлар Тошкентда автотранспорт хизмати умуман ишдан чиққан, соат кечқурун 8-9 бўлмай Спутникка етиб бориш амримаҳол бўларди. Гоҳ-гоҳ Чорсу бозори биқинидаги Аброр Ҳидоятов театридаги бўладиган улфати чор давралар чўзилиб,уйга етиб боролмаслигим аниқ бўлгач,театр бош режиссёри Баҳодир Йўлдошевнинг хизмат хонасида тунаб қолардим. Баъзан уйқум келмай,хонадаги Баҳодир акага тегишли шкафдаги китоблару журналларни титкилаб,маъқулини мутолаа қилардим. Усмон аканинг уч ҳикоясини ҳам ўша хонада тонггача ўқиб чиққанман. Ўша пайтгача фақат шеърини ўқиганим учунми, Усмон аканинг ҳикояларини жуда қизиқиш билан ўқиганим,ўқиб бўлиб ҳайратга тушганим ҳали-ҳануз ёдимда.. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Olis yulduz nuri (1989)
Агар ҳар бир адиб ёки олим ўз фарзандлик бурчини ҳалол ўтаганида, ҳар қандай оғир пайтдаям ҳақиқатга хиёнат қилмай ишлаганида, бугун ўзбек боласи «Исминг Улуғбек экан, Улуғбек ўзи ким бўлган?» деган сўроққа жавоб беролмай елка қисганини кўрмаган, кўриб юрагимиз зирқираб оғримаган бўларди. Davomini o'qish
Ibodat Rajabova. She’rlar

Ибодат Ражабова 1956 йилда Бухорода туғилган. Самарқанд Давлат педагогика институтининг филология ҳамда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетларида ўқиган. Унинг “Осмондаги фаришта”, “Бухорода гужумлар гуллади”, “Қуш киприги” сингари шеърий ҳамда бир қатор насрий-тарихий асарлари чоп этилган. Айни пайтда, “Бухоро оқшоми” газетасида фаолият юритмоқда. Davomini o'qish
Umarali Normatov. Sokin ko’ngil rozlari
3 феврал — атоқли ўзбек адиби Тоғай Мурод туғилган кун.
Тоғай Муроднинг бетакрор қисса ва романлари минг-минглаб китобхонлар юрагидан жой олди, қалбини ларзага солди. Уларни йиғлаб-йиғлаб ўқидик, кулиб-кулиб ўқидик. Чуқур инсоний дард бор эди бу асарларда, кулгу аралаш изтироблар бор эди… Мутолаа давомида ўқувчи ўзида қандайдир руҳий тозаришни ҳис этади, кўнглида чин инсоний туйғулар уйғонади. Davomini o'qish
Tog’ay Murod. Kuzning bir kunida
Тоғай Мурод таваллуд топган кунга 60 йил тўлди
Елкасига пахталик нимча ташлаган дотсент Обидович, ёниб бўлган ўт чўғида кўмилган картошкаларни учи қорайиб куйган косов билан кавлаб, тинмай сигарета чекади. Чўғ тафтидан юзлари қизариб кетган бу салобатли, катта одамнинг қаршисида ийманиб, ориқ қўлларини қовуштириб, йигирма ёшлардаги мўйловли йигит — Рахимжонов ўтирибди. Davomini o'qish
