Дастлаб айтиб ўтишим лозимки, яқинда «Жаҳон адабиёти» журналида босилган мазкур ҳикоянинг муаллифининг исми нотўғри ёзилди. Испаниянинг мухтор ўлкаси Галисия лаҳжасида ижод қиладиган адибнинг исми Шоан Игнасио эмас, аслида Хоан Игнасио (галисиячада тўлиқ: Xoán Ignacio Taibo) деб ёзилиши керак эди. Таржимон рус тилида нашр этилган тўпламда (Испанская новелла: 70-е годы. Москва.1982) келтирилган маълумотга ишонгани учун хатога йўл қўйган. Бу рус тилидан таржима қилинадиган ҳар қандай хорижий асарда албатта хатолларга йўл қўйилиши, шунинг учун ҳам бугунги интернет тизимида пайдо бўлган имкониятлардан фойдаланиб, таржимани бари бир аслияти билан солиштириш керак деб бир неча бор айтилган фикримнинг тўғрилигини исботлайди. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Anna Axmatova. She’rlar. Aziz Abdurazzoq tarjimasi
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Анна Ахматова кўпгина рус олимлари, адиблари қатори Тошкентда яшади ва ўзбек халқининг бағрикенглиги, меҳмондўстлиги, мусофирпарварлигини ўз кўзи билан кўрди, уларни қаламга олди. Шоиранинг Тошкентда ёзилган шеърларининг айримларини тақдим этамиз.
Davomini o'qish
Mustafo Lutfiy al-Manfalutiy. Tolstoyga
Таниқли араб адиби Мустафо Лутфий ал-Манфалутийинг ўзи қайд этганидек, унинг сизга тақдим этилаётган мақоласи улуғ рус ёзувчиси ва файласуфи Толстойнинг узлатда яшашни ихтиёр этиб, ўз уйидан бош олиб чиқиб кетгани ҳақидаги хабар олинганидан сўнг ёзилган. Орадан бир асрдан зиёд вақт ўтганига қарамай, араб адибининг мурожаати бугуннинг, хусусан, биз яшаб турган заминнинг одамлари учун ўта долзарб жаранглайди. Davomini o'qish
Anton Chexov. Go’zallar

Доктор касалларни энди кўра бошлаган эдики, бемаъни бир нарса жуда шубҳали бўлиб кўринди, масалан: фелдшернинг нимчаси қат-қат букланиб қолган бўлиб, қайта-қайта тортиб, силаб қўйса ҳам, диккайиб тураверди. Унинг ғижимланган сарочкаси ҳам шунақа диккайиб тирарди; узун қора камзулида, чалворида ва ҳатто галстугининг у ер бу ерида оқ пар кўриниб турарди… Davomini o'qish
Haynrix Byoll. Albatta, bir nima sodir bo’ladi
Альфред Вунзидел фабрикасида хизматчи бўлиб ишлаган пайтларим кечмиш ҳаётимда ғаройиб кунлар бўлиб муҳрланди. Табиатан меҳнатдан кўра хаёлпарастликка ошнолигим кўпроқ ва ўзимни уринтиришни хуш кўрмайман. Davomini o'qish
Maritsa Bodrojich. She’rlar
Асли хорват бўлган Марица Бодрожич немис адабиётининг энг етук ва таниқли вакилларидан бири сифатида тан олинган. Шоира ижоди ҳақида ёзган тадқиқотчилар уни немис шеъри табиатини янги оҳанг,янгича қарашлар ва шакллар билан бойитганини алоҳида таъкидлашса,насрдаги асарларининг поэтик руҳда ёзилганига диққатни қаратишади. Davomini o'qish
Aziz Nesin. Dahshatli tush
20 декабрь — Азиз Несин таваллуд топган кунга 100 йил тўлади
Машҳур турк адиби Азиз Несин умри давомида 110 дан ортиқ китоб ёзган Унинг бирқанча асарлари ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Азиз Несин ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб ўзбекларнинг севимли ёзувчиларидан бирига айланган, десак хато қилмаймиз. Унинг асарлари кўплаб ўзбек ижодкорларига самарали таъсир қилгани, жуда кўп ҳажвчи ёзувчиларимиз унга эргашиб асарлар ёзгани, ёзаётгани ҳам сир эмас. Davomini o'qish
Aziziy. She’rlar
Уйғур шоири ва ёзувчиси Азизийнинг «Фаридиддин Аттор» асари билан танишсиз. Бу асар бизнинг сайтимизнинг мана бу саҳифасидан ўрин олган. Бугун эса Азизийнинг шеърлари билан танишасиз. Шеърларни раҳматли ёзувчи Ҳабибулло Зайниддин ва ёш таржимон Давлатмурод ўзбекчалаштирган. Davomini o'qish
Aleksandr Kuprin. Moviy yulduz. Sharq rivoyati
Венециялик буюк скрипкачи ва бастакор Никколо Паганини сеҳр-ли скрипка эвазига Иблисга иймонини сотганлиги ҳақидаги ривоятни ким ҳам билмайди? Ҳаттоки ҳамма нарсадан шубҳаланувчи, даҳрий ва ҳажвчи бўлган атоқли шоир Ҳенрих Ҳейне ҳам бу афсонага ишонган. Лекин бу келишувда ким ютиб чиққанлиги – инсонми ёки унинг душманими – бу ҳеч кимсага аён эмас. Венгриядаги кўчманчи лўлилар орасида бир ғалати ривоят юради. Бунга ишонасизми йўқми – ўзингизга ҳавола. Davomini o'qish
Konfutsiy. Hikmatlar
Чин-Мочинда Буюк Xитой деворидан ҳам мустаҳкамроқ бир қўрғон борки, бу Конфуций таълимотидир. Ўзаро иззат-ҳурмат асосига қурилган бу таълимот, яқин икки ярим минг йилдан буён барҳаётдир! Davomini o'qish
Pol Elyuar. She’rlar
14 декабрь — машҳур француз шоири Поль Элюар таваллуд топган кунга 120 йил тўлади
Ўтган асрнинг 70-йилларида ўзбек ёш шоирлари ўртасида энг машҳур бўлган француз шоирларидан бири Поль Элюар эди, десак хато қилмаймиз. Шоир шеърлари ўша давр шоирлари томонидан жула кўп маротиба таржима қилинган. Davomini o'qish
Herman Vamberining qo’ng’irotlik yo’ldoshi
Машҳур олим ва «сайёҳ» Ҳерман Вамберининг Туркистонга саёҳатининг ҳалигача тўла очилмаган қирралари борки, улардан бири унинг содиқ ҳамроҳи – Вамбери билан Европанинг қоқ марказига бориб қолган, у ерда бир умр яшаган ва ишлаган ҳамда янги ватани Венгрия тупроқларига дафн этилган бир юртдошимиз – Мулла Исҳоқ (ёки мулла Содиқнинг) тақдиридир. Davomini o'qish
