Xuan Kabo. Lorkani otganlar

07719 август — Федерико Гарсиа Лорка хотираси куни

Лорканинг франкочилар томонидан ваҳшийларча ўлдирилиши тарихи борасида Виснер жарлиги яқинидаги улкан биродарлик қабристонидан шоир кўмилган жойини аниқлашдан бошқа муаммо қолмагандек эди. Бироқ испан тарихчиси Мигель Кабальеронинг “Гарсиа Лорка ҳаётининг сўнгги 13 соати” номли яқинда чоп этилган китоби узоқ пайтдан бери давом этиб келаётган тадқиқотга муҳим янгиликларни киритиши мумкин. Davomini o'qish

Baxtiyor Vahobzoda. «Mening yo’lim» kitobidan she’rlar

0916 август — улуғ озарбайжон шоири Бахтиёр Ваҳобзода таваллудига 90 йил тўлади.

   Роппа-роса икки йил аввал ҳар йили ўтказиладиган Шоирлар кунига таклиф этилганим  муносабати билан  Бокуда бўлганимда, Фахрий хиёбон деб аталгувчи мемориал мажмуада дафн этилган атоқли давлат арбоблари,машҳур олимлару адиблар,тенгсиз санъаткорлар қабрларини ҳам  зиёрат қилган эдим. Хусусан, ёшликдан суйган шоирларим Халил Ризо Улуғтурк, Самад Вурғун, Бахтиёр Ваҳобзода, ардоқли адиб Юсуф Самадўғли, бетакрор санъаткор Муслим Магомаев мозорларини ҳам. Davomini o'qish

Blaje Koneski. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

034 Мен Блаже Конески шеърларини 31 йил аввал «Қалъа» номи билан нашр этилган Македония шеърияти антологияси учун таржима қилганман. Бугун уларни, айниқса, миф ва эпос таъсирида ёзилганларини ўқиётганимда, тўлқинланиб кетдим, ҳатто айрим шеърларда бугун атрофимда, ўзбек жамиятида кечаётган ижтимоий ҳодисалар акс эттиб тургандай туюлди. Яқин кунларда ушбу антология таркибига кирган яна бир таниқли шоир Радован Паповски шеърларини ҳам бетакрор ижодкор Шавкат Раҳмон таржимасида ўқиш имкониятига эга бўласиз. Davomini o'qish

Ozarbayjon she’riyatidan: Iso Ismoyilzoda & Eldor Boxish

005   Озарбайжон шеърияти турк адабиёти бўстонининг энг гўзал боғларидан биридир. Бугун сизга ана шу боғнинг икки дарахти — икки шоир: Исо Исмойилзода ва Элдор Бохиш шеърларини қардош адабиётнинг фидойи тарғиботчиси,  таржимони  Усмон Қўчқор таржимасида тақдим этмоқдамиз Davomini o'qish

Fazliddin Madiyev. “Kommunist” Aziz Nesin

04 Азиз Несин, шубҳасиз, турк адабиётининг дунё таниган забардаст вакилларидан бири. Унинг асарларини ўқиган китобхоннинг юзига беихтёр табассум югуради ҳатто қаҳ қаҳа отиб кулдирсада, асарлардан чиққан мазмун моҳият одамнинг инсонга айланишига туртки берадиган даражада кучга эга, залворли. Азиз Несин севган адибларибдан бири, айни мактабнинг охирги йилларида унинг “Футбо қироли”, “Ҳуштак афанди”, “Демократия шунқори” ҳикояларини синфхонада қиқирлаб кулавериб, бир ўқиган жойимизни бир неча марта ўқир эдик. Бу ўринда таржимоннинг маҳоратига ҳам таъзим қилишимиз керак албатта. Davomini o'qish

Sobir Rustamxonli. Shahnozning yodgori

077    Ўша оқшом куз қуёшининг ёруғида ўтмишининг қайси азиз кунидан бўлса ҳам бош кўтарган жуда ширин бир хотира уйғонган эди. Бутун борлиқ юракни ларзага солувчи табиийлик билан шовулларди. Тоғларнинг сийнасида барқ урган ўрмон улкан ўчоқдай ловуллпаб ёнар, қоялар олов шуъласи сингари осмон остида жилваланарди. Davomini o'qish

Nozim Hikmat. Piroyaga atalgan she’rlar

091    Таниқли турк шоири Нозим Ҳикмат ва унинг илҳом париси, садоқат тимсолига айланган рафиқаси Пироя хонимнинг буюк муҳаббати ҳақидаги «Инқилобий ишқ» номли асар 13-июн куни Голливуд Фринге фастивалида театр саҳнасида намойиш қилинди. Ёзувчи Фуля Динер қаламига мансуб мазкур асар International Kollektive Theatre жамоаси томонидан саҳналаштирилди. Нозим Ҳикмат ролини Брйсон Жонес Аллман (АҚШ), Пироя ролини актриса Элиф Саваш (Туркия) ижро этган. Davomini o'qish

Zarvaraqlar: «Alpomish» — turkiy xalqlar merosi

09     Профессор Ҳасан Поксойнинг Буюк Британия илм даргоҳларида яратган дастлабки йирик асари «Алпомиш» Ўрта Осиёнинг ўзлиги рус ҳукми остида» деб номланган бўлиб, у Хартфорд шаҳрида (Коннектикут) монография туркумида 1989 йили босилиб чиққан. Davomini o'qish

Yevgeniy Yevtushenko. «Oq qorlar» kitobidan she’rlar

091    Шеърларим мендан кейин қанча йил умр кўради? Билмайман. Шоирнинг ўз шеърларидан узоқ яшаши — ўлик отлар жиловини тутиб турган аравакаш ҳолати каби кулгили. Шундан қўрқаман. Шеърларим мендан аввал ўлиб кетмаса, шунинг ўзи мен учун бахт. Агар менинг ҳали туғилмаган набирам учун ҳам улар ўз аҳамиятини йўқотмай қолса янада бахтлироқ бўлар эдим. Ундан узоқроққа қараш қўрқинчли. Аммо Улуғбек сингари одамлар тўғрисида ўйласанг, ичингдаги шуҳратпарастлик тўйғусидан асар ҳам қолмайди. Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin. Quyosh, chol va qiz

02225 июль — атоқли рус адиби Василий Шукшин таваллуд топган кун

Ҳикояда ҳамма нарса тушунарли, ҳатто ундан ҳам зиёд бўлишини истайман…  Адабиётда ҳамма вақт қандайдир спорт мусобақасига ўхшаган ҳолат бор. Қани ким ихчамроқ ёзади? Ким мураккаброқ! Ким журъатлироқ! Ҳолбуки, адабиёт – ҳақиқатдир. Кашфиётдир. Унда ким дадил-у, ким мураккабу, ким эпикроқ – бунинг ҳеч аҳамияти йўқ. Ҳақиқат борки, адабиёт бор…(Василий Шукшин) Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Tansiq taom

001   Бу воқеа Гэнкэй ҳукмронлиги даврининг охири, эҳтимол, Нинна ҳукмронлиги даврининг бошларида рўй бергандир. Умуман олганда, аниқ вақт ҳикоямизда аҳамият касб этмайди. Ўқувчи учун узоқ ўтмишда, Хэан мулкчилик даврида нималар рўй бергани ва Мотоцунэ Фудзивара музофотида самурайлар орасида аллақандай бир гои* хизмат қилганини билишнинг ўзи кифоя. Davomini o'qish

Abdul Kalom. O’shanda hali bola edim

043    Биз барчамиз хом сут эмган бандалармиз. Кези келганда муҳим саналарни, зарур нарсаларни, бурчларимизни эсдан чиқариб қўямиз. Шунча йиллар мобайнида ўрганган нарсам шуки, бир-биримизни камчиликларимиз билан қабул қилишимиз керак. Davomini o'qish