Ўтган асрнинг 80-йиллари адабиётга кириб келган ёш шоирлар дунё шеъриятининг энг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилишга катта эътибор берган эди. Биримиз француз, бошқамиз немис, шу жумладан, мен япон, Шавкат Раҳмон эса испан шеъриятига «ёпишиб» олган эдик. Шавкатнинг таржима меросидан ўрин олган машҳур испан шоирлари: Хуан Рамон Хименес, Рафаэл Альберти, Федерико Гарсиа Лорка шеърларини сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Abdurashid Abdurahmonov. Turkiy adabiyotning qadimiy qatlamlari. To’rtinchi qism (02)

Милоддан аввалги VII асрларда скиф-киммерлар хоқони Мади Кичик Осиё мамлакатларига, жумладан, Мидия (Эрон)га қўшин тортиши ҳамда аҳмонийлар шоҳи Кайхисрав билан жанг қилиши форс-тожик адабиётида алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин бу мавзудаги асарларда тарихийлик тамойили асос қилиб олинган эмас. Фақат тарихий ҳақиқатнинг умумий йўналиши — тарихда туркий ва эроний шоҳлар ўртасида уруш ҳамда низолар тез-тез бўлиб турганлиги воқеаси бадиий сюжетга айланди. Бу туркумдаги асарларнинг қаҳрамони Афросиёбдир. Афросиёб скифлар қаҳрамони Мадининг тўла даражадаги тарихий образи бўлмай, балки туркий халқлар оғзаки ижодидаги Алп Эр Тўнганинг муқобилидир.
Davomini o'qish
Abdurashid Abdurahmonov. Turkiy adabiyotning qadimiy qatlamlari. To’rtinchi qism (01)

Скиф-киммерлар яшаган давр адабиёти ва маданияти шаклланганлиги билан жаҳон халқлари тарихида алоҳида ўрин эгаллайди. Улар яратган адабий сюжетлар антик даврдаги кўплаб халқларнинг адабиётига кўчиб ўтгани, айрим сюжетларда типологик ўхшашликлар мавжудлиги ёки уларнинг ҳукмдорлари, қаҳрамонлари ҳақида бошқа халқлар адабиётида ҳам бир неча, ҳатто туркум асарлар яратилгани шундан далолат беради.
Davomini o'qish
Abdurashid Abdurahmonov. Turkiy adabiyotning qadimiy qatlamlari. Uchinchi qism.

Туркий уруғлар ва қабилаларнинг шаклланиши бир неча эпосларда ўз ифодасини топган. Масалан, «Алпомиш», «Ўғузнома», «Қўрқут ота китоби», «Манас», «Маадай Қора» каби эпослар шундай хусусиятга эга. Бу достонларда туркийларнинг донишманд оқсоқоли ёки уруғ бошлиғи образи яратилган бўлиб, улар уруғларни бирлаштириш, аҳиллигини таъминлаш, руҳлантиришдек улуғ мақсад билан яшайдилар. Қабилаларнинг шаклланиш даврини акс эттирган эпослар бизнинг замонамизда турли миллат фолклоршунослари томонидан тикланган ёки улар турли халқлар адабиётига нисбат берилишидан қатъий назар улар барча туркий халқларнинг муштарак ёдгорлиги ҳисобланади.
Davomini o'qish
Abdurashid Abdurahmonov. Turkiy adabiyotning qadimiy qatlamlari. Ikkinchi qism.
Тарихий манбаларга асосланиб, туркий қабилаларнинг қадимда энг ривожлангани ва жаҳон тарихида сезиларли из қолдирганларини киммер ва скифлар деб аташга асос бор. Киммер ва скифларнинг турмуш тарзи антик юнон манбаларида қаламга олинган. Геродот «Тарих»ининг тўртинчи китоби тўла скифларга бағишланган. Гомернинг «Илиада» ва «Одессия» достонларида киммерлар тасвири учрайди. Davomini o'qish
Abdurashid Abdurahmonov. Turkiy adabiyotning qadimiy qatlamlari. Birinchi qism.
Маълумки, туркий халқларнинг қадимги тарихи ва маданияти жаҳон туркийшунос олимларини анчадан бери қизиқтириб келмоқда. Бу соҳада турли тилларда қатор тадқиқотлар амалга оширилган, мавжуд бўлган, аниқланган ёдгорликлар нашр эттирилган, таржима ҳам қилинган. Шунинг билан бир қаторда туркий халқлар оғзаки ижодининг гўзал намуналари бўлган ривоят, афсона, достон ва бошқа жанрлардаги асарлари ҳам умумлаштиришни тақозо этади. Davomini o'qish
Xorxe Luis Borxes. Qisqa hikoyalar.
Мен Буэнос-Айрес бўйлаб кезарканман, йўл-йўлакай, шунчаки йўлаклар пештоқи ва ровотлар нақшларига разм соламан; почта қутисида пайдо бўладиган хатлар ва дорилфунун мударрислар рўйхати ёҳуд таржимаи ҳолларда учрайдиган исмгина Борхеснинг мавжудлигини ёдимга солади. Davomini o'qish
Ajdar Ol. She’rlar. Fayzi Shohismoil tarjimalari
Озарбайжонда ҳар йили 5 июнь куни — машҳур шоир, 30-йиллар қатағони қурбони Микойил Мушфиқнинг туғилган куни Шоирлар куни сифатида кенг нишонланади. Икки йил аввал мен ҳам оташин шоир таржимони бўлганим ва туркий шеърият ривожига ҳисса қўшган шоирлар учун таъсис этилган Мушфиқ номидаги мукофот билан тақдирланганим муносабати Шоирлар кунига таклиф этилган эдим. Айни ўша кунлар таниқли озарбайжон шоири Аждар Ол билан ҳам танишшган эдим. Davomini o'qish
Xorxe Luis Borxes. Ikki hikoya.
24 август — Машҳур адиб Хорхе Луис Борхес таваллуд топган кун
Борхеснинг бадиий оламида яшовчи персонажлар, «Одиссея»ни ким ёзганини тагига етишга интилар экан, китобхон ҳукмига ўзаро суриштирув жараёнида аниқланган сон-саноқсиз иқтибос ва изоҳларни тақдим этадилар. Борхес учун бундай изланишларнинг натижаси катта аҳамиятга эга эмас,унга жараённинг ўзи, яъни интеллектуал баҳс-мунозара, ақлни ишга солиб жумбоқни ечиш жараёни муҳимдир. Davomini o'qish
Radovan Pavlovski. She’rlar. Shavkat Rahmon tarjimalari
Македония Болқон ярим оролида жойлашган мамлакат. Бу юртда яшовчиларнинг шеъриятга нечоғлик шайдо эканликларини биргина мисол билан исбот этиш мумкин. Ҳар йили Македониянинг Струге шаҳрида гўзал Охрид кўли соҳилида жаҳон шоирларининг мушоираси ўтказилади. Бугун ана шу шеърсевар диёр шоирларидан бири Радован Павловскининг шеърларини Шавкат Раҳмон таржимасида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Kristina Rosetti. She’rlar
Кристина Росетти ижоди 20 аср бошларида ҳам ўзининг модернизмча руҳияти, жўшқин ҳиссиёти, чуқур ғоя ва таъсири билан бутун жаҳон адабиётининг мислсиз эътиборини қозонади. Шоира номини энг машҳур қилган асари унинг “Гоблин бозори” (1861й) номли поэмасидир. Шоира шу билан бирга бир туркум сонетлар ҳам ижод этади, унинг сонетларини икки гуруҳга ажратиш мумкиндир: яъни, улар “Моно Инномината” ҳамда “Сўнгги ҳаёт” номли сонетлар туркумидир. Davomini o'qish
Federiko Garsia Lorka. «Eng qayg’uli shodlik» kitobidan she’rlar
Шавкат Раҳмоннинг буюк испан шоири Федерико Гарсиа Лорка шеъриятидан қилган таржималари нафақат ўзбек таржима санъати тарихида,шу билан бирга ўзбек шеърияти такомилида ҳам катта таъсир кучига эга бўлган ҳодисалардан бири деб ҳисоблаш лозим. Гарсиа Лорка шеъриятининг ўзбекчада жаранглаши жуда кўп ёш ўзбек шоирлари ижодида ўзига хос оҳангларни пайдо бўлишига сабаб бўлди. Шавкат Раҳмон бу ишга жуда катта масъулият билан киришгани ва йиллар давомида ҳатто нашр этилган таржималарига қайтиб,уларни янада мукаммал бўлишига интилганини билиш учун Лорканинг ўзбек тилида чоп этилган икки китобини ўзаро солиштириш кифоя бўлади. Davomini o'qish

