12 октябрь — таниқли итальян шоири Эуженио Монтале (1896-1981) туғилган кун
Эуженио Монтале (1896-1981) ижоди жаҳон шеъриятининг гўзал ва бетакрор намуналари сирасига киради. Албатта, итальян тилининг жарангдорлиги ва мусиқийлигини ҳисобга олсак, уни аслиятда ўқиш ўқувчида бошқача таассурот қолдириши табиий. Лекин русча таржималари ҳам унинг ўзига хос услуби, поэтикаси ҳақида муайян тасаввур беради. Шоирнинг синчков нигоҳидан, нозик тасаввуридан ҳеч нарса четда қолмайди, инжа бир муносабат ўлароқ, аста-секин қоғозга кўчади. Davomini o'qish

Анонс. Тез кунда: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон «Ҳаёт ва Хаёл йўлларида» телелойиҳасида
Жаҳон шеъриятининг ёрқин юлдузи, ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) қолдирган бой адабий меросида унинг фарзандларига ёзган мактублари алоҳида эътиборга молик. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган мактуб аслида 1937-38 йиллар, май ойларида ёзилган бўлиб, 1969 йилда «Новый мир» журналининг 4-сонида босилган (Таржимондан). 



Тўққиз байтли бу ғазал рамали мусаммани маҳзуф баҳрида ёзилгап (фоилотун, фоилотун, фоилотун, фоилун). Мазмунига кўра ошиқона, яъни ошиқнинг ҳижрондаги изтиробларини, кечинма-ҳисларини ифодалайди. Шу жиҳатдан уни шарҳи ҳол усулида ёзилган асарлари сирасига киритиш мумкин. 
30 сентябрь — Буюк мутафаккир ва тариқат алломаси Мавлоно Жалолиддин Румий таваллуд топган кун.
Тарихимизнинг фожиали санаси, миллатнинг асл фарзандлари қатл этилган 4 октябрь куни яқинлашмоқда. Абдумажид Азимнинг янги шеърларида бугунги куннинг дарду қувончлари баробар ўша мудҳиш фожианинг изтироби янграйди.
Кумуш Абдусаломовани «Қақнус» телелойиҳасида ўқиган «Ота, яна мен келдим…» шеъри билан қутлаган эдим. Бугун шоира қизимнинг шеърларини тақдим этмоқдаман.