«Шоирлик руҳнинг баланд парвозидан туғилади» дейишади. Хўш, шоир ким? Шеър нима? Асар қандай пайдо бўлади? Истеъдоднинг кўз очиши нималарга боғлиқ? Ўтган асрнинг 70-йилларидаги авлодлар ва бугунги кун шоирларининг сўзга ва даврга муносабатида нималар яққолроқ кўринади?.. Ўзбекистон халқ шоири Омон МАТЖОН билан суҳбатимизда шу каби саволларга жавоб излашга уриндик. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Patrik Modiano: Yomon shoirdan yozuvchi shakllanadi & Mahmadyor Asadov. Patrik Modianoning o’tmishga sayohati
Ёзувчилик — фавқулодда ажиб ва бир хил тусдаги машғулот. Сиз романнинг биринчи саҳифасини ёза бошласангиз, руҳингизда недир безовталик, саркашлик туясиз. Ҳар куни минг пучмоқларга кириб, йўлни йўқотасиз ва, яна ортга қайтиш имкони туғилганида, бошқа йўлдан юрасиз. Муҳими, ўткинчи истакларга учмаслик керак, фақат ва фақат олдинга бориш лозим. Davomini o'qish
O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Turkiya safarida
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Туркия Республикаси Президенти саройида расмий кутиб олиш маросими ва икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаролар бўлди.
Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Olomon
Ёшликдаги зерикиш хавфли, қариликдагиси аламли бўлади. Зерикиш оламдаги ўз юмушини унутишдир. Инсоният бугун бир-бирига айтар гапи тугаган, муҳташам, аммо файзсиз уйда ўлтирган кекса ота ва ноқобил ўғилга ўхшаб қолди. Davomini o'qish
Gulbahor Said G’ani. She’rlar & Qo‘shig‘imni kutmoqda dunyo (2010)
Бугунги кун ўзбек шеърияти иқлимида Гулбаҳор Саид Ғанининг ўзи танлаган ва собитлик билан бораётган йўли бор. Бу йўлнинг пасту баланди, кузи ва баҳори, қору саратони унинг шеърларида мужассам бўлиб, шоирга йўлдош бўлганларга майин кайфият улашади. Бугун шоиранинг янги шеърларини сизга тақдим этар эканман, синглимга янги шеърлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish
Maqsud Shayxzoda. She’rlar & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar
25 октабр — Aтоқли шоир Мақсуд Шайхзода таваллуд топган кун
Ўзбек адабиётининг буюк намояндалари – Ғафур Ғулом ва Ойбек каби оташнафас санъаткорлар сафида ижод қилган Мақсуд Шайхзода зуваласи шеърият шуъласи билан ёрилган куйчи эди. Унинг асарларида буюк инқилобий идеаллар, жўшқин ватанпарварлик туйғулари, чинакам ижодий ҳиссиётлар билан яшаган ёниқ қалбнинг гулдурос акс садоси мужассам топган (Мирзо Иброҳимов,Озарбайжон халқ ёзувчиси).
Davomini o'qish
Sanobar Mehmon. She’rlar
…Шеърнинг борлиги учун, сўзнинг борлиги учун, Сизнинг борлигингиз учун Худойимга шукр!!! Минг бор шукр!!! Биз бошқача бўлолмаймиз, бизнинг бахтимиз ҳам, бахтсизлигимиз ҳам, фазилатимиз ҳам, нуқсонимиз ҳам ШЕЪРдир (Санобар Меҳмоннинг «Менинг дарахтларим» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Erkin A’zam: «Yozganimni bilaman,bilganimni yozaman» & Nabijon Boqiy. Erkin A’zam qanday yozadi…& Erkin A’zam bilan suhbat
Ёзувчи ҳамма нарсадан хабардор, ҳамма соҳанинг билимдони бўла олмайди. Бунинг иложи йўқ. Лекин ўзи ёзаётган нарсани мукаммал билиши керак. Мен, масалан, нима ҳақида ёзишни ўйлаб ўтирмайман. Чунки нимани ёзиш кераклигини биламан… Davomini o'qish
Uilyam Folkner. «Qora musiqa» hikoyasidan fiqralar & Mansur Jumaev. Kichkina odamning ulkan qalbi
Жаҳонга машҳур адибнинг катта бобоси Уильям Кларк Фолкнер (1826 — 1889) АҚШ тарихидаги асосий воқеалардан бири — Шимол ва Жануб урушида қатнашган, ўз даврида машҳур бўлган “Мемфиснинг оқ атиргули” романи муаллифи эди. Фолкнер бола пайтида оиласи шимолдаги Оксфорд шаҳрига кўчгач, адибинг бутун умри шу шаҳарда кечади. Davomini o'qish
Asqar Mahkam. «Tabriz daftari»dan she’rlar & Kavsar. Asqar Mahkam ijodi haqida
Шоирнинг шеърлари шунчаки ирфоний эмас. Агар теран нигоҳ ташласак, бу шеърлар замирида ҳикмат ва ибрат дунёсини кўра олишимиз мумкин. Зеро, Асқар Маҳкам тасаввуф руҳиятига мурожаат қилганида унинг қоидалари ва одобларига ижодда ҳам амал қила олган инсонлардандир. Davomini o'qish
Jamol Kamol. Jamiyat havosining azon qatlami
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг ойдин қиз тимсолида ёш ижодкорлар семинарига йўллаган мактубини интернетда ўқиб, таъсирландим. Таъсирланмай бўладими? Гап халқимизнинг бугунги қисмати, эртанги истиқболи устида кетаяпти. Бу – ҳақиқий зиёли, ижодкорнинг ёлғиз виждон даъвати эмас, балки жон қичқириғи! (Хуршид Даврон мактубини мана бу ерда ( асосий & қўшимча) ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish
Ibrohim Aziz. Yurt chegarasi qayerdan boshlanadi?
21 октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун
Фожеа шундаки, бизнинг қизиқишларимиз ва ҳаётий интилишларимиз курашида сўз ҳайрати билан кўз ҳайрати ўрин алмашди. Davomini o'qish
