Ibrohim G’afurov. Bizning til

Ashampoo_Snap_2015.10.08_22h21m16s_011_.png21 октябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул  қилинган кун

    Ўз миллий тили ҳақида ғамхўрлик қилмаган одам аслида тил ҳақида эмас, ўзи ҳақида ғамхўрлик қилмаган бўлади. Тилни унутиш — ўзини унутишнинг бир кўриниши. Ўзини унутиш эса миллий илдизлардан узилишга ва қаерда бўлмасин, муваққат, яъни туп ёймай омонатгина кун кечиришга олиб келади. Davomini o'qish

To’ra Sulaymon. Til — o’zagimizning, o’zligimizning, o’ziga bekligimizning bosh belgisi. Ochiq xat.

Ashampoo_Snap_2017.10.14_13h54m35s_002_.png   21 октябр — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

  Она тилимизга давлат тили мақоми берилганининг 28 йиллиги арафасида донишманд шоир Тўра Сулаймон сайланмаси мундарижасидан муносиб ўрин эгаллаган «Тил — ўзагимизнинг,ўзлигимизнинг, ўзига беклигимизнинг бош белгиси» номли мақоласини тақдим этмоқдамиз. Мен анча содда ва ҳазилваш ёзилган , аммо жуда теран ва жиддий бу мақола ёзилганидан анча вақт ўтганига қарамай, ҳалигача аҳамиятини йўқотмаган, йўқ-йўқ, адашдим, аҳамияти яна ҳам ошган деб айтган бўлардим. Davomini o'qish

Sherbek Bobonor o‘g‘li. “Bu tilda latifa aytib bo‘lmaydi…” (So‘z zargari bilan xayoliy “suhbat”)

Ashampoo_Snap_2017.10.19_14h36m32s_001_.png   Баъзан ўзимни қотилдай ҳис қиламан — Сўз қотили. Қолаверса, ишончу имкониятлар, умиду умрлар қотилидай туяман ўзимни. Ҳамма-ҳаммасини совуриб, суиистеъмол қилаётгандайман… Йўқ, гўяндалик қилмоқчимасман, шунчаки, гизли “гурунг”имиз аввалида, вақт-бевақт айтилавериб, ёзилавериб… ўлган (ва ўлаётган) Сўзлар ҳаққи хотирасига, бир муддат сукут сақласак, дейман… Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Til — millatning ma’naviy pasporti & Kitob haqida. Video

Ashampoo_Snap_2017.10.16_17h42m18s_010_a.png    Бир миллат бор бўлса, унинг албатта ўз тили бўлади. Миллат бор бўлиб, унинг ўз Ватани бўлмасаю бу миллат ўз она тилида гаплашишни канда қилмаса, қачондир унга тегишли тупроқ ҳам, ҳудуду герб ҳам, байроқ ҳам бўлади… Davomini o'qish

Oydinniso. Sen qaylarda eding, baxt qushi?

Ashampoo_Snap_2017.10.13_19h32m33s_002_a.png     Ҳар янги шеъри ёки туркуми чиқишини кутадиган шоиралардан бири Ойдиннисодир. Бугун унинг куни-кеча «Шарқ юлдузи» журналининг Самарқанд вилояти ижодкорларига бағишланган сонида эълон қилинган шеърларини тақдим этаман. Davomini o'qish

Sharifjon Ahmedov (Nodir Shams). Borxes izidan Al-Andalus sari

Ashampoo_Snap_2017.08.03_16h57m19s_001_.png    Колумб Америка соҳилига илк бор қадам қўйган 1492 йилда яна бир тарихий воқеа содир бўлди — Испания ерларидаги сўнгги араб-мусулмон амирлиги, қарийб 780 йиллик ҳукмронликдан сўнг, насроний қўшинлар зарбалари остида тугатилди. Илм зиёсига чўмган бутун бошли давр поёнига етди. Davomini o'qish

Hakim Sanoyi. «Hadiqatul-haqoiq»dan rivoyatlar

Ashampoo_Snap_2016.10.08_18h20m19s_005_.png     Уч мусулмон Рум урушига бориб, тез орада душманга асир тушиб қолибдилар. Рум қайсари вакиллари орқали уларга шарт қўйибди: “Агар ислом динидан юз ўгириб, масиҳийликка ўтсангиз, омон қоласизлар, акс ҳолда, сизларни қатл этамиз” дебди… Davomini o'qish

Vafo Fayzulloh. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.10.12_22h37m30s_001_a.png      Бугун сизга тақдим этилаётган шеърларнинг аксарияти, муаллифнинг айтишига кўра, «ёруғ” эмас деб алёрбоз нашрлардан қайтган. Шоир  мавзу ва қайғусидан қатъий назар ҳар қанақа шеърни ёруғлик деб қабул қилиш керак, деб таъкидлайди. Davomini o'qish

Rajab Turdi. She’rlar & O’rolboy Qobil. Shoirlikni da’vo qilmagan shoir

Ashampoo_Snap_2017.10.07_18h34m45s_001_a.png    Ражаб Турди ҳеч қачон шон-шуҳратни, шоирликни даъво қилмайди. Аммо, юрак амрига, кўнгилга буйсунмасликнинг иложини тополмади. Шу боисдан бўлса керак ёши олтмишни қоралаганда қўлига қалам олди. Davomini o'qish

Ozod Mo’min. Yangi kitobdan ikki hikoya

Ashampoo_Snap_2017.10.09_16h24m35s_001_.png    Бундан 4 йил аввал Озод Мўъминнинг «Буюк Амир Темур ёқути» эссесини сайтда тақдим этган эдик (Уни мана бу саҳифада мутолаа қилишингиз мумкин). Куни-кеча «Ўзбекистон» нашриётида ёзувчининг «Буюк Амир Темур ёқути» номли китоби нашрдан чиқди.Бугун ўша эссе ва фантастик ҳикоялардан иборат янги китобдан икки ҳикояни тақдим этамиз. Davomini o'qish

Rahmon Qo’chqor. Tilning ham qarg’ishi bor

Ashampoo_Snap_2017.10.12_22h37m30s_001_aa.png    Миллий тафаккур тадрижида, тарихида шундай воқеалар бўладики, уларни унутиш, сабаб ва оқибатларига бепарволик катта йўқотишларга олиб келиши мумкин. Назаримда, ҳазрат Навоийнинг ўз она тилида беқиёс асарлар битиб қўйганига қарамай, ижоди охирида “Муҳокамат-ул луғатайн” китобини ёзиши, устоз Эркин Воҳидовнинг ўзбек тили бойлигини, жозибасини асраш ташвишида умри сўнггида алоҳида асар яратиши ана шундай – алоҳида диққатни талаб қиладиган ҳодисалар сирасига киради. Davomini o'qish