26 май — Асл шоир Тилак Жўра туғилган кун
Бундан неча йиллар аввал (2016 йил) ўзбекнинг атоқли шоири Сулаймон Раҳмоннинг Рауф Парфига бағишланган мақоласини сизга тавсия этганимда, «Сулаймон Раҳмон хотиралари теран ва ботиний самимият билан ёзилгани, улуғ шоирнинг сиймосини аниқ ва ёрқин тарзда кўз ўнгимизда намоён этиши билан ажралиб туради» деб таъкидлаган эдим. Кейинчалик Сулаймон аканинг веб–саҳифамизда илк маротиба эълон қилинган Тилак Жўра ҳақидаги хотираларини тақдим этганда ҳам, ўша мулоҳазам яна бир карра такрорлаган эдим. Davomini o'qish

Неча юз йилки, олимлар Бобирнинг ҳаёти ва ижодини ўрганишади. Уни ўрганишни у олим бошлаб берган, бу олим бошлаб берган, дейишади. Бобирнинг ҳаёти ва ижодини ўрганишни ҳеч қайси олим бошлаб бермаган. Бобирнинг ўзи – “Бобирнома” асари орқали бошлаб берган…
17 май — Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун