Sharof Boshbekov. Mening yozuvchi bo’lganim & Adabiyot — san’at poydevori (Adib bilan suhbat)

Ashampoo_Snap_2016.11.02_23h33m49s_001_.png4 январь – Таниқли драматург Шароф Бошбеков таваллуд топган кун

    Мен болалигимда учувчи бўлишни орзу қилардим. Ҳаёт — ҳаёт экан. Турфа сўқмоқларни босиб ўтдим. Ўз ўрнимни топгунимча кўп тентирадим. Ашулачилик қилдим, балетда роллар ўйнадим, кинода судралиб юрдим. Кўп тентираб, охири ёзувчиликда тўхтадим. Davomini o'qish

Karim Bahriyev. Badialar & Qozoqboy Yo’ldosh. Porpoq hayratlar chaqini

092 январ — Шоир ва таржимон Карим Баҳриев (Абдулкарим Баҳриддин) таваллуд топган куннинг 60 йиллиги. Чин юракдан қутлаймиз!

Абдулкарим Баҳриддин 1979 йилда ёзган илк шеърларидан бирида: «Руҳим, хатарлидир бу қўрқиш, ётаверсин уйқуда титроқ, Орзу – қанотлари учқур қуш – парвоз қилур таборо тикроқ», – дейди. Ана шу иқрорда бўлажак ижодкор шахсиятига хос максимализм, юксак туйғуларни баланд пардаларда куйлашга интилишнинг илк илдизи намоён бўлган. Davomini o'qish

2022 yil 19 yanvar kuni “Xurshid Davron ijodining ma’naviy–ma’rifiy ahamiyati” mavzusida respublika ilmiy-nazariy anjumani onlayn tarzda o’tkaziladi

07 Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти “ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён” бўлими томонидан 2022 йил 19 январь куни “Хуршид Даврон ижодининг маънавий – маърифий аҳамияти” мавзусида республика илмий-назарий анжумани онлайн тарзда ўтказилади. Davomini o'qish

Odinaxon Abdurahimova. Ma’ruzachi

12 Қиз йўлини тўсиб турган сўнги одамни четга сурди-да, олдинга ўтиб, ўзидан кетди. Чунки у бор куч-қувватини сарфлаб бўлган, ортиқ юришга мадори қолмаганди. У мук тушганча маърузачининг пойига ҳушсиз йиқилди. Манглайини муздек ерга босиб, бутун вужуди тупроқ бўлиб тўкилди. Қўнғир сочлари ёйилиб, юзини тўсди. Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. Hamid Olimjonni bilamizmi?

Ashampoo_Snap_2016.11.23_11h11m05s_026_a.png    Биз узоқ йиллар давомида Ҳамид Олимжон тимсолида шўро тузумининг маддоҳинигина кўриб ўргандик. Аниқроғи, бизга шундай уқдирилди: шоирнинг дилбар шеърларини бир ён қўйиб, айни шу қиёфани гавдалантирадиган асарлари ўргатилди, зўр бериб ташвиқ қилинди. Ҳолбуки, Ҳамид Олимжон ХХ аср ўзбек миллий маданий заминида етишган энг ёрқин истеъдодлардан бири эди. Davomini o'qish

Atoqli san’atkor Hamza Umarov xotirasiga bagishlov

088Бугун  улуғ санъаткор Ҳамза Умаров  таваллудига  96 йил тўлди

   Бугунги ёшлар Ҳамза Умаровни билишадими, йўқми, хабарим йўқ. Амоо, Ҳамза Умаров менинг энг севимли актёрларимдан бири. Унинг санъати менинг бу дунёда топган бойликларимдан бири. Уни унутолмайман, унутгим келмайди. Унинг бетакрор овози қулоғим остида жаранглаб туради..
Davomini o'qish

Salim Babulloo’g’li. Bir oz olislardan axtaring meni

011 Азиз дўстим, озарбайжон адабиётининг ёрқин сиймоси Салим Бабуллаўғлини қутлуғ 50 ёши билан чин юракдан табриклайман. Узоқ умр ва янги ижодий ютуқлар тилайман!

    Мактаб ёшига етгунимга қадар бобом ва отам менга шарқ ҳамда Озарбайжон мумтоз адабиётининг шеърларини ўқиб беришарди. Мен уларни шунчалар катта иштиёқ билан тинглардим-ки, дарҳол эсимда сақлаб қолардим… . Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Umarali Normatov. El-yurtga, she’riyatga baxshida umr

Ashampoo_Snap_2016.12.25_23h49m41s_001_.png    Устоз Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги

2016 йилнинг айни ёзида Эркин Воҳидов, кузида эса Абдулла Ориповнинг орамиздан кетиши миллий адабиётимиз, қолаверса, озод юртимиз учун оғир жудолик бўлди. Ўтган ХХ аср иккинчи ярми – янги аср бошларида миллий адабиётимиз, аниқроғи, шеъриятимиз ривожи, унинг етакчи тамойилларини бу икки улкан шоир бисотисиз тасаввур этиш асло мумкин эмас. Davomini o'qish

Abdumajid Azim. Yangi she’rlar

0426 НОЯБРЬ — ШОИР АБДУМАЖИД АЗИМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

     Замонавий ўзбек шеъриятида ўз йўли, ўз овозига эга шоирлардан бири Абдумажид Азимдир. Бугун шоир дўстимизнинг таваллуд кунида унинг бир туркум шеърини сизга тақдим этар эканмиз, унга ижодий ютуқлар, саломатлик ва фарзанду набиралари кмолини кўриб юришини тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Navoiy shaxsi va ijodiy imkoniyatlari. Ikkinchi maqola

33Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланади

Мустақилликка эришилганига қарийб ўттиз йил бўлаётир. Унгача ўқувчиларга танитилган Навоийнинг сийрати ўша-ўша айтарли ўзгарган эмас. Чунки Навоийни санъаткор мақомига кўтарган Руҳият ва Моҳият мушоҳадасидан биз ҳамон йироқмиз… Davomini o'qish

Fyodor Dostoevskiy. «Telba» & Romandan tagiga chizilgan parchalar & Iqbol Qo‘shshayeva. Kechir bizni, baxtsizlik…

200 Бугун буюк адиб таваллудига 200 йил тўлди

   Бугун дунё кутубхонасида салмоқли ўрин эгаллаган Ф.М.Достоевскийнинг «Телба» асаридаги остига чизиб ўқиладиган фикрларга кўз югуртирамиз. Бу фикрларнинг мағзини чақиш кимгадир оғирлик қилар, бошқа бировга маёқ янглиғ таъсир этар. Яна кимдир асарнинг ўзини тўлиғича ўқиб чиқишга ошиқар… Davomini o'qish

Zilola Xo’janiyozova. Yangi she’rlar

021 Зилола Хўжаниёзованинг шеърлари кўзгусида пайдо бўлган шоира сиймосида жамиятда фаол яшаётган – оила қуриб фарзандлар кўрган, уларни тарбиялаб элга қўшган (қўшаётган), айни дамда, ўзи ҳам жамиятнинг бир керакли парчасига айланишга жону дили билан интилаётган жонкуяр онани, аёлни, инсонни кўрдим (Улуғбек Ҳамдамнинг «Шеър – суянчиқ» номли мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish