Салим Ашур.Муҳаббат китоби: шеърлар ва достон. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2012. 396 бет / Salim Ashur.Muhabbat kitobi: she’rlar va doston. Toshkent, G’afur G’ulom nomidagi nashriyot-matbaa ijodiy uyi. 2012. 396 bet
Таниқли шоир Салим Ашурнинг «Муҳаббат» деб номланган янги китобига севги мавзуидаги сара шеърлари ва «Атиргул» достони жамланган. Бугун сизни ушбу китоб ҳақидаги маълумот ва тўпламга кирган айрим шеърлар билан таништирамиз.
Davomini o'qish

Одатда, рамзий-мажозий ифодаларда сеҳрли бир хусусият бўлади. Шунинг учун улар хаёл ва виждонни ҳаракатга келтириб, юксак руҳ билан алоқага чорлайди. Бу хусусият “Баҳовуддиннинг ити” учун ҳам хосдурки, буни ёзувчининг асосий бир муваффақияти ўлароқ баҳолаш лозимдир. Мен бу ўринда ҳикоянинг маъно-мазмунини гапириб ўтирмайман. Чунки уни кўпчилик бир хилда тушуниб, бир йўсинда қабул қилолмаслигига ишонаман. Айни пайтда ўзликни англаш лаёқати бутунлай сўнмаган, жамият ва инсон муносабатларига мустақил нигоҳ ташлай оладиган ҳар бир киши унга бефарқ қололмаслигига ҳам шубҳам йўқ. 








