22 апрел — Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева таваллуд топган кун.
Намозшом ёмғир қуйди. Кечаси билан тинмади. Елинлари тўлиб, лорсиллаб булут кезади. Ёмғир шивалайди елинларидан. Шаҳар шовқини ёмғирга қўшилиб, шар-шараклар товушига ўхшайди. Юрагим булутлардай оби ҳаётга тўлиб, қоғоз саҳросига илҳом ва фикр дўлларини ёғдирадир. Юрагим қизийдир, ҳапқирадир. Баҳорнинг эпкинлари димоғимга уриладир… Davomini o'qish











