6 июн — Атоқли рус шоири Александр Пушкин туғилган кун
Улуғ рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ўзбек маданий-адабий ҳаётининг таркибий қисмига айланиб кетган бўлиб, адиб асарлари бир неча авлод таржимонлар томонидан қайта-қайта таржима қилиниб келинмоқда. Усмон Носир таржимасидаги «Боғчасарой фонтани» достони, Жамол Камол таржимасидаги «Моцарт ва Сальери» драматик достони, «Евгений Онегин» шеърий романи ҳамон ўзбек китобхони томонидан севиб ўқилмоқда.
Davomini o'qish


Фароғат Камолова ўзбек шеъриятифа ўз сўзи,ўз ранги,ўз оҳанги билан кириб келган шоира.80-йилларда ўша давр ёш ижодкорларининг жуда кўпчилигини катта адабиёт майдонига олиб кирган «Гулистон» журналида босилган шоира шеърлари шеърият ихлосмандлари томонидан қизғин олқишланганди. Орадан ўтган вақт мобайнида Фароғат уларнинг ишончини алдамади,унинг шеърий тўпламлари китоб жавонларимиздан муносиб ўрин эгаллади.





