Pokiston Britaniyadan o’g’irlangan Ko’hinurni qaytarishni talab qilmoqda

03    Мен сайтда эълон қилган бир мақоламда мана бу сўзларни ёзган эдим: «Инглиз қироличаси тожини безаб турган ва ўша қонли босқинлар пайтида Ҳинд юртидан ўғирлаб олиб келтирилган дунёнинг энг қимматли олмоси «Кўҳи Нур»дан ҳамон қон томиб турибди». Бугун маълум бўлишича, Покистон судига келиб тушган аризада Британия қироличаси оиласи қўлидаги машҳур Кўҳинур олмосини Покистонга қайтариш ҳақли талаб қилинмоқда. Қимматбаҳо олмос Британия қироличаси Елизавета II тожининг энг нодир безаги бўлиб келгани маълум. Davomini o'qish

Aleksandr Blok. She’rlar

033

28 ноябрь — атоқли рус шоири Александр Блок таваллуд топган куннинг 135 йиллиги.

    Улуғ рус шоири Александр Блок (1880-1921) ўзининг қисқа умрида бошидан Россиянинг муҳим воқеаларини кечирди ва бу унинг ўтли шеърида ўз аксини топди. Шоирнинг ота-онаси эрта ажрашиб кетишган бўлишса-да, Блок ҳамиша отасининг «қони»ни сезиб яшади. Шоирнинг онаси Александра Андреевна Бекетова ажойиб адиба эди. Онаси билан ўртасидаги руҳий ва маънавий яқинлик, меҳр — муҳаббат болалигидан то умрининг охиригача юрагидан ўчмади. У Бекетовлар оиласида ўсди. Davomini o'qish

«Kitob olami» do’koni haqida 10 ma’lumot (fotoreportaj)

01    Куни-кеча пойтахтимизда китобсеварлар учун янги маърифий мажмуа ишга туширилди. Kun.uz сайти  мутолаа ишқибозларини мазкур китоб супермаркети фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида фоторепортаж уюштирди. Шунингдек, диққатингизга «Китоб олами» дўконига оид 10та қизиқарли маълумотни тақдим этмоқда. Davomini o'qish

Nemislar uyi to’ridagi O’zbekistonning bir parchasi

056    Хива гилами, қизил гуллик адрасдан тикилган тўшак-болиш билан безатилган сўри. Хонтахтага дастурхон ёзилган, пахта гуллик чойнакда аччиққина кўк чой. Бундай манзарани оддий бир ўзбек хонадонида учратиш мумкин. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Qisqa hikoyalar.

Ashampoo_Snap_2016.11.04_10h36m09s_001_.png    Мен Буэнос-Айрес бўйлаб кезарканман, йўл-йўлакай, шунчаки йўлаклар пештоқи ва ровотлар нақшларига разм соламан; почта қутисида пайдо бўладиган хатлар ва дорилфунун мударрислар рўйхати ёҳуд таржимаи ҳолларда учрайдиган исмгина Борхеснинг мавжудлигини ёдимга солади. Davomini o'qish

Usmon Azim. «Dars» kitobidan she’rlar & Ibrohim Haqqul. G’ussali yurak — yolqinli yurak

045Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимни 65 ёшга тўлгани билан  чин дилдан қутлаймиз!

    Мана, Усмон Азимнинг чоп этилган “Сайланма”си. Китобдаги аксарият шеърлар яхши таниш – олдин ҳам ўқилган шеърлар. Лекин улардаги ҳиссиёт ўша-ўша: жўшқин ва табиий. Эҳтирос ўша: ёниқ ва шиддатли. Фикр шамойили деярли ўзгармаган: ишончбахш ва муросасиз. Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon. Ustoz & Murtazo Qarshiboy. Haqiqiy Boysun

0710   август — таниқли  адиб ва кинодраматург Эркин Аъзам таваллуд топган кун

   Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон:  Эркин аканинг ёзувчилигини агар бир оғиз сўз билан таърифлаш лозим бўлса, мен самимийлигига алоҳида урғу берган бўлардим. У самимий ёзувчи — шу билан бирга ҳамма нарса айтилган бўлади!  Муртазо Қаршибой: Ёзувчига хос самимият унинг қаҳрамонлари мисолида яққол кўриниб туради. Шоир Хуршид Даврон бир пайт “Эркин аканинг ҳикояларини ўқисам, унинг ўзи билан суҳбатлашгандек бўламан” деган эди. Бу — ана шу самимият эътирофи, десак муболаға бўлмас. Davomini o'qish

Erkin A’zam: “Asosiy mashg’ulotim — adabiyot, ammo omadim kinoda chopdi”

045Таниқли ёзувчи ва драматург Эркин Аъзам таваллудининг 65 йиллиги олдидан

Зиёли хонадонда туғилиб ўсганман. Асли муаллимликдан чиққан отамиз кейинчалик туман миқёсидаги катта-кичик лавозимларда ишлаган, аммо умр бўйи китобни қўлдан қўймаган. Ўн бир фарзанд ўсган бўлсак (камина тўнғичиман), ҳозир бари турли касбнинг бошини тутиб кетганига қарамай, ҳамон китобга ишқибоз, уйда бола боқиб ўтирган сингилларгача адабий янгиликлардан хабардор, бўш вақт топилганда китобдан бош кўтармайди. Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin. Quyosh, chol va qiz

02225 июль — атоқли рус адиби Василий Шукшин таваллуд топган кун

Ҳикояда ҳамма нарса тушунарли, ҳатто ундан ҳам зиёд бўлишини истайман…  Адабиётда ҳамма вақт қандайдир спорт мусобақасига ўхшаган ҳолат бор. Қани ким ихчамроқ ёзади? Ким мураккаброқ! Ким журъатлироқ! Ҳолбуки, адабиёт – ҳақиқатдир. Кашфиётдир. Унда ким дадил-у, ким мураккабу, ким эпикроқ – бунинг ҳеч аҳамияти йўқ. Ҳақиқат борки, адабиёт бор…(Василий Шукшин) Davomini o'qish

Бирмингемда Қуръоннинг қадимий нусхаси топилди

06Англиядаги Бирмингем университети ходимлари ўзларининг кутубхоналарида сақланаётган Қуръон нусхаси дунёдаги энг қадимий манускриплардан бири эканини аниқлашди. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, ўтказилган радиоуглеродли ташҳис мусулмонлар муқаддас китобининг ёши 1300 йилдан ошишини, яъни Қуръоннинг энг биринчи нусхаларидан эканини кўрсатганда улар ҳайратга тушганлар. Davomini o'qish

Bobomurod Erali. She’rlar

065Бугун  шоир  ва адабиётшунос  олим  Бобомурод Эрали 50 ёшга тўлди. Қутлаймиз!

Шеър туйғу ва дард ҳосиласидир, деган гап бор. Асл ва тоза шеърни ўқиганда унда ўз туйғуларингиз, армонларингиз, севинчларингиз аксу садосини кўрасиз, олис-олисда қолган хотираларнинг изтиробли ва азиз суратлари кўз ўнгизгизда қалқийди (Хуршид Давроннинг Бобомурод Эралининг «Тунги сайр» тўпламига ёзган сўзбошисидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish