
Шоир Фахриёрнинг ижоди билан яхши таниш эмас эдим. Яқинда унинг китобини ўқиб чиқдим.. Ҳар бир шоирнинг ўз олами, ўз қараши, ўз услуби бор. Фахриёрнинг шеърлари кўнгил хуши учун роҳат қилиб ўқийдиган эмас, аргғумоқнинг дағал ёли тортилган камонча билан чалинадиган созга менгзайди, балки аёлғу шудир; кўнгилни безовта қилади, тирнайди, титади, фикрни туртади: тарих ҳақида, эътиқод ҳақида, табиат ҳақида, умуман, Уйғоклик ҳақида одамни ўзи билан ўзини баҳс қилишга ундайди. Балки одамлар шунинг учун ҳам Фахриёр ижодига ўзгача қарашар. Шоирнинг шеърларига оддий кўз билан қараб бўлмайди. Шеърларни ўқиётганда теран фикр керак (Интернетдаги Нигора Умарова ёзуви). Davomini o'qish
Bo'lim: YANGILIKLAR
Saytimiz yangiliklari
Halima Ahmad. Yashil.Ballada

Ҳалима Аҳмад афсун деганда ўзига ва бутунлай ўз-ўзига, ўз ички оламларига ғарқ бўлишни англайди. Ошиқ малакларни уйғотиш ва девона бўлиб куйлаш — ўз-ўзига ғарқ яшашлик билангина муяссар бўлади. Табиатда ҳамма нарсалар яратишнинг сурури — масарратида. Табиат чексиз, интиҳосиз фусун ва фусунсозлик ичида. Уни тўғри Ақл, Навоий айтмоқчи, ТААҚҚУЛ билан, тўғри Идрок ва тўғри Онг билан англаб бўлмайди. Шунинг учун шоира афсоналар ичидан бўлса ҳам, ўзига, шоирлик ИДРОКИга АФСУН ҳолатини чорлайди (Иброҳим Ғафуров мақоласидан иқтибос). Davomini o'qish
Janni Rodari. Rim ertaklari
23 октябрь — Таниқли итальян болалар ёзувчиси Жанни Родари таваллуд топган кун
“Римлик сеҳргар” номи билан дунёга танилган машҳур ёзувчи Жанни Родари эртакларида ўзликни англаш ҳақидаги қарашларини болаларга хос содда, самимий тилда ифодалайди. Бундай эртаклар болаларни ухлатиш учун эмас, уйғотиш учун айтилади. Davomini o'qish
Ivan Bunin. Yoshlik va keksalik.

22 октябрь — Таниқли рус адиби Иван Бунин таваллуд топган кун.
Кема Трапезундда талай вақт туриб қолди. Мен қирғоққа чиққандим, кема зинасида уймаланаётган бир тўда жулдур қурдларга дуч келдим — сал нарироқда эгнига кулранг черкес кийиб, энсиз камарни маҳкам сиқиб олган чол диққатимни тортди. Курдлар биз билан битта кемада сузиб, бир палубада ётиб туриб, жойларини тоза сақлашарди. Davomini o'qish
Жан-Поль Сартр. Почему я отказался от премии

22 октября 1964 года французский философ и писатель Жан-Поль Сартр отказался от Нобелевской премии.
Я тогда еще не знал, что Нобелевская премия присуждается независимо от мнения будущего лауреата, и думал, что еще можно этому помешать. Но я отлично понимаю, что после того, как шведская Академия сделала выбор, она уже не может отказаться от него. Как я объяснил в письме, адресованном Академии, причины, по которым я отказываюсь от награды, не касаются ни шведской Академии, ни Нобелевской премии как таковой. В этом письме я упомянул о причинах двух родов — личных и объективных. Davomini o'qish
Xiva haqida qo’shiq

20 октябрь — Хива куни.
Бу ҳаёт шиддаткор, унинг ҳар бир дақиқаси Амударё сувидек тез ва тўхтамай ўтади, аммо бунёдкор инсоннинг эзгу ишлари боқий яшайди. Ана шу боқий хотиралардан бири тенгсиз Хивадир. Davomini o'qish
Boqiy Samarqand. Ma’rifiy film
18 октябрь — Самарқанд куни
Қадим-қадимдан ажиб мадҳияларга сазовор Самарқанд ва унинг тарихига бағишланган китоблар кўп ёзилган. Уларнинг баъзилари етиб келмаган (Ал-Муставфийнинг «Таворихи Самарқанд» (XI аср) ал-Идрисийнииг «Кнтоб ал-камол ли-маърифат ар-рижол» (XI аср), ан-Насафийнинг «Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд» (XI аср) ва бошқ.), баъзилари етиб келсаям, ўқилмай сарғайиб, асрлар чанги босиб ётибди (ан-Насафий китобининг мухтасари Абулфазл Муҳаммад ас-Самарқандийнинг «Қандияйи хурд» номи билан машҳур «Қанд дар таърифи Самарқанд», Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарномаи Темурий», Низомуддин Шомийнинг «Зафарнома» ва бошқ.). Davomini o'qish
Mixail Lermontov. Dengiz to’lqini. She’rlar.

15 октябрь — улуғ рус шоири Михаил Лермонтов таваллуд топганига 200 йил тўлди
Таржима жараёнида шу нарсага яна бир бор амин бўлдимки, Лермонтовда шоирликнинг асл моҳияти мужассам. Ҳар бир шоир учун муштарак мезон бўлгулик руҳий қиёфа, маҳорат ва санъат, шоирнинг бурчи, вазифаси ва мақсади мужассам. Лермонтов шеърияти ҳақиқий ҳақпарварлик, ҳақиқий ватанпарварлик, ҳақиқий қаҳрамонлик туйғулари акс этган шеъриятдир. Бу шеърият олижаноб севги, инсоний эзгу ниятлар, гўзал фазилатлар, кучли ҳиссиёт, ўткир ақл, қизғин эҳтирос, тафаккур туғёни, қалб самимияти, башарий фалсафа ва озод шоирона руҳ билан нурланиб туради. Бу шеърият зулм, зўравонлик, адолатсизлик, разолатдан, ёвузликдан, кибру ҳаво, ғийбат, туҳмат, риё каби барча иллатлардан нафратланади. Davomini o'qish
Нобелевскую премию по литературе 2014 года получил Патрик Модиано

Лауреатом Нобелевской премии по литературе 2014 года стал известный французский писатель Патрик Модиано. Как говорится в заявлении Нобелевского комитета, премия присуждена «за искусство памяти, благодаря которому он выявил самые непостижимые человеческие судьбы и раскрыл жизненный мир человека времен оккупации».
Davomini o'qish
Ijodkor — eng baxtli insondir.

Шеърият, дарҳақиқат, қадим гулхан. У абадий ўчмас, сўнмас гулхандир. Бу гулхан атрофида ўтирган ҳар битта ижодкорнинг ўзича дарди, ўзича овози ва ўзича сози бўлади. Ҳаммаси ҳам гўзал, ҳаммаси ҳам яхши. Ахир шеър бу кимгадир яхшилик соғинмоқ, эзгулик тиланмоқ дегани эмасми? Айни ҳақиқатни билмадиму, лекин мен негадир шундай деб ўйлайвераман. Davomini o'qish
Toshkentda Lekim Ibragimovning “Ming farishta va bir surat” megapolotnosi ko’rgazmasi bo’lib o’tadi

2014 йилнинг 6-8 октябрь кунлари “20-Тошкент Ҳалқаро сайёҳлик ярмаркаси-2014” юбилей тадбирини ўтказиш дастури доирасида пойтахтда Леким Ибрагимовнинг дунёга машхур бўлган “Мингта фаришта ва битта сурат” Мега-полотноси омма эътиборига ҳавола этилади. Davomini o'qish
Qo’sh sohil bulbuli

4-октябр — Ўзбекистон,Туркманистон,Татаристон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Отажон Худойшукуров таваллуд топганига 70 йил тўлади.
“Амударёнинг нариёғида тенгдошларидан ўзининг худо берган истеъдоди, ширали овози билан ажралиб турадиган, талантда тенги йўқ бир йигит бор. Санъат бўстонининг эртанги булбулиям, фахриям ўша йигит бўлади.Унинг овозида имконият чексиз-чегарасиз”. Бу эътироф машҳур санъаткор Комилжон Отаниёзов томонидан 1970 йилда айтилган.Комилжон ака Амударёнинг нариги томонида деганида, тўрткўллик Отажон Худойшукуровни айтган эканлар. Davomini o'qish
