Vitezslav Nezval. She’rlar

054    26  май —  Таниқли чех шоири Витезслав Незвал туғилган кун

Машҳур чех шоири Витезслав Незвал ХХ аср шеъриятида салмоқли ўрин тутади. Унинг шеърлари жаҳоннинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Нозим Ҳикмат, Иосиф Бродский каби таниқли шоирлар унга бағишланган шеърлар ёзишган. Davomini o'qish

Mixail Sholoxov. Xol. Hikoya

0424  май — Таниқли рус адиби Михаил Шолохов туғилган кун

   У НКВД томонидан қамоққа олинишидан қўрқиб, яшириниб юрган, маст ҳолда Сталин қабулига кирган, “адабиётда ХХ аср инсонини қатъиятли тасвири учун”   Нобель мукофотига сазовор бўлган ва Лев Толстой шуҳратини орзу қилган ёзувчи эди. Davomini o'qish

Ay Tsin (Ai Qing). She’rlar. Abduvali Qutbiddin tarjimasi

0665

  Ай  Тсин ўз даври ва мамлакатининг буюк шоири эди, айтишларича унга ҳатто шеър ёзишни беҳад севган Хитойнинг олий раҳбари Мао  Зедун ҳам зимдан ҳасад кўзи билан боққан. Яна айтадиларки, вақт ўтиб айни шу қаҳрли ҳасад шоир ижодига нисбатан аёвсиз қатағонга айланди. Davomini o'qish

Onore de Balzak. Hikmatlar & Ma’suma Ahmedova. Balzak ijodining uch qirrasi

033    19 май — машҳур француз адиби Оноре де Бальзак таваллуд топган кун

Ҳамиша замонавий ва долзарб Оноре де Бальзак ўз даврининг буюк ёзувчиси бўлиб етишгунига қадар кимлар бўлиб кўрмади. Нотариус xодими, газета ношири, босмаxона эгаси (тез орада синади), журналист. Ўз даври маънавий қарашларининг тариxчиси бўлган Бальзакни Франция учун Миср эҳромларидан пирамидага менгзаш мумкин: унинг “Инсон комедияси” – асл даҳо адиб томонидан яратилган дурдонадир. Davomini o'qish

Sobir Rustamxonli. She’rlar (Yangi tarjimalar)

212Собир Рустамхонлидек  ёрқин озарбайжон шоири шеърлари билан ёшлик йилларимда, аммо шоирнинг ўзи билан 2013 йили Бокуда, советлар даври қатағонида бевақт қатл этилган беназир шоир  Микойил Мушфиқ шеърияти кунлари танишган эдим. Davomini o'qish

Mixail Bulgakov. Usta va Margarita & Isajon Sulton. «Usta va Margarita» — asrning eng yaxshi asari

01115 май — рус адиби Михаил Булгаков туғилган кун

    «Уста ва Маргарита» романи ғаройиб биносининг бунёд этилишида Булгаков истеъдодининг бу уч тури баб-баравар ёинки деярли баб-баравар хизмат кўрсатди. Уларнинг ҳар жиҳатдан чатишиб, ягона дарё оқимига қўшилуви асарнинг энг яхши саҳифаларини ташкил қилганким, бу айни вақтнинг ўзида нафақат романнинг, умуман олганда Булгаков бадиий сўз санъатининг улкан ютуғидир. Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Oynadagi oy

09    Бир куни Кёконинг миясига иккинчи қаватда тўшакка михланиб ётган эрига қўлойнада томорқани кўрсатиш фикри келиб қолди. Шу билан бемор ҳаёти ўзгариб қоладигандай эди. Лекин ўртада бошқа гаплар бўлиб кетди. Davomini o'qish

Andrey Voznesenskiy. She’rlar

022 12 май — Андрей Вознесенский таваллуд топган кун

   У ўзи, ўзининг авлоди ҳақида “Биз дунёда микрофонларини ғажиб шеър ўқимаган бирон-бир мамлакат қолмади”, деб ёзганида мутлақо ҳақ гапни айтган эди. Дунёни чин маънода шеърлари билан титратган шоир айнан Андрей Вознесенскийдир. Davomini o'qish

Moris Karem. She’rlar

088

12 май — таниқли француз шоири Морис Карем таваллуд топган кун

“Француз шоирлари қироли” фахрий унвони билан тақдирланган Морис Каремнинг ижоди халқчиллиги,ҳаётбахшлиги ва фалсафийлиги билан ажралиб туради. Шоирнинг болалар учун ёзган шеърлари ва қиссалари ҳам жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish

Maksim Gorkiy. Ona qasidasi & Mening musohabalarim

14.png    Шарафлайлик аёл — Онани, ғолиб ҳаётнинг мангу оби чашмасидир ул! Биз бу гал сизга Темурбек ҳақида ҳикоя сўзлаб берурмиз, ҳа, ўша, оқсоқ йўлбарс, соҳиби қирон ҳақида, малъун кимсалар Темурланг деб атайдиган, аммо бутун жаҳонга донғи ёйилган инсон тўғрисидадир бу қиссамиз. Davomini o'qish

Xose Ortega-i-Gasset. Sevgi sehri (II) & Odam Ota jannatda

Ashampoo_Snap_2017.02.22_16h48m59s_002_.png    9 май — таниқли испан файласуфи Хосе Ортега-и-Гассет (1983-1955) таваллуд топган кун

Парвардигор  хусусида ёлғиз фикр-мулоҳаза юритиладиган ҳолатнинг муайян сакталигини Экхарт қоилмақом асослайди. Оллоҳ мунтазам ва якранг фикр-мулоҳазаларда эмас, балки фақат ва фақат қалбда бўлади. Инсон фақат Оллоҳ ҳақида фикрлаш билан кифояланмаслиги керак, чунки фикр-мулоҳаза тўхтатагани ҳамоно Парвардигори олам ҳам айни инсон наздида ғойиб бўлади… Davomini o'qish

Xose Ortega-i-Gasset. Sevgi sehri (I)

Ashampoo_Snap_2017.02.22_16h48m08s_001_.png  9 май — таниқли испан файласуфи Хосе Ортега-и-Гассет (1983-1955) таваллуд топган кун

Муҳаббат ҳақида суҳбатлашамиз, бироқ келишиб олайлик, «ишқий машмаша-можаролар»га тўхталмаймиз. Хилма-хил «ишқий можаролар» эркаклар ва аёллар ўртасида юз бериши табиий. Уларни келтириб чиқарувчи кўпдан-кўп сабаб-баҳоналар шу даражада мураккаблаштирадики, бундай муносабатларни ҳақиқий муҳаббат деб ҳисобламаслик учун етарли замин ҳозирлайди. Davomini o'qish